Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

“Ҳазрати 
235


олиялари, агар ўғил туғса, унда подшо Валаксо подшосининг тавсиясига кўра, 
хотини билан ажрашади ва ўзининг жазманига уйланади”. 
Бу ерда гап Мария 
Кантемир ҳақида кетаётганди.
Дмитрий Кантемир Пётрнинг 1711 йилги мувафаққиятсиз юришидаги 
иттифоқчиси эди. У Прутск шартномасида ўз ҳиссасидан маҳрум бўлганди. 
Петербургга қайтганидан сўнг камомадини қоплаб беришларини умид 
қилганди. 1722 йили Пётр Форсга қараб йўл олганда унинг Мария Кантемир 
билан севгиси бир неча йилга чўзилди. Мария ҳомиладорлиги учун Астраханда 
қолишга мажбур бўлди. Мариядан туғилажак бола тахт вориси бўлиши 
мумкин эди. Чунки Екатеринанинг Пётр Петрович исмли фарзанди ўлимидан 
кейин бошқа ўғли йўқ эди. Пётр иккинчи хотинига кўпроқ эътибор бера 
бошлади. Екатеринанинг яқинлари уни бундай хавфдан қутқаришга роса хизмат 
қилишди.
“Пётр юришдан қайтганидан кейин муддатидан олдин тўлғоқ 
тутган жазма-нини ўлим ёқасида кўрди”.
Бундай бўлишида Екатеринанинг 
қўли бор эди. Бу аёлнинг тақдири ҳам Пётрнинг бошқа аёлларига ўхшаб якун 
топди. 
Тақдир Екатеринани барча ҳаёт синовларидан муваффақиятли ўтказди. У 
Пётрни барча жазманларидан ҳимоя қилиб, оиласи шаънини сақлаб ўз 
мавқеини тиклаб олди. Подшо саройидаги кўплаб хизматкорлар асосан 
меҳмонхонада хизмат қилишарди. Улар орасида шотландиялик лордлар ва 
Молдава валях князининг қизлари бор эди. Шулар ичидан кутилмаганда 
ажойиб бир қиз чиқиб қолди. Келиб чиқиши славянлардан бўлиб ғарбда тарбия 
кўрган полшалик бу хоним ҳақиқатдан ҳам жуда чиройли эди. Пётр Елизавета 
Сенявская билан боғда учрашди. Улар бир-бирини ёқтириб қолишганди. Пётрни 
Елизаветанинг нафақат ташқи гўзаллиги балки, кенг дунёқараши, ички дунёси 
ҳам қойил қолдирганди. Пётр I қийин вазиятларда унинг маслаҳатларига қулоқ 
солди. Пётр Екатеринани меросхўр қилиб қолдиришни режалаштиради. 
236


Барчани йиғиб Екатеринага подшолик тожини кийдириши лозим эди. Афсуски, 
бу режа амалга ошмай қолди...
1724 йили Пётр тез-тез касал бўлиб турди. 9 ноябрь куни собиқ 
жазманининг укаси ўттиз ёшли Монс қамал-ди. Уни подшолик ғазнасидан 
маблағ ўғирлашда айблашганди. Орадан бир ҳафта ўтмай, жаллод уни 
танасидан бошини жудо қилди. Кейинчалик маълум бўлишича, йигитни 
ўғирлик қилгани учун эмас, ҳазрати олиялари билан яқинлик қилгани учун 
қатл этишган экан. Пётр оиласида ўзаро ишонч йўқолганини биларди. Аммо 
хотинининг бу даражага боради деб ҳеч ҳам ўйламаганди. Бундай хунук 
воқеадан сўнг эр-хотин ўр-тасидаги муносабатлар таранглашди. Пётр 
Екатеринага умрининг охиригача подшолик тожини кийдиришга кўнгли 
бўлмади. Подшонинг соғлиги тобора ёмонлашиб, ўрнидан туролмайдиган 
бўлиб қолди. Пётр 1725 йил, 28 январда қаттиқ касал бўлиб оламдан ўтди. 
Екатерина бу айрилиқ азобларига чидай олмай, эрининг жасадини қирқ кунгача 
ерга қўймай, кун бўйи йиғлаб чиқди. Бу ҳолатдан замондошлари шундай 
ёзишганди: 
“Ҳазрати олияларида бунча кўп кўз ёши қаердан пайдо 
бўлдийкин”.
Пётр Екатеринага махсус подшолик тожини кийдирмаган бўлса-
да, у Россияда кўп йиллар подшолик қилди. Унинг қандай подшолик қилгани
бу бошқа тарих. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish