Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

ЮРАК МАСОФА БИЛМАС... 
 
 Машҳур артист Юрий Никулин иштирок этган киноларни ким севиб 
томоша қилмаган, унинг латифаларидан ким ҳам мириқиб кулмаган дейсиз? 
Буюк артист умрининг сўнгги ўн йилини Киевлик бир аёл билан боғлади. Улар 
аввалига дўстлашишди, дўстлик эса муҳаббатга айланди. Воқеа шундай 
рўй беради. Киевлик Валентина Григорьевна исмли аёл жиянини (укасининг 
қизини) Москванинг марказий булваридаги циркка олиб бормоқчи бўлади. 
Бироқ цирка чипта сотиб олиш қийин. Нима қилиш керак? Ўйлай-ўйлай
Киевдан туриб, Юрий Никулинга хат орқали мурожаат қилади. Хатига 
Никулиндан жавоб олган аёл хурсандчилигининг чеки йўқ эди. 
Чарли Чаплин, Олег Попов, Юрий Никулинларнинг ашаддий мухлиси 
бўлган Валентина “Кавказ асираси” ва “Бриллиант қўл” кинокомедияларини 
қайта-қайта кўриб тўймасди. Унга айниқса, Ю. Никулин жуда ёқарди. У билан 
танишиш бирдан-бир орзуси эди. Унга шундай бахт насиб этди. Жавоб хати 
келганида у осмоннинг еттинчи қаватида эди гўё. Оддий француз тили ўқи-
тувчиси нафақага чиқиб шундай машҳур инсон билан танишади деб ким ҳам 
ўйлабди дейсиз? Валентина кунларнинг бирида кўп ўйлаб ўтирмай жияни 
билан Москвага йўл олади. Циркдаги томошалардан ҳайратланган Валентина 
ҳаяжондан ўзини тутолмай Ю.Никулинга битган миннатдорчилик мактубини 
280


навбатчига қолдириб, ортга қайтади. Мактубни ўқиган Юрий Валентинага 
қўнғироқ қилиб, спектакль ёққанидан хурсандлигини айтади ва уни бир ойдан 
кейинги премьерага таклиф қилади. 
Бу сафар Валентина циркка ёлғиз келади. Уни Юрий Никулиннинг ўзи кутиб 
олади. Улар бир соатдан кўпроқ суҳбатлашишади. Валентина Юрийга бутун 
ҳаётини сўзлаб беради. Шундай қилиб дўстлик ришталари боғланади. Улар 
телефонлашиб, хат ёзиб туришади. Валентина Москвага келганида қабулхонада 
Ю. Никулиннинг одамларни қабул қилиб бўлишини соатлаб кутарди. Ажойиб, 
мустаҳкам оиласи бўлишига қарамай, Ю. Никулинни яхши кўрадиганлар кўп 
бўлган. Шундай бўлса-да, у ўзини ёлғиздек ҳис қиларди. Кейинги пайтда ин-
тервю бера туриб ўзи ҳақида бехосдан ножўя сўз айтиб юборгани учун энг яқин 
дўсти Е.Моргунов билан муносабатлари бузилиб, иккала дўст орасига совуқ-
чилик тушади. Шундан сўнг Ю. Никулин Валентинага шундай хат ёзади: 
“17.01.1995 й. Азиз ва ҳурматли Валентина Григорьевна! Ҳаёт ўз оқимида 
кетмоқда. Эски йил билан ўз вақтида хайрлашдик. Латифалар китобимнинг 
янги нусхалари қўлимга тегди. Петербургда ўтказилган танловда “Олтин Ос-
тап” мукофоти совриндори бўлдим. Шундай янгиликлар қатори нохушликлар 
ҳам бор. Жуда кўп дўстларимдан айрилдим. Бундан изтиробдаман...” 
Улар жуда яқин ҳамдард, ҳамфикр, маслакдош эдилар. Валентина бир йилда 
икки-уч маротаба Москвага келиб, қариндошиникида яшарди. Ю.Никулин 
билан эса циркда ёки цирк кафесида учрашишар эди. Келаси гал Валентина 
Москвага келганида Юрий Владимирович қизиқарли дастурга тайёргарлик 
кўраётган эди. У Валентинага Катта опера ва балет театридаги энг зўр спек-
таклга таклифнома беради. Навбатчи аёл қўлидаги чиптада Ю. Никулин 
имзоси борлигини кўриб ҳайратдан ёқа ушлайди.
“Мен у билан циркда бирга 
ишлаганман, 
− дейди қувончини яширолмай. − 
У шундай ажойиб инсонки, 
антрактда келсангиз, мен сизга ажойиб нарса кўрсатаман”.
281


 Валентина театрда юқори лавозимдагилар ўтирадиган қатордан жой олади. 
Антрактда навбатчи аёл олдига боради. У Валентинани мансабдор меҳмонлар 
қабул қилинадиган хонага бошлаб киради. Валентина ҳаммаёғи зарҳал ипларда 
тикилган матолар билан безатилган хонани кўриб ҳайратдан донг қотиб 
қолади. Кечқурун Ю. Никулин телефон қилиб, Валентинадан таассуротларини 
сўрайди. У эса тўлқинланиб гапириб беради. Бу хонани ҳаттоки Ю. Никулинга 
ҳам кўрсатишмаган экан. 
Юрий Никулин сермулоҳаза, ажойиб, бағри кенг инсон эди. Валентина 
телефонда ёки ёзган хатларида Юрийдан рафиқаси Татьяна Николаевна ҳақида 
сўраганда у доимо илиқ ва яхши фикрларни айтган.
Юрийнинг онаси уйлари ёнида йилқичилик фермаси жойлашгани боис 
ўғлини от босиб кетиши мумкинлигидан жуда қўрқарди. Онаси ҳар қанча 
эҳтиёт қилмасин Юрий Владимирович от остида қолади. Ўша отчопар Таня 
онаси билан Юрийни кўргани касалхонага келади... Бу қизалоқ келгусида 
Юрий Никулинга турмушга чиқади. 
“Азизим Валентина Григорьевна, узоқ вақтдаги жимликдан сўнг яна 
мактуб йўллаяпман. Влад Листев ўлдирилганидан кейин Сизнинг хатингизни 
олдим. Мен ҳам сизга ўхшаб кўп сиқилдим. Чунки мен ҳам бу инсонни яхши 
кўрардим. Ўлимидан уч кун олдин кечқурун “Оқ тўтиқуш” клубига келди. 
Менинг олдимга кириб юзларимдан ўпиб шундай деди: “Ҳурматли Юрий Вла-
димирович, сиз тасаввур қилолмайсиз, мен сизни кўрганимдан ғоятда 
бахтиёрман”. Ўйлашимча, унинг ўлими худди бошқа қотилликлар сингари 
“Асрнинг сири” бўлиб қолади. Жуда қўрқинчли даврда яшаяпмиз...”
1996 йил, 18 декабрда Ю. Никулин Валентинани ўзининг 75 йиллик 
юбилейига таклиф қилади. Шу ерда у Ю.Никулиннинг хотини билан танишади. 
Валентина азиз инсон учун нима совға қилишини билмай боши қотади. Ўйлай-
ўйлай қадимги кумуш вазани ҳадя қилади. Юбилей цирк биносида ўтказилиб, 
унда артистлар, режиссёрлар, ёзувчилар ва бошқа машҳур инсонлар иштирок 
282


этади. Валентинани энг азиз меҳмон сифатида Юрийга яқинроқ жойга 
ўтқазишади. Ю.Никулиннинг оила аъзолари бирма-бир сўзга чиқишади. Юрий 
Владимировичга “Никулин” рақамли автомобиль ва бошқа қимматбаҳо 
совғалар тақдим этилади. Валентина ўшанда Юрий Владимировични сўнгги 
марта кўраётганини билмасди...
Юрий Валентинага телефон қилиб, ўзини ёмон ҳис қилаётганини, 
касалхонага ётишини айтади. Ўша кунлари Валентина ёмон туш кўради. 
Шундан кейин у Ю. Никулиннинг уйига, дала ҳовлисига қўнғироқ қилади. 
Афсуски, телефонга ҳеч ким жавоб бермайди. Кечқурун Татьяна Николаевна 
эрини операцияга тайёрлашаётгани ҳақида Валентинага хабар беради. Бир неча 
кундан сўнг машҳур актёр вафот этади... 
“Ассалому алайкум, азизим Валентина Григорьевна! Мушаклар, шовқин-
суронлар овози аллақачон тинди. Ойлик фильмлар намойиши тугади. 
Айримларида камина иштирок этдим. Совғалар тақсимлаб бўлинди, 
баъзилари шундоқлигича қолиб ҳам кетди. Сизнинг вазангиз эса столимни бе-
заб турибди. Ниҳоят ҳаяжонли дақиқалардан узоқлашдим. Мен бу беъмани 
байрамни ўтказмасликка бекорга қарши чиқмагандим. Ахир мамлакатда 
нималар содир бўляпти? Мен дунёнинг турли бурчакларидан жуда кўплаб хат-
лар олардим. Ҳозир ҳам юзлаб мактуб келади. Улардан икки-учтаси дастхат 
ёки совғага китоб сўраса, аксарияти кундалик яшаши учун, операцияга, дори-
дармонга пул жўнатишимни илтимос қилишади. Айримлари мени иш 
жойимдан ҳам топиб олишади. Ярим йил олдин ўғлим Максим билан бир неча 
ёлғиз ва ёрдамга муҳтож москваликларга ёрдам қилдик. Уларни касалхонага 
жойлаштирдик, ногиронлик аравачалари сотиб олиб бердик ва ҳоказо. Уларни 
меҳмон қилиш учун Москванинг марказидан жой ажратишга муваффақ 
бўлдик. Шу ишларни амалга оширганимдан сўнг мен ўзимни жуда енгил ҳис қил-
дим. Хўш, қолганларга қандай ёрдам бериш керак? Оилам ҳақида айтадиган 
бўлсам, Татьяна Николаевна ўпкасини шамоллатибди, кучукларим ҳам касал 
283


бўлишди. Бу йил қиш ёғин-сочинли келди, ҳаммаёқ лойгарчилик. Циркда эса 
ишлар ўша-ўша. В.Черномирдин бизга битта автобус ва юк машинаси совға 
қилди. Бу кутилмаган совғадан ҳаммамиз хурсандмиз. Арзимас маош билан 
буларни сотиб ололмасдик. Мен ўша куни ғала-ғовурда сизга яхшироқ қарама-
ганимдан ўзимни кечиролмаяпман. Ҳурмат билан Сизнинг Никулинингиз”.
Юрий Никулин вафотидан сўнг Валентина Москвадан қадамини узди. 
Унинг учун Москва ҳам, цирк ҳам ўз қийматини йўқотганди. Барча нарсага 
бефарқ, уйдан кўчага кам чиқадиган бўлиб қолди. У ёлғиз яшарди, чунки 
бефарзанд эди. Энг яқин кишисини топганида ундан ҳам айрилди. Бир кам дунё 
деб шунга айтсалар керак-да... 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish