ЎЗ ҚОЛИПИГА СИҒМАГАН ЮРАК
“Рус шеъриятининг ушлаб турган буюк кучнинг бир бўлаги − Марина
Светаева 1892 йилнинг кузида Москва шаҳрида туғилиб, 1941 йил ёзи
сўнггида Кама яқинидаги Елабуга шаҳарчасида ўз жонига қасд қилди.
”Марина октябрь инқилобидан сўнг хорижга кетади. “Менинг бутун ҳаётим
ўз кўнглим билан севишмакдан иборат. Менга ўз кўнглимдан бўлак ҳеч нарса
керак эмас,” − деб ёзган эди шоира ўша пайтларидаёқ. Одатда, ўз кўнглини
таянч билган кишилар бундай қарорга анча кеч ҳаётнинг кўп паст-баланд-
ликларидан кечиб келадилар. М. Светаева ўзини анча эрта таниди.
“Яратгувчим, сен менга афсоналардан гўзалроқ болалик бердинг, энди ўн
етти ёшимда худди шу янглиғ гўзал ўлим бер!”
. Бу сатрлар Маринанинг илк
шеърларидан. Бу − ўсмир шоиранинг шунчаки гапи эмас. Унинг қалбидаги
муҳаббат, эҳтирос ўлчовсиз эди. Марина ана шу ўлчовсиз ҳиссиётлари билан
ўзи қандай бўлса шундай яшагиси, ёзгиси келарди. У ўз ҳиссиётларини
қандайдир ғояларга хизматкор қилишни мутлақо истамас эди.
270
1912 − 1914 йилларда Марина Светаева ҳаётида кетма-кет ўзгаришлар содир бўлди.
Унинг илк шеърий китобчаси “Тунги албом” нашр этилди. Марина севди-севилди,
оила қурди, фарзандли бўлди, севимли отасидан айрилди. Лекин ҳаётнинг бу
кўтарилиш-тушиш лаҳзалари шоирани эсанкиратиб қўймади. У бахтда ҳам, бахт-
сизликда ҳам ўзини БОШ ҳарфли инсон сифатида тутди.
Октябрь инқилоби арафасида Маринанинг иккинчи китобчаси чоп этилди.
Шоира бу китобчани “Сеҳрли ёритгич” деб номлади. Шоиранинг бу китоби
олдингисидай катта шов-шувга сабаб бўлмади. Нега? Марина ёмон ёза
бошлаган эдими? Асло! Фақат бу пайтга келиб ижодкорлар гуруҳ-гуруҳга бў-
линган, ҳар гуруҳ ҳаётга ўз байроқдор ғояси, манфаати назаридан қараётган
эди.
“Агар мен уларнинг оқимида бўлганимда, ҳеч ҳам туртилмаган бўлардим.
Лекин мен барибир уларга қўшилмайман!”,
деганди М. Светаева.
У яна шундай деганди:
“Мен ҳеч қандай адабий оқимни тан олмайман, чин
инсоний оқимни биламан!”
Бу гаплари билан шоира қанчалар баланд! Қанчалар унга ҳавас қилса
арзийди.
Бир ёқда инсонларни тоифалайдиган давр яқинлашиб келмоқда эди. Бу давр
ёвуз эди. Ўз ҳукмига, ўз доирасига кирмаганларни мажақлаб ташларди.
Кирганларни эса қиёфаси, қалбини топтарди. Уларнинг ичидаги “мен” топта-
ларди.
Марина – кўнгил, юрак фарзанди, эрк боласи эди. У шунинг учун ҳам бу
гапларни айтганди.
“Менинг иккита душманим бор: очларнинг очлиги ва тўқларнинг тўқлиги”
.
Бу Светаеванинг шеьрий хулосаларидир.
“Очлик, энг кучли одамни ҳам баъзан ўз қиёфасидан айиради. Хиёнат
қилдиради, ялинтиради, ликиллатади.
271
Тўқлик − семиртиради, нозик, нафис ҳиссиётларни ёғ бостиради −
пишиллаб нафас олишга мажбур этади”.
Шунинг учун ҳам у хорижга
кетганди.
− Сенинг Борис Пастернак билан муносабатинг ҳақида ҳар хил гап-сўзлар
юрибди.
...Марина “қилт” этмайди. Эҳ, бечора биз! Ахир биз муҳаббатни кичкина
ҳарф билан ёзамиз ва шундай тушунамиз-ку!
Марина Светаева учун эса
“Муҳаббат одамни бир эмас, минг этади”.
Қандай муҳаббат, кимга муҳаббат, бунинг фарқи йўқ. Онийми, мангуми,
инсонгами ёки бошқами − Марина бутун борлиғи билан ўзини кул-кул этиб
севади.
“...Пастернак, сиз менинг биринчи шоиримсиз. Сиз менга кераксиз десам
ёлғон! Сиз менинг яшашим учун кераксиз!”
“...Сизга эмас, ВУЖУДингиздаги РУҲингизга сиғинаман. Биласизми,
паймонангиз тўлса, Сизни дафн қилишларини эмас, ёқиб юборишларини
истайман...”
“... Борис... мен сенинг исмингни шу қадар яхши кўраманки ...”
Марина шу қадар ростгўй. У Борис Пастернакка атаб ана шундай хатлар
ёзганди.
Шоиранинг тадқиқотчилари уни эрининг орқасидан хорижга кетиб қолди
дейишгача боришди.
“... Агар тангрим яна бир мўьжиза кўрсатиб, сизни омон қолдирса...
Изингдан итдек эргашиб юрардим...”
Бу Маринанинг эри Сергей Эфронга битган мактубидан.
У яна шундай ёзганди:
“Сереженка ... исмингизни ёздим, энди буёғига
мажолим қани?”.
272
“Сизнинг китобчангизни ёстиғим тагида тобутимгача элтаман...”
Бу
сўзлар Борис Пастернакка эмас, Анна Ахматовага йўлланган мактубда
ёзилганди.
Сиғиниш, соғиниш, хавотир, интилиш... Марина Светаева чет элларда
яшаган манзилларнинг исми бу. Тадқиқотчилар бу манзилларни Германия,
Франция, Чехославакия ва яна бошқа ажнабий исмлар билан атайдилар.
Аслида, Марина Светаева ўз ичида – ўз қадрдон манзилларида қийналиб-
қийналиб, оғриб-оғриб умргузаронлик қилди.
“Мен бу ерга ҳеч кимга керак эмасман, у ернинг эса қолипларига сиғмайман”.
“Мени Россияда бу ердагидан яхшироқ англайдилар, нариги дунёда эса у
ердагидан ҳам тушунарлироқман”.
Бу ёзувлар – шоиранинг хорижий сафарлардаги дафтарларидан
кўчирмалар.
Бир қараганда, Марина Светаева чет элда барча мусофир шоирлардай кун
кечирганга ўхшайди: шеърлар, достонлар, насрий асарлар ёзди. Китоблар чоп
эттирди. Арзимаган чойчақаларга шеърий кечаларга борди. Эри билан узоқ
вақт хорижда яшади. Фарзандлар кўрди, улардан ажралди...
Лекин шоира турли оқимларга ўтиб кетмади. Ўз юраги буюрганини қилди:
“Сўнгги йўлга кетар дам
Икки қўлсиз қолсам ҳам
Бошим ётган кундага
Лабим билан ёзаман;
“Қаддингни тикла жоним,
Ватан сенинг имонинг!”
Яна бир шеьр;
“Қўй осмонни, узоқ у
Ердаги лаблар яқин.
Аёлмассан, билмайсан,
273
Бизни қарғама, тангрим”.
... Марина Светаева 1939 йили оиласи билан Ватанига қайтади. Россиядаги
аҳвол илгаригидек эди. Ҳукмрон ғоя қолипига сиғмаганлар озодликка,
тирикликка сиғмас эдилар.
Марина Светаеванинг эрини, сўнг қизини қамоққа олдилар. Ундан кейин
уруш даҳшатлари бошқа ёмонликларни ёпиб юборди. Шоира 15 ёшли ўғли
Георгий билан олис бир Россия шаҳарчасига сургун қилинди.
Ҳаётининг сўнгги дамларида шоира тирикчилик учун таржима билан
шуғулланади. Бироқ булар ҳам шоиранинг оғир ҳаётини енгиллаштирмади. У
сўнгги йўлни тутишга мажбур бўлди...
Do'stlaringiz bilan baham: |