Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

ҳақида эшитишни ҳам хоҳламайман”.
Қўшимча қилиб Меншиков эса:
“Монс 
кўчанинг қизи, пасткаш ва бузуқи” 
деди. Меншиковнинг хизматкорлари 
Кайзерлингни калтаклаб, зинапоядан улоқтириб юборишди. 
1711 йили Кайзерлинг калтакланишига қарамай, барибир Аннага уйланади. 
Ярим йилдан сўнг эса вафот этади. Анна яна турмушга чиқмоқчи эди. Аммо у 
ҳам тўсатдан бандаликни бажо айлади. 
232


Екатерина Аннадан паҳлавон келбатлилиги билан ажралиб турарди. Бундан 
ташқари у жуда ҳам соғлом эди. Бир марта подшо ҳазиллашиб ёнидагиларга 
ўзининг оғир маршаллик қалқонини кўтаришни таклиф этади. Шунда қалқонни 
ҳеч ким кўтаролмайди. Екатерина эса барчани ҳайрон қолдириб қалқонни бир 
неча марта кўтариб кейин подшога узатади. 
Екатерина Пётрга сув ва ҳаводек зарурлигини ўз мактубларида баён этади. 
Подшо хотинига Петербургдан шундай ёзганди
: “Худо ҳаққи, тезроқ 
келинглар. Наҳотки, тез етиб келишнинг иложи бўлмаса? Бирор нарса бўлса 
ёзиб юборинглар. Сизларни жуда соғиниб кетяпман”. 
Пётр 1708 йили армияга 
жўнашидан олдин мурувват кўрсатиб хотини ва никоҳсиз қизи Аннага уч минг 
рубл бериб юборганди.
Пётр ва Екатерина муносабатларининг янги поғонаси улар эр-хотин 
бўлганларидан кейин бошланди. 1711 йилдан сўнг хатлардаги қўпол сўзлар 
ўрнини илиқ муносабатлар эгаллади. Бу жуфтликнинг 170 хати сақланган. 
Улардан айримларигина аҳамиятга молик холос. Пётр Карлсбаддан қуйидаги 
мазмунда мактуб битганди: “Катеринушка, қадрдоним менинг. Эшитишимча, сен 
зерикаётганмишсан. Мен ҳам қийналаяпман. Ўз-ўзингни қийнаган билан бирон нарсага 
эришиш қийин”. 
Бир сўз билан айтганда, Екатерина Пётрга катта ҳурмат ва меҳр ила қараган. 
Пётр ҳар хил қутқуларга учмасликка ҳаракат қилди. Екатеринани хотиним деб 
эълон қилди. Келгусида Екатерина ва унинг қизи Анна билан бирга яшашни 
режалаштирганди.
Екатерина эрининг жаҳли тез чиқишини, унинг нималар ҳақида 
ўйлаётганини яхши биларди. У эрининг кўзларига тик боқиб ҳовуридан 
тушириб қўярди. 
Подшо замондошларининг ёзишича, Пётр хотинининг сўзидан чиқмас экан. 
Бу ҳақда ҳатто хотинига шундай деган:
 “Яхшиямки, сен мени туғмагансан”.
Эр-
хотин айрим пайтлар бирга саёҳатга чиқишарди. Бироқ улар алоҳида-алоҳида 
233


поездларда юришган. Бу поездларнинг бири оддий бўлса, иккинчиси эса 
ҳашаматли, безатилган бўларди. У хотинига бутун дунёни кўрсатмоқчи эди. 
Екатерина мамлакатнинг ҳар бир ишига аралашарди. Бир хорижий элчи бу 
ҳақда шундай ёзганди: 
“Тушдан кейин подшо ва унинг хотини уч соат давом 
этган рақс кечасида қатнашишди. Пётр хотини ва қизи билан ўйинга тушиб, 
улардан кўп маротаба бўса олди. Подшо бу билан ўз оиласига бўлган муҳаббат 
ва ҳурматини билдирди”.
Ягона шу элчигина Екатеринанинг ташқи қиёфасига 
аниқ баҳо беради.
“Шу дақиқаларда у ўзининг жозибадорлиги билан кишини 
ўзига тортади. Юзи табиий гўзаллиги ва очиқлиги билан ажралиб турарди. 
Кўзлари кичкина бўлиб, қора сочлари қалин ва узун, бўйни ва қўллари чиройли, 
истараси иссиқ ва ёқимтой эди”.
Екатерина ўз ўтмишини унутмаганди. У буни доимо ёдида сақлаб юрди. 
Бироқ шундай бўлса-да, ўз тақдири билан курашишига тўғри келди. 1706 йили 
Гамбургда Пётрга хотини билан ажралишни ва таниқли бир кишининг қизини 
олиб беришни ваъда қилишади. Ҳаттоки, никоҳ учун барча ҳужжатларни 
тайёрлашни буюришади. Аммо бу иш амалга ошмай қолади.
Пётрнинг узоқ таниши ўз қизини қаровсиз қолгани учун подшога инъом 
қилади. Ўн беш ёшли бу қиз подшо ҳарамига топширилади. Орадан бир йил 
ўтгач, Пётр Евдокия Ржевскаяни зобитларидан бирига хотинликка беради. 
Бироқ у билан алоқани узмайди. Евдокия под-шодан тўрт қиз ва уч ўғил кўрди. 
Аёл болаларининг отаси Пётр деб атайди. Евдокиянинг ўйламасдан айтган ушбу 
сўзлари Пётрда шубҳа уйғотади. Устига-устак бу подшо шаънига яхши гап 
эмасди. Ниҳоят, жанжал бошланди. Ўйламай айтилган шу биттагина сўз 
Евдокияга жуда қимматга тушди. У эри билан подшонинг қаҳру-ғазабига 
учради. 
Пётр Мария Гамилтон исмли аёлни севиб қолди. Мария ўзидан анча ёш 
жазмани Орловни ўзига ром этиш учун шу йўлни танлаганди. Ўша даврларда 
ҳомилани тушириш диний томондан тақиқланганди. Мария шу қалтис йўлдан 
234


борди. У ўзи билан қўпол муомалада бўлган императорнинг пули ва 
қимматбаҳо буюмларини ўғирлайди. Бу сир тасодифан очилиб қолади. Яъни 
Пётрнинг иш жойидан давлатга тегишли муҳим ҳужжат йўқолиб қолади. Бу 
ҳужжатни эса Орловдан шубҳа қилишади. Чунки ҳужжатнинг қаердалигини 
биргина у биларди. Қидирув кунида у уйида тунамаган бўлади. Подшо 
ҳузурига сўроққа чақирилганда довдираб қолади. Мария Гамилтон туфайли 
шундай бўлди деб ўйлайди ва айбдорман дея ўзини подшонинг оёқлари остига 
ташлайди. Орлов ҳеч кимнинг хаёлига келмаган яширин сир − бола тушириш ва 
ўғирлик ҳақида айтиб беради. Ана шундан сўнг, суриштирув ишлари бошлаб 
юборилади. 
Бахтсиз Мария подшога хиёнат қилинганликда айбланди. Бу ниҳоятда оғир 
жиноят эди. Екатерина Маринага бўлган муносабатини яхши томонга 
ўзгартирди. У Маринани оғир жиноятлари учун ёқлаш мумкин бўлмаса-да, 
ёнини олди. Бироқ Екатерина унга бошқа бирон-бир ёрдам беришга чорасиз 
эди. Марина ўз манфаати учун диний қонунларни бузганди. Бунинг учун унга 
ҳеч қандай раҳм-шафқат йўқ эди. Марина ростдан ҳам бу қонунларни ҳурмат 
қилмасмиди? Судда Марияга ўз шеригини айтишни бир неча бор сўрашди. 
Мария эса бунга рад жавобини берди. Бундан Екатерина ҳам роса эзилди. 
1714 йили 14 мартда Мария жаллод қўлига топширилди. Шерернинг ҳикоя 
қилишича, “Мария қора лента билан безатилган оқ кўйлакда” сўнгги йўлга 
“йўлланма” олади. Театрни яхши кўрадиган Пётр бу даҳшатли манзарани
кузатмаслиги мумкин эмасди. У бир четда томошабин бўлиб туришни 
хоҳламади. Ўзини мард тутиб бу одам ўлдириш жараёнида иштирок этди. 
Халойиқ олдида маҳкумани ўпди. Унинг чўқинишига ёрдамлашди. У ҳушидан 
кетганда, қучоғига олди. Мария ўзига келгандан кейин жаллодга уни маҳв 
этишга буйруқ берилди...
Орадан бироз вақт ўтиб, Екатеринанинг ташвишланиши учун жиддий хавф 
пайдо бўлди. 1722 йил, 8 июндаги Кампредонда айтилишича:

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish