Дунёда шундай қалбли инсон бормикин? Мен шундай қалблар борлигига жуда-
жуда ишонардим”.
Ван Даммдан кинофильмларда роль ўйнаётган аёллар
билан муносабати
ҳақида кўп сўрашади. “Ҳеч қачон бу касб тақозосига тўғри келмайди. Бунақа
иш бўлиши мумкин эмас. Унда кинонинг кинолиги қолмайди”. Биз севиб,
мириқиб кинофильмларини томоша қиладиган машҳур актёрнинг
оилавий
тақдири ана шундай ола-таъсир, ҳар хил тасодифларга тўла ўтган. Бироқ у
ўйнаган роллар қанчадан-қанча қалбларни забт этган. Ўзи эса ҳаётда тўла
бахтга эриша олмаган. Бойлик, шон-шуҳрат, дўстлар барча-барчаси бор. Бироқ
оилавий бахт тўкислиги йўқ. Кексаларимиз бекорга қўшганинг билан қўша
қаригин деб айтишмайди-да. Бунда катта ҳикмат мужассам. Ҳеч
кимни ана шу
бахтдан айирмасин.
СОФИЯ РОТАРУ: “ХАЙР, МЕНИНГ СЕВГИЛИМ!”
Артистларнинг бир умр мустаҳкам оила қуриши камдан-кам рўй
берадиган ҳолатдир. София Ротару ва Анатолий Евдокименко 34 йил
муҳаббат асосида бирга умргузаронлик қилишди. София Ротару Новоселицк
туманида яшовчи узумчилик хўжалиги бригадири оиласида дунёга келди. У ои-
ладаги олти нафар фарзанднинг иккинчиси эди. Бўлажак эстрада юлдузи уй
юмушларини бажарар, сигир соғар, бозорда кўкатлар сотар эди. Катта опаси
Зина тиф касали билан оғриб, кўр бўлиб қолганидан кейин укалари ва сингил-
ларига қараш ҳам кичкина Соня бўйнига тушди.
Орадан йиллар ўтди. Украиналик аскар-қурувчи ва ўқитувчининг ўғли
Толя Евдокименко “Украина” журналининг муқовасида
республика
ҳаваскорлар кўрик-танлови ғолибаси 17 ёшли София Ротаруга кўзи тушди. Шу
лаҳзанинг ўзидаёқ юраги жиз этиб, уни севиб қолди. Қандай бўлмасин уни қи-
293
дириб топишни юрагига тугиб қўйди. Сонининг журналдаги фотосурати армия
хизмати тугагунча унинг хонасидаги деворда осиғлиқ турди. Хизматдан сўнг
Анатолий Евдокименко Черновицига келди. Мусиқа билим юртидан София
исмли гўзал нотаниш қиз турадиган ётоқхона манзилини билиб олди.
Шундай
қилиб, у ҳар оқшом София турадиган ётоқхона деразаси остида пайдо бўла
бошлади. София роппа-роса икки йил қатъиятли йигитни ўзига яқин йўлатмади.
Толикнинг тоқати-тоқ бўлди. У ёрдам сўраб юқори лавозимда ишлайдиган
акасига мурожаат қилди...
“Соня, сени юқоридан телефонга сўрашяпти, тез
етиб кел!”
Телефонда эса жонига теккан йигитнинг овози:
“Телефонни қўйма-
гин, жоним!..”
1968 йил, 22 сентябрда уларнинг тўйи бўлди. Уч
кечаю уч кундуз бутун
қишлоқ мириқиб байрам қилишди. Тўйда молдован ва украин қўшиқлари
янгради. Уйда тайёрланган вино сувдай оқди... Бир неча йиллардан сўнг
ўзининг интервьюларидан бирида хонанда шундай деганди:
“У менинг ягона
муҳаббатим, маслаҳатчим, ёрдамчим, дўстим. Ҳаттоки, кийим ва мусиқа ас-
бобларини ташувчи ҳамдир. Буларнинг барчаси оғир ва қийин бўлса-да, у
ҳаммасини бажаради. Энг муҳими у режиссёр ва менинг барча дастурларим
постановкачисидир. Албатта, бир-биримиздан зерикиб ҳам турамиз. Бироқ
ўртада муҳаббат бўлса ҳаммаси бекор экан. Мен буларни бутун ҳаётим
Do'stlaringiz bilan baham: