Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

ҚАЙСАР АНДРИАНО
 
 
Мана қирқ йилдан ошибдики уни бироз хириллаганроқ бўғиқ овози, 
кўримсиз қиёфаси ва бир дунё жозибаси бор деб таърифлашади. Хонанда 
актёр, шоумен ва телебошловчи Андриано Челентано барча ёшдаги аёлларни 
ўзига мафтун эта олган. Уни энг машҳур ва энг севимли итальян десак мубо-
лаға бўлмас. У ўз умрининг қирқ йилдан кўпроғини севимли рафиқаси Клаудиа 
билан аҳил яшаб ўтказган. Челентанонинг уч нафар фарзанди: икки қизи ва 
ота изидан бориб қўшиқчиликни танлаган ўғли бор. 
 
1938 йили Милан шаҳридаги ишчилар истиқомат қилувчи даҳалардан 
бирида, аниқроғи, Глюк кўчасида (буюк немис бастакори шарафига шундай 
аталган), жанубдан пул топиш учун шаҳарга келган камбағал деҳқон Че-
лентанонинг оиласида ўғил дунёга келди ва унга Андриано деб исм қўйдилар. 
215


Соғлиғи яхши бўлмаган Андриано мактабга кўп қатнамасди. Шунинг учун 
ўқиши ҳам ҳаминқадар эди. Бунинг устига илм-фан сирлари йигитчани ўзига 
тортмасди ва у бошланғич мактабни битиргач, ўқимай қўя қолди. Андриано 
ғирт бекорчи бўлиб ўсди. Қўшиқ айтиш ва мусиқа чалиш одатий ҳаёт тарзи 
ҳисобланувчи ҳақиқий итальянлар оиласида яшаса-да, у мусиқага бутунлай бе-
фарқ эди. 
Челентано 12 ёшга тўлганида ота-онаси уни соатсозга шогирдликка беришди 
ва ҳунарли бўла олмаган тақдирда ҳам сабр-тоқатли бўлишни ўрганади деб 
умид қилишди. Челентано ўзининг янги машғулотини жудаям ёқтириб қолди. 
Агар 1950 йилнинг бошларида рок-н-ролл дунёни забт этишга киришмаганида, 
бу касбга умрини бахшида қилиб юборган бўлармиди... 
1954 йили Челентано ўзи кутмаган ҳолда мусиқа басталай бошлади. Қўшиқ 
матнини унга дўсти Микело дел Прете олиб келарди. Натижада ҳар иккала 
дўст қўшиқ ёза бошлашди ва ҳамон уларнинг ижодий ҳамкорлиги давом этяпти. 
Орадан уч йил ўтгач, шогирд соатсоз Челентано таниқли рокер бўлиб 
кетди. У Миланда ўтказилган рок-н-роллнинг Европа танловида ғолиб бўлди. 
Бу танловда иштирок этган аксарият ёш хонанда ва гуруҳлар Элвис 
Преслига тақлид қилгандилар. Челентано эса улардан фарқли ўлароқ ўзининг 
қўшиқлари билан ҳакамлар эътиборини тортди. У ўзининг “Сенга чао дейман!” 
қўшиғини куйлайди. Ушбу қўшиғи ҳозир ҳам ўз тингловчисини йўқотгани йўқ. 
Танловда у “Вужуди пружиналардан ясалган” маъносини англатувчи Мол-
лежато лақабини олди. Челентано янги услуби билан барча тенгдошларидан 
ўзиб кетиб, энг таниқли итальян хонандасига айланди. 
Бошловчи рокерларнинг танловдаги ижроси шоу-бизнес машҳурларининг 
эътиборидан четда қолмади. Тез орада Челентанога таниқли продюссер 
Гюртлер қўнғироқ қилди ва шартнома тузишни таклиф этди. Шундай қилиб, 
Челентано профессионаллар сафига қўшилди. Уч йилдан сўнг эса ўзининг 
шахсий “Челентано сулоласи” номли продюссерлик фирмасини очди. Кейин-
216


чалик бу фирма таркибида нашриёт, концерт агентлиги, видео ва аудио ёзув 
студияси ташкил этилди. Унда 200 га яқин одам ишлайди. Ишни хонанданинг 
акаси Александро бошқаради. Шунингдек, фирмада Андрианонинг жияни 
Жино, биринчи севгилиси Милена ва Челентанонинг қўшнилари жамул-жам 
бўлишган. Ёш бизнесчилар тезда бойиб кетишди. Уларни Америкадаги машҳур 
ватандошлари − Фрэнк Синатра меҳмонга таклиф этди. Аммо Челентано так-
лифни қабул қилмади. Чунки у самолётда учишдан ўлгудек қўрқарди. 
1959 йили Челентано биринчи марта Сан-Ремодаги фестивалда қатнашиб, 
иккинчи ўринни эгаллади. Унга биринчи ўрин берилиши лозим эди, аммо 
қўшиқчи ҳакамларга қўполлик қилиб, залга орқасини ўгириб куйлаганди. 
Ҳакамлар эса бу сурбет қўшиқчининг попугини пасайтириб қўйишди. Шунга 
қарамай, унинг қўшиғи дарҳол итальян хит-парадининг юқориги чўққисига 
чиқиб олди-ю, фестивал ғолиби тилини тишлаганча қолаверди.
“Сулола” тез орада биринчи катта дискни чиқарди ва у ҳам барча итальян 
хит-парадларининг олдини эгаллади. Ўшанда Челентанонинг умрида ягона 
менеджер-администратор пайдо бўлди. 
Кино оламида Клаудиа Мори исми билан танилган соҳибжамол қиз жуда 
эрта 
машҳур 
бўлиб 
кетганди. 
У 
ёшлигиданоқ 
ҳозирги 
пайтда 
кинематографиянинг мумтоз намунасига айланган фильмларда роль ижро 
этди. 
1961 йили “Бир ғалати нусха” фильмида суратга тушаётиб Андриано 
Челентано исмли ғалати бир йигит билан танишганида Клаудиа 27 ёшда эди. 
Улар 1964 йилнинг 14 июлида турмуш қуришди.
1965 йили Андриано билан Клаудианинг Розита исмли қизчаси туғилди ва 
шу йили Челентанонинг пластинкаси йилнинг энг яхши диски деб тан олинди. 
Яна бир йилдан сўнг ўғли Жакомо туғилди. “Глюк кўчасидаги йигитча” 
қўшиғи эса уни машҳур қилди. 1967 йили эса эр-хотин Челентанолар 
биргаликда яратишган “Дунёдаги энг гўзал жуфтлик” деб номланган қўшиқла-
217


ри оилавий тўкис бахт ҳақида эди. 1968 йили эса қизчалари Розалинда дунёга 
келади. 
Роппа-роса ўн йил давомида Андриано Сан-Ремони забт этишга уринди, 
эҳтимол, ёлғиз бўлгани учунми, буни эплолмади. 1970 йили Клаудиа унга 
ёрдамга келди. Италиядаги иш ташлашларга бағишлаб ёзилган “Ишламаган 
севолмайди” номли ҳазил қўшиғини биргаликда куйлаган эр-хотин ҳакамларни 
Челентанолар биринчи ўринга муносиб эканлигига ишонтиришди. 
1980 йили Челентано “Қайсарнинг жиловланиши” фильмида суратга тушди. 
Унинг фильмдаги шериги соҳибжамол актриса Орнелла Мути шу пайтгача 
бировга кўз олайтирмаган қайсар Андрианони том маънода жиловлаб олди. 
Мути хоним интервюларида
“Менинг ўша пайтдаги эрим Андриано 
Челентано...”
дея гап орасида қистириб ўтишни яхши кўради. 
“Эри” қонуний эмас, шунчаки эрмак эканлигидан Орнелла сира уялмайди. 
Аммо Челентанонинг қонуний хотини Клаудиа бунақанги “дил изҳор”ларини 
беэътибор қолдирмайди. Баъзан эрининг собиқ маъшуқаси бўлмиш Мути 
хонимга жавоб қайтаради. Бунинг учун ғаройиб усуллар топади.
− У менга 14 варақни тўлдириб хат ёзди:
“Тасодифий хиёнат − ажрашиш 
учун баҳона эмас. Уни кечириш мумкин. Эркак киши учун тасодифий алоқалар 
− устанинг янги автомобилни техник кўрикдан ўтказишидек гап” дебди, 
— 
дейди Мути хоним жилмайиб. 
Орнеллага рақибасидан бундай очиқ гапларни эшитиш хуш ёқса керак.
Клаудиа эса энди Челентано ундан ҳеч қаёққа кетиб қолмаслигига шубҳа 
қилмайди. Ҳар ҳолда эри улуғ ёшга кирди. 
− Тўғри, Толстой 82 ёшда уйдан кетган-ку! − қўшиб қўяди Челентано хоним. 
− Аммо Андриано бундай қилолмайди, − ўзига ўзи жавоб беради Клаудиа. − Гап 
шундаки, биз ҳақиқий жуфтликмиз. Челентанолар оиласи нима бўлишидан 
қатъи назар, Италиядаги энг мустаҳкам оилалардан бири ҳисобланади. 
218


70-80 йилларнинг бошларида Челентано тинмай киноларда суратга тушди. 
Ҳатто Энтони Куин ва Софи Лорен билан бирга роль ўйнади. Италия 
фильмлари орасида биринчи ўринни эгаллаган “Қайсарнинг жиловланиши” 
фильми ақл бовар қилмас даражада катта маблағ − 19 миллиард лирага эга 
бўлди.
Аммо 80-йилларнинг охирида Челентанонинг нуфузи пасая бошлади. 
Илгариги мавқеини тиклаш мақсадида у асосий итальян телеканалларидан 
бирида ўзининг шоусини ташкил этишга қарор қилди. 
1987 йили Андриано “Фантастика” номли кечки кўрсатувда эфирга чиқди. 
Кўрсатув муваффақият қозонди ва Челентано ҳар шанба ўз студиясида Италия 
ва қўшни давлатлардаги машҳур инсонлар билан суҳбатлар уюштира бошлади. 
Ҳозир кунда Челентано Миландан юз километр узоқликдаги Галбиати 
шаҳарчасида хотини Клаудиа билан бирга яшайди. Бўш вақтида ёшлигида 
ўрганган касби − соатсозлик билан шуғулланади. 
У ҳаётда ҳамма-ҳамма нарсага − шуҳрат, бойлик, соҳибжамол рафиқага 
эришганди. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish