БУЮКЛАР ҚАТЪИЙЛИГИ.
(Имом Бутий хотираси учун ишланган филъм)
Аллоҳ менга келаётган ҳалокатли хатарни билдирди. Шахрим, ватаним, дўстларим ва ушбу шахардаги раҳбарларга бўлган муҳаббатим уларга бу нарсанинг хабарини беришни тақозо этди. Мен уларга дуо қиламан.
Бундан тўрт ой олдин мен унинг хабарини бердим ҳам. Мен вазифамни бажардим. Бу гапимни эшитган одамлар ичида масхара қилганлари ва эътиборсизлик билан қараганлари бўлди. Мана мен айтган нарса бошланди, ҳа бошланди. Воқеликда бу яхшиликка олиб бормайди.
Жума кунининг қандай кунга айланиб қолгани ҳақида..
Эй одамлар! Ҳой дўстларим!
Жума куни яқин кунларгача шодлик, оилалар бир-бирлари билан хурсандлик қиладиган кун бўлиб келган эди. Ҳотиржамлик, нур сочувчи ёрқин кун бўлган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жума кунини "ярақловчи кун", шу куннинг кечасини "нурли ойдин кеча" - деб номлаганлар.
Ҳа, У зот; “Ҳушчақчақ юрадиган нурли кун ва кечаларда менга салавотни кўпайтиринглар”, деганлар. Бизларнинг ўй ҳаёлларимизга динимиз ўрнаштирган жума куни ана шундай кун эди. Жума кунида ҳаётимиз ҳам ана шундай ўтар эди. Биз бу кунни ана шундай қарши олар эдик. Энди нима бўлди? Ҳой одамлар, энди нима юз берди? Хатто жума куни қўрқув, ташвиш ва хавотир кунига айланиб қолдику?! Ўйлаб кўрмайсизларми?! Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган ёндошишимиз қайерда қолди?!
Бу ерда жума намозини ўқийдиган одамлар бўлар эди. Улар бирор марта жума намозини қолдирмас эдилар. Биласизларми, уларнинг катта қисми намоз ўқишга келолмай қолдилар. Чунки ҳавотир ва қўрқинич уларни чиқмайдиган қилиб қўйди. Жума куни ғазаб кунига айланиб қолди. Жума куни оғир кун бўлиб қолди.
Намоз ўқиб турган кўпчилик одамлар намозни ҳам тўхтатиб қўйдилар. Қувонч, ҳайру барака, оилалар бир-бирларини қутлайдиган саодатли жума куни қўрқинч ва даҳшат кунига айланиб қолди. Хавотир билан қон тўкилишини кутадиган кунга айланиб қолди.
У кишидан норози бўлиб турли тухматлар билан маломат тошларини отаётганларга қарата айтган сўзлари..
Аллоҳга қасамики мен одамларнинг розилиги ёки мени ёмон кўришларига парво ҳам қилмайман. Менинг ёшим бир жойга бориб қолди. Аллоҳдан умид қилиб Расулуллоҳнинг айтган ушбу сўзларини ўзимга лозим тутган ҳолимда вафот эттиришини сўрайман. Расулуллоҳ айтганларки;
“Ким одамларнинг ғазаби келса-да, Аллоҳнинг розилигини истаса, одамлар (зулм ва ёмонликлари) дан Аллоҳнинг Ўзи унга кифоя (ҳимоя) қилади. Ким Аллоҳнинг ғазабини келтириб, одамларнинг розилигини истаса, Аллоҳ уни одамларга топшириб қўяди”. (Аллоҳ таоло ундан ёрдамини олиб, унга зулм қиладиган кишиларни устидан ҳукмрон қилиб қўяди.)
Бу менинг қоидам, менинг тутган йўлим мана шу.
У кишининг китобларини ёқиб ташлаган одамларга қарата айтган гаплари;
"Аммо бу айрим одамларнинг менга айтаётган гапларига келсак, яъни менинг китобларимни кўпчилик орасида ёқиб ташлаганларидан хафа (бўлишимиз) ва шунга ўхшаш гаплар ҳақида айтадиган бўлсам, айрим одамлар ўзларича мени, “китобларимни ёқиб ташлаганларидан қийналаябди, ёзган китобларимнинг қисмати шуми, дея афсус қилаябди”, деб ўйладилар.
Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган Зотга қасамки, иш улар ўйлаётгандек эмас".
Насиҳат..
"Мен ёшларимизни ҳис туйғуларини жиловлаб ақлларини ишлатишлари муҳим ва деб биламан. Ақлларини ислом билан ушлаб туришлари лозим деб ўйлайман. Шунингдек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларини ўзлари учун муаллим қилишлари муҳим деб биламан. Мени эмас ёки бошқани эмас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаёт тарзларини ўзларига ўрнак қилишлари зарур деб биламан. Расулуллоҳнинг айнан ҳозирги кунларда содир бўлаётган фитналар ҳақида айтган ҳадисларини ўқишлари зарур деб биламан".
Террорчилик оқибатида ҳалок бўлган ватандошларига жаноза ўқиш олдида айтган гаплари..
"Мен бу қайғу ва аламлар узоқдан ёки яқиндан бизнинг устимизга ёғила бошлаганида такрор ва яна такрор айтган эдим. Ҳой одамлар, кириб очганингиздан сўнг йиқилиб у ерда туришга имкон қила олмайдиган қиялик олдидаги эшикни асло очманг. Фақат бир томондан бориладиган қиялик олдига қўйилган эшикни очишдан эҳтиёт бўлинг, биринчи қадамнинг ўзи сизларни биз кўринишларини кўриб турган ушбу ҳолатга олиб келади ёки итариб ташлайди. Мен бу гапларни такрор ва такрор айтган эдим. Кимлардир мени “сен ҳукуматнинг одамисан”, дейишди. Мен уларга айдим, “ҳой одамлар, бу ердаги масала ҳукумат ва низомга уни қўллаш ёки уни танқид қилиб унга қарши чиқишимиздан кўра хатарлироқ. Бу ердаги масала қисматимизга таъаллуқли, масала фитна эшигига таъаллуқлидир. Агар у очилса эшик синади, кейин ўзимизга келишимиз қийин бўлади. Йўл қияликдан иборат, кейин орқа қайтишимизнинг имкони қолмайди”. Мен шу гапларни айтган эдим".
Башар Асаднинг имом Бутий ҳақида айтган гаплари..
Улар бир неча кун ёки ҳафта олдин доктор Бутийга “ҳукуматнинг шайхи”, дея баҳо беришди. Улар бу кишига доктор Бутийнинг ўрнини ўзгартириш ва уни уялтириб Суриялик ватандошлари олдида ўсал қилиш учун мана шу номни ташлашди. Албатта ислом оламида уларнинг (бундай бемаза гапларига) эргашадиганлар ҳам бор. Ҳақиқатни олиб қарайдиган бўлсак, у киши улар айтаётганларидек ҳукумат шайхи эмас эди. У киши бу ерда бирор нарсани ирода қилган ҳам ва вазир мансабида ҳам эмасди. Муфтийлик мансабида ҳам ишламаганди. У бирор бойликни талаб ҳам қилмаган, оддий ва содда ҳаёт кечириб ўтган киши эди.
Уларнинг кирдикорлари ҳақида имом Бутийнинг ўзлари айтган гаплар..
Айрим одамлар мен уларнинг муроқабаларидан ўзимни четга олиб уларнинг айбларига эргашмаганимда ҳамда услуб ва йўлларига бўйсунмаганимда менга гулдурос қарсаклар билан қарши чиқишди. Мен хукуматнинг изидан эргашиб, уларга ҳужум қилган, уларнинг қаттиққўлликлари ва шунга ўхшаш нарсалар ҳақида гапирган эмишман. Мен одамлардан ана шундай гулдирос қарсаклар билан четлатиламан.
Ҳалок бўлган ватандошларига жаноза ўқиш олдида айтган охирги гаплари..
Бугун қаттиққўл ва золим кимлиги аниқ бўлди.
Мен холис, севувчи дўст эдим. Мен ушбу муқаддас шахарнинг қисматига жонкуяр инсон бўлган эдим.
Шунинг учун мен; “Баъзида зарарнинг ҳам фойдаси бўлади”, яъни “ҳар бир ёмонликнинг яхши томони бор”, деб айтаман. (бу ҳикматнинг маъноси шуки, инсонга бир нарса ёмон бўлиб кўринади, лекин бу ёмонликда бу инсон учун яхшилик бўлади).
Маълумот..
Бугун араб мамлакатларида чиқарилаётган кўплаб китоблар орасида имом шаҳид Бутийнинг китоблари энг кўп манбага айланди. Айниқса у кишининг араб ислом олийгоҳларида қўлланиб келинган бир қанча китоблари (энг ишончли манбалардан саналади. Тарж.н)
Бугун одамлар у кишининг дарсларига кўриш ва эшитиш каналлари ҳамда интернетдаги “Насим а-Шом” расмий сайти орқали эргашиб келмоқдалар. Хатто ушбу сайтга ўтган йили жойлаштирилган маьлумотларнинг ҳажми 250 теробайтга етди. Бу сайтга кирувчилар сони ярим миллион иштирокчидан ошиб кетди. Youtube каналидаги кўрикларнинг адади 3,5 миллионга етди. Кундан кунга узр сўрашлар, у киши ҳақида хато қилган кишиларнинг бўлиб ўтган ишлардан афсус ва надомат чекиб ёзган тушунтиришлари ҳамда кишиларнинг ҳақиқатни билмай туриб у кишига нисбатан айтган нолойиқ гапларига кечирим сўрашлари кўпайиб бормоқда.
Сўнгсўз..
Эй замонамиз имоми ва уламолар шайхи,эй асрнинг фақиҳи ва валийси, эй Шомнинг алломаси бу сизнинг шаҳид бўлиб кўтарилишингиз хотирасидир. Ўтган бу вақт орасида сиз биз билан бирга ҳозиру нозирсиз. Кунлар кетма кет ўтган сари сизнинг Раббоний илмларингиз эсланмоқда.
Ушбу видео роликдан эркин таржима қилинди.
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси