Буюклар муҳаббати


УЧ ОПА-СИНГИЛГА ОШИҚ АДИБ



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

УЧ ОПА-СИНГИЛГА ОШИҚ АДИБ 
 

Машҳур инглиз ёзувчиси “Оливер Твистнинг бошидан кечирганлари” ва 
бошқа кўплаб асарлар муаллифи Чарльз Диккенс ҳаётида севилган аёллар кўп 
бўлган. Бироқ шундай бўлса-да, ёзувчининг Жорж Хогарднинг оиласига 
бўлган муносабати эса жуда чигалдир, ҳаттоки унинг ўзи ҳам Хогард қизла-
ридан қайси бирини кўпроқ севишини аниқ айтиб беролмаган. Диккенснинг бу 
оила билан ҳаёт тақдири боғланиб қолади. 
 
... Ёш ёзувчи бу оила билан танишганда ҳали унчалик довруғ қозонмаганди. 
Оила бошлиғи Жоржнинг адабиётга иштиёқи ниҳоятда баланд бўлиб, у 
“Ивнинг Кроникл” номли газетанинг муҳаррири эди. Унинг самимий 
муносабати туфайли Чарльз фақат таҳририятгагина эмас, Хогарднинг Чил-
сидаги уйига ҳам тез-тез бориб турарди. Жорж Хогарднинг уч нафар қизи 
бўлиб улар бир-биридан гўзал, латофатли эдилар. Аммо Чарльз улар ичида 
Жоржнинг кенжа касалманд қизи Мэрини севиб қолади. Бироқ унинг опаси
Кэтга уйланишга мажбур бўлади. Тақдир деб шунга айтсалар керакда. Мэри 
орадан кўп вақт айни балоғат ёшига яъни, 18 ёшга тўлганда вафот этади. 
Чарльз эса эндигина жони узилган қайнсинглиси қўлидаги узукни ечиб, 
ўзининг бармоғига тақиб олади. Ёзувчи шу бўйи бу узукни умрининг охи-
ригача ечмайди. Хўш, шундай экан, адиб нега Кэтга уйландийкин деган савол 
туғилади?
Бу ҳақда аниқ маълумотлар йўқ бўлса-да, аммо ўша пайтда битилган 
мактублар бирмунча аниқлик беради. Мэри опасининг тўйидан сўнг, уларнинг 
Роут Стритдаги янги уйларига кўчиб ўтишга ҳаракат қилган. Бу қиз ҳам ёзув-
чини ёқтирган бўлиши табиий. Ўз навбатида унинг бу уйга кўчиб келишини 
Чарльз ҳам жуда-жуда истаган.
104


 Кэт эри билан шўрлик синглиси Мэри ўртасида муҳаббат ришталари 
борлигини сезган бўлса-да, негадир синглисининг буларнинг уйига кўчиб 
келишига ҳеч қандай монелик қилмайди. Аксинча, унга ёрдам беради. Ёзувчи 
бу лобар қизга атаб жуда гўзал сатрлар битиб хотинига ўқиб берар, Кэт эса 
бундан жаҳл ёки рашк қилмасдан диққат билан тингларди. Балки Кэт ўша 
пайтда синглисининг оғир хасталигини эътиборга олгандир? Ёки бошқа бирор 
сабаб бўлгандир. Бу эса жумбоқлигича қолган. 
Мэрининг ёш бўла туриб ўлиши ёзувчи Чарльзга қаттиқ таъсир қилади. У 
бу оғир дардни ичида сақлаб қололмайди. Адиб шундай ёзганди:
“Мэри 
уйимизнинг гули эди. Биз у билан бахтли эдик. Ҳаётда бирорта тирик жонни 
бунчалик севмагандим. Дунёда энг азиз нарсани йўқотгандайман. Унга бўлган 
меҳримни сўз билан таърифлашим қийин”. 
Кэт бу сўзларни ўқиган бўлиши табиий. Ўқимаганда ҳам у эрининг 
бармоғидаги узукни доимо кўриб турган-ку! Мэрининг қабр тоши устидаги 
битик ҳам Чарльзники. 
Орадан бир неча йиллар ўтгандан сўнг Чарльз қайнонасига Мэрига бўлган 
муносабатини билдирган хатни узатаётиб: 
“Уни унутишга ҳаракат қилдим. 
Лекин ҳеч унутолмадим”,
дейди. Кетма-кет фарзандлар дунёга кела бошлагач, 
Кэт болалар тарбияси билан машғул бўлади. Энди уларнинг уйига синглиси 
Жоржина кўчиб келади. У турмушга чиқишдан воз кечгани учун ҳам 
опасининг уйида яшашни бошлайди ва жиянларини тарбиялашда унга ёрдамла-
шади. 
Ёзувчининг рафиқаси билан оилавий муносабатини замондошлари ҳар хил 
таърифлашади. Диккенс омма ўртасида катта обрў-эътибори эга эди. 
Айтишларича, Чарльз билан учрашув уюштирилса залга одам сиғмас экан. 
Америкада у иштирок этиши муқаррар бўлган кечаларга патта топиш учун 
ҳатто аёздаям одамлар касса олдида тонг оттиришаркан. Шунчалик унинг 
ишқибозлари кўп эди.
105


Душманлари унга бўҳтон қилишиб, хотинига бевафо деган ёлғонни 
тарқатишди. Устига-устак ёзувчининг аёллардан танишлари кўп эди ва 
табиийки улардан кўплаб мактублар олган. Кунлардан бирида ана шундай 
мактублардан бири Кэтнинг қўлига тушиб қолади. Шу сабаб бўлиб ўртада 
жанжал бошланади. Алал-оқибат шу баҳонайи сабаб адиб оиласи билан 
ажрашади. Болаларга қараш баҳонасида Жоржина собиқ поччаси билан унинг 
уйида қолади. Кэт синглиси билан Чарльз вафот этгунга қадар гаплашмайди. 
Чарльз кундалигининг сўнгги варақларига вафот этишидан бир неча кун аввал 
қайнсинглиси Жоржина ҳақида:
“Болалар уни − холасини жуда севишарди. У 
мен учун ҳам бебаҳо эди”, 
деб ёзади. 
Жоржина ўз севгиси ва бутун ҳаётини Диккенслар оиласига бағишлаб, 
турмуш қурмайди. Чарльз унинг қўлида вафот этади. Адиб барча бойликларини 
Жоржинага қолдирди. Шундай қилиб, ҳар учала Хогардлар ўз тақдирини 
Диккенс билан боғлашди. Чарльз Диккенс ҳаётида уч опа-сингилдан қайси 
бирини кўпроқ севган?! Бу жумбоқ орадан бир неча асрлар ўтса ҳамки, ҳамон
ечилгани йўқ. Вафотидан кейин адибнинг қизи шундай ёзганди: 
“Нима бўл-
ганда ҳам, у барибир аёл зотини тушунмади”.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish