Ҳа, у доимо севгига ташна, унга сиғиниб яшайдиганлар тоифасидан эди.
Гўзаллик олдида тиз чўкадиган бастакор қалбида бир неча севги ғунча тугди.
Аммо ҳар гал очилмасданоқ сўлди. Унинг ҳаётида из қолдирган, телбаларча
севган санамлари ҳар гал ундан юз ўгирганида Людвик дил қийноқларидан
эзилар, ҳижрон юракларини тилка-тилка қилиб азобларди.
Ўттиз бир ёшида анча танилиб қолган
бастакор Жульетта Гвиччарди
исмли қизга кўнгил берди. Муҳаббати меваси сифатида унинг машҳур
“Ойдинликда” сонатаси ва кўплаб бошқа асарлари дунёга келди.
“Менга
яшаш бунчалар завқ-шавқ бағишламаган эди,
− деган эди у дўсти
Вегелерга. −
Одамларга қўшилиб қолдим. Ҳаётимдаги бу ўзгаришлар...
фақат гўзал суюклигим шарофатидандир. Мен уни жонимдан ортиқ
кўраман, у ҳам мени севади. Сўнгги йилларда ҳеч қачон ўзимни шунчалик
бахтли сезмаган эдим!..”
Бироқ Бетховен севгилисига етиша олмади. Жульетта серхархаша,
тантиқ, манмансираган эди. Қиз бастакорнинг камбағал оиладан эканлигини,
қулоғи оғирлигини юзига солди. Орадан кўп ўтмай,
таннозхоним граф
Галленбергга эрга тегди. Бу воқеа Бетховен қалбини ларзага келтирди. Ўз
ҳаётини жар ёқасида кўрган ижодкор ҳаётдан умидини узиб, укаларига васи-
ятнома ҳам қолдирди. Аммо бақувват вужуди, метин иродаси севги бобидаги
омадсизликни енга олди. У ўзининг шахсий ҳаётини ижодга бағишлади...
Орадан йиллар ўтди. Бетховен 1806 йилда илгариги таниши Тереза фон
Брунсвик билан учрашади. Тереза бастакорни болалик чоғларидан,
ундан
фортепьянодан машғулот олган давридан бери севарди. Бетховен қизнинг
акаси граф Францнинг дўсти эди.
Людвик Терезага кўнгил қўйди. Бу даврда бастакор ижоди айниқса
гуллаб-яшнади. У машҳур тўртинчи симфониясини ёзиб тугатди. Бет-
107
ховеннинг ҳаётга муҳаббати ортди, у яна хушчақчақ, қувноқ, одамларга
меҳрибон бўлиб қолди.
Бироқ ҳозиргача сирли бўлиб қолган сабабларга кўра, бу севги ҳам
бахтсизлик билан тугади. Улар бирга бўла олмадилар. Тереза бастакорни
умрининг
охиригача унутмади, унинг ўлмас куйлари хаёли билан яшади.
Тереза Людвикка портретини тақдим этар экан, ҳошиясига
“Ноёб даҳо,
буюк санъаткор, меҳрибон инсонга”,
деб ёзиб қўйган эди. Бетховен
суратни ҳаётининг сўнгги кунларигача ёнида олиб юрди. Бастакор умрининг
охирги йилларида унинг дўстларидан бири Людвикни ғалати ҳолатда кўрди.
У йиғлар, қўлидаги суратни гоҳ ўпар, гоҳ силаб-сийпалар ва бир сўзни так-
рорларди:
“Сен ҳаётимсан. Бу дунёда сенсиз менга ҳаёт йўқ!..”
Бастакорнинг қўлидаги Терезанинг сурати эди...
Do'stlaringiz bilan baham: