Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

УЛУҒ ПЁТР I
 
 
Россиянинг биринчи императори Улуғ Пётр I узоқ йиллар рус 
подшолигини бошқарди. Давлат бошқарувида ислоҳот ўтказди. Янги 
пойтахт − Петербургни қурди. Унинг ташаббуси билан илмий Академия 
ташкил этилди. Пётр ҳали 17 ёшга кириб улгурмасданоқ уни онаси Наталя 
уйлантириш ташвишига тушади. Онасининг фикрича, ўғлининг эрта 
230


уйланиши ҳаётини тубдан ўзгартириб юбориши лозим эди. Ўша даврнинг анъ-
аналарига кўра, йигитлар уйлангандан сўнггина эркак саналарди. Табиийки, 
Пётр уйланса опаси Софянинг ёрдамига муҳтожлик сезмай ҳам қоларди. 
Энди у тезроқ мамлакатни идора этишни тўла қўлга олиши ва Приобра-
женскдан тўппа-тўғри Кремлга кўчиб ўтиши керак эди.
 
Онаси Пётрни уйлантиришдан яна бир мақсади оила муаммоларига боғлаб 
қўйиш эди. Чунки улар яшайдиган жойда қўшни турадиган ҳар хил хорижлик 
савдогарлар имкон топилди дегунча шаҳзодани йўлдан уриш пайида
юрардилар. Бундан ташқари сулола давомчисини қолдириш лозим эди. 
Подшоойим Наталя бўлажак келин − гўзал Евдокия Лопухинани ўзи 
қидириб топди. Пётр уни бир кўргандаёқ севиб қолди. Аммо тўйдан бир ой 
ўтиб-ўтмай, ёш хотинини уйда ёлғиз қолдириб, ўзи Переяславск кўлига, 
денгизчиликка ишга кираман деб жўнаб кетди. 
Навқирон Пётр немис қишлоғида майфурушнинг қизи Анна Монсга ошиқ 
бўлиб қолади. Айрим тадқиқотчиларнинг айтишича, 
“Бу қиз кўҳликкина ва 
ақлли”
эди. Пётр бўш вақтларини кўпроқ Монс билан ўтказарди. 
Евдокиянинг бир қанча хатлари сақланган бўлса-да, аммо улар орасида 
Пётрнинг биронта жавоб хати йўқ. 1689 йили Пётр Переяславск кўлига жўнаб 
кетиши олдидан Евдокия унга ёзган мактубларида шундай мисралар бор 
эди:
“Ассалом, офтобим менинг. Ҳазрати олийлари, Сиздан шафқат 
сўраймиз. Бизни эътиборсиз қолдирманг. Мен қайнонамнинг қанотлари 
остида яшаяпман”. 
Бошқа бир мактубда эса узоқ айрилиқдан сўнг, ўзи 
учрашувга боришга рухсат сўрайди. Евдокиянинг 1694 йили ёзилган икки 
хатида ҳам ёлғиз аёлнинг дарду-ҳасратлари тўкиб солинган. Мактубда 
Пётрнинг бошқа аёл билан кетиб қолгани, шунинг учунми, ёзган мактубларига 
жавоб ололмаётгани, эндиликда бахтсиз бир аёл эканлигини битиб ҳаётидан 
231


нолийди. Мазкурномада 1690 йили ўғил туққанини, унга Алексей деб исм 
қўйганини ҳам ёзганди.
Евдокия айрилиқ азобларига чидаб Суздал монастрида 18 йил умр ўтказди. 
Монастрдаги овқатлар уни қаноатлантирмасди. Шу боис кўплаб 
қариндошлари ва дугоналари ундан хабар олиб туришди. Чамаси, ўн 
йиллардан сўнг у жазман топиб олди...
1711 йили 6 мартда Пётрнинг Екатерина Алексеевнага уйлангани маълум 
бўлди.
Пётр Екатеринани 1703 йили бой бир мешчан Меншиков уйида учратганди. 
Собиқ хизматкор аввал жазман, кейин эса шундай машҳур инсоннинг хотинига 
айланди. Гўзал ва чиройли, келишган қадди-қоматли Екатерина Пётрнинг 
юрагидан жой олди. 
Хўш, Пётрнинг Анна Монс билан муносабатлари қандай бўлдийкин? 
Подшо бу аёл билан ўн йилдан кўп вақт мобайнида шакаргуфторлик қилди. 
Кейин Анна эрига хиёнат қилгани учун Пётр у билан ажрашди. Бу ҳақда Пётрга 
маълум бўлганида Анна шундай деганди. 
“Подшони севиш учун, бошинг доимо 
дор остида бўлишини ўйлашинг ва уй қамоғида ўтиришинг керак экан”.
Анна Монс Пруссия вакили Кейзерлингни топганди. Кайзерлинг Меншиков 
уйида Пётрдан Монсга уйланишга рухсат сўраганди. Подшо бунга жавобан 
“мен бу қизалоқни ўзим уйланишим учун тарбиялагандим, у менга қаттиқ 
боғланганди. Афсуски, бу режалар амалга ошмади. Унинг ўзи ва қариндошлари 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish