Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

ЁЗУВЧИНИНГ МУҲАББАТИ
 
 
Максим Горькийнинг асл исм-шарифи Алексей Максимович Пешков. Улуғ 
рус ёзувчиси, адабий танқидчиси ва публицисти “Фома Гордеев”, “Она”, 
“Артамановлар иши”, “Клим Самгиннинг ҳаёти” ва бошқа кўплаб асарлар 
муаллифидир. Ёзувчи Марина Игнатевна Будберг-Бункендорфга уйланади. 
Уни дугоналари ҳазиллашиб, Мура деб аташарди. Улар расмий никоҳдан ўтиш-
маган бўлса-да, ёзувчининг учинчи хотини бўлди. Биринчи хотини Екатерина 
Волжина эди. 
У аёл “Самара газетаси”да мусаҳҳиҳ бўлиб ишларди. Ёзувчи ва Екатерина 
1895 йили рўйхатдан ўтишди. Ўз ижодини журналистликдан бошлаган ёзувчи 
Катяни ҳам рафиқа, ҳам дўст сифатида яхши кўрарди. Тарбияланган, зиёли 
Екатерина уй бекаси сифатида бажариши лозим бўлган барча ишларни жой-
жойига қўярди. Нижнийда улар жуда кўп марталаб уйларини алмаштиришди. 
Ёзувчи таниқли бўлганидан сўнг, уйларига кўплаб меҳмонлар ташриф 
буюрадиган бўлди. Горький бу ерда зерика бошлади. Бошқа жойга кетиш 
орзуси унинг хаёлини банд қилди. Шундай пайтда гўзал Мария Андреева билан 
танишди. Москва бадиий театрининг бу актрисаси юқори аристократлардан 
бўлган А. Желябускойнинг хотини эди. Театрдаги “Бир куни” спектаклида 
Мария Наташа ролини ўйнарди. 
Уларнинг танишуви илгарироқ Севастополда рўй берганди. Ибсеннинг 
“Эдда Габлер” песасини қўйишаётган бир даврда саҳна ортида танишишганди. 
267


1904 йили М. Андреева Москвани тарк этади. Шундан кейин М.Горький 
билан уларнинг муносабатлари узилади. Орадан анча вақт ўтгандан сўнг улар 
яна учрашишади. Мария Андреева Горькийни нафақат санъат балки, 
революцион ғоялар оламига олиб кирди. Мария ёзувчи ҳамда унинг ижодига 
сув ва ҳаводек зарур эди. Котиба ва таржимонлигини айтмаса ҳам бўларди. 
Уларнинг расмий никоҳи бўлмаса-да, Мария ёзувчи билан Россия ва хорижий 
мамлакатлар бўйлаб саёҳатларда бирга бўлди. 1906 йили Горький М. Андреева 
билан Америкага борди. Улар Теодор Рузвельт ва Марк Твен қабулида 
бўлишди. Ёзувчи Мария Андреевани барчага рафиқам деб таништиради. У рус 
революцияси ғояларини фаол тарғиб қила бошлайди. Рус подшолиги Горький 
Америка бўйлаб саёҳатга хотинини эмас, балки жазманини олиб кетди, дея 
айюҳаннос солади. Улар америкаликлар назарида ёзувчини обрўсизлантириш 
учун шундай йўл тутганди. Шундан сўнг америка матбуоти Горькийни 
анархист ва кўпхотинликда айблади. АҚШдаги таниқли кишилар ёзувчининг 
маънавий ва моддий ёрдамидан воз кечишди. Горькийнинг Америкадаги 
ташрифи муваффақиятсиз тугади. М. Андреева билан ёзувчига меҳмонхонадан 
жой беришмади. Уларнинг ҳеч бир сўзларига ишонишмади. Газеталар 
ёзувчини калака қилиб мақолалар беришди. 
Мария Игнатевна Будберг ёзувчи учратган на Екатерина Воложинага, на 
Мария Андреевага ўхшамас эди (дарвоқе собиқ кундошларнинг бир-бирларига
муносабати яхши эди). Бу аёлнинг ғаройиб турмуш тарзи баъзан ёзувчини ҳам 
ҳайратга соларди. 
Мария Будбург Горький билан никоҳдан ўтишни хоҳламасди. У турмуш 
қуришдан озодликни афзал кўрди. Мария Будбург ёзувчи Герберт Уэллс ва 
англиялик разведкачи Локкартлар жазмани эканлигидан фахрланарди. 
У Горькийнинг ноқонуний хотини яъни жазмани эди. Ёзувчи айни 
гуллаган даврида бирон-бир аёл билан расмий тўла-тўкис оила қуриб ҳаёт 
кечиролмаётганидан жуда эзиларди. 
268


Мария Будбург ёзувчининг муҳаббат ҳақида ўйлашга ундади. У эртами-
кечми Горький ижодида ўз ўрнини топди. 1922-1924 йилларда ёзилган 
ҳикояларда Екатерина Воложина ва Мария Будбург муҳим роль ўйнашди. 
“Клим Самгиннинг ҳаёти” романи Мария Будбургга бағишланганди.
Нина Берберованинг таъкидлашича, 1922 йили Горький ва Мура кўп вақт 
бирга бўлишади. Ўшанда Мура аёл кишининг айни гуллаган палласида − ўттиз 
ёш эди. Ёзувчи эса ундан 24 ёш катта, эллик тўртга кирганди. Ёш бу ерда 
муҳим роль ўйнамасди, асосийси кўнгилда эди. 
Максим Горький олдида имкониятлар топилди. У Мурани севиб қолди. 
Бунга эса жавоб хат олди. 
Ёзувчи Германияда яшаётган бўлса-да, Россия ва ўзининг биринчи 
муҳаббати ҳақида ўйлади. Ҳикояларидан бирини “Кечалардан бирида” деб 
номлади. У интервюларидан бирида шундай деганди: 
“Мен биринчи марта 
“аёлларни” 18 ёшимда билгандим. Бу ҳис-туйғуларни “Кечалардан бирида” 
ҳикоямда тасвирлагандим”.
Горькийнинг 1920 йилларда ёзилган “Биринчи муҳаббат” ҳикоясига қайтсак. 
Автобиограф характердаги бу севги қиссасида ёзувчи ўзининг ёшлигидаги, 
яъни Олга Юлеевна Каминский билан муносабатини ёзади. Нижний 
новгородлик бу аёл ёзувчидан ўн бир ёш кичик эди. Эри билан ажралиб, 
Сибирь сургунидан қайтган Болеслав Петрович Корсакка турмушга чиққанди. 
Горький у билан 1889 йили танишганди. Олга Каминский Горькийнинг нафақат 
мухлиси балки, ёзувчи асарларининг адабий муҳаррири ҳам эди. Олга севги-
муҳаббат хаёли билан яшарди. Горький эса ижод билан банд эди. Ҳар иккала 
ошиқ-маъшуқларнинг ички олами бир-бирига ўхшамас эди. Шунинг учун ҳам 
уларнинг доимо бирга бўлиши қийин кечди. Олга эри билан бирга бўлишини 
билгач, Алексей чидай олмади. 1889 йил февраль ойида Екатерина Волжина ва 
унинг эри тақдирини билиш мақсадида Самарага йўл олди. У Олга 
269


Каминскийнинг собиқ эрига қайтиб, қаттиқ афсусланаётганини ҳам биларди. 
Бунга унинг ёзган мактублари асос эди. 
Улар ўттиз йилдан сўнг яна учрашишди. Учрашув жуда қисқа ва ҳаяжонли 
эди. Олга ва Алексей кексайиб қолишган, бешафқат вақт ўз ҳукмини ўтказиб 
бўлганди. О. Каминская ёзувчининг вафотидан сўнг ўз эсдаликларида шундай 
ёзганди:
“Қаршимда қалин мўйловлари буралган, сочлари сийрак кекса бўлиб 
қолган бир киши ўтирарди... Бу менинг новгородлик сочлари қалин барваста 
Алексейимга сира-сира ҳам ўхшамасди...” 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish