Иқтисодий районлар турли омилларга қараб ажратилади. Улар қуйидагилар:
Ҳудудий меҳнат тақсимоти ва ҳудудий ихтисослашув;
Бозорга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқариш, бозор маконининг шаклланганлиги;
Табиий шароит ва қазилма бойликлар, уларнинг ҳудудий бирикмалари;
Аҳоли ва меҳнат ресурслари;
Район ҳосил қилувчи ва уни ташкил этувчи марказнинг ёки марказларнинг мавжудлиги;
Иқтисодий географик ўрин;
Транспорт тўрининг ривожланганлиги;
Минтақавий инфратструктура тизимининг шаклланганлиги ва ҳ.к.
Барча район ҳосил қилувчи омил ва тамойиллар икки катта гуруҳни ташкил қилади: иқтисодий (бозор иқтисодиёти, мужассамлашув, ихтисослашув, комплекс ривожланиш, транспорт) ва ҳудудий ёки географик (табиий шароит ва табиий бойликлар, инфраструктура ва аҳоли жойлашув тизими, географик ўрни). Бу икки асосий қисм бирлиги, яъни иқтисодҳудудқиқтисодий район атамасини шакллантиради. Булардан ташқари, фантехника тараққиёти, экология кабилар ҳам район чегараларини аниқлашда маълум аҳамиятга эга.
Юқоридаги омил ва шартларга кўра мамлакатнинг иқтисодий макони бир неча районларга бўлинади. Ҳозирги шароитда айниқса бозор таъсир доираси катта аҳамиятга эга. Немис олими А.Лёш ҳам иқтисодий ландшафтларни (яъни районларни) бозор маконига қараб ажратган эди.
Баъзи олимлар иқтисодий районларнинг объектив борлигига шубҳа билдирадилар (масалан, америкалик Р.Хартшорн) ва улар фақат расмий чегараларни тан оладилар. Бу хусусда айтиш жоизки, умуман ёки барча соҳаларни қамраб оладиган «ҳаммабоп» районлар йўқ, балки аниқ соҳаларнинг реал ҳудудий таркиб ва тизимлари, районлари мавжуд (саноат ва қишлоқ хўжалиги, социал районлар; саноат тугуни, шаҳарлар агломерацияси ва ҳ.к.).
Ҳудудий меҳнат тақсимотига ўхшаш иқтисодий районлар ҳам поғонасимон бўлади. Чунончи, мамлакат ичида бир неча иқтисодий районларни бирлаштирувчи йирик иқтисодий минтақа ёки округлар, асосий иқтисодий районлар, маъмурийиқтисодий районлар, вилоят ичидаги районлар ва, ниҳоят, маҳаллий иқтисодий районлар (бизнинг Республикамизда-қишлоқ туманлари) бор. Уларнинг ҳар бирига турли даражадаги бозорлар мос келади.
Ҳар бир иқтисодий районнинг ўзига хос район ҳосил қилувчи омил ва ишлаб чиқариш тармоғи мавжуд. Баъзи районлар шаклланишида қазилма бойликлар, бошқасида-транспорт географик ўрин, учинчисида–малакали ишчи кучи, тўртинчисида йирик шаҳарлар ва айниқса пойтахт шаҳар омили муҳим аҳамиятга эга бўлади. Ҳатто жойнинг геологик тузилиши билан иқтисодий районлаштириш ўртасида ҳам алоқадорлик мавжуд. Бу ҳақда дастлаб таниқли рус олими Ю.Г.Саушкин фикр билдирган эди.
Одатда, комбинатлашувга ва ҳамкорликка мойил тармоқларнинг район ҳосил қилиш салоҳияти кучли бўлади. Масалан, нефт ва нефтни қайта ишлаш саноати, қора ва рангли металлургия, тўқимачилик, машинасозлик ва бошқа тармоқларда бу ҳолат кузатилади. Шунингдек, бундай ролни транспорт, рекреация, халқаро туризм ҳам бажариши мумкин.
Иқтисодий район ўзига хос ҳудудий мажмуа ва ҳудудий тизимни ташкил этади. Албатта, бу ерда район, комплекс ва система тушунчалари айнан бир мазмунга эга эмас, аммо уларнинг бирбирларига яқинлигини ҳам инкор этиш нoўриндир. Ҳар қандай иқтисодий район комплекс, ҳудудий мажмуа принципига асосланади. Бу комплекслик, энг аввало турли даража ва аҳамиятга эга бўлган тармоқларнинг мавжудлиги, уларнинг ўзаро мувофиқлашган ҳолда (пропорционал) ривожланишида ўз ифодасини топади. Чунончи, ҳар бир районда ихтисослашган, яъни бозор аҳамиятига эга бўлган тармоқ ва тармоқлар, уларни тўлдирувчи ёрдамчи, иккинчи даражали тармоқлар ва маҳаллий эҳтиёжларга қаратилган маҳаллий бозорни тўйинтирувчи тармоқлар мавжуд бўлади. Шу 3 бўғиннинг қайси бири шаклланмаган бўлса, у ҳолда тўла қонли иқтисодий район тўғрисида сўз юритиш қийин.
Одатда, ҳар бир йирик иқтисодий район базавий тармоқларга эга бўлишлари керак. Уларга, масалан, электроэнергетика, қурилиш саноати кабилар киради. Айни вақтда бу тармоқлар юқоридаги 3 гуруҳдан иборат бўғинларнинг бирига ҳам кириши мумкин.
Демак, ана шу мазмунда иқтисодий районни ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуаси шаклида талқин қилса бўлади. Аммо реал ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари билан район ишлаб чиқариш мажмуалари бир хил эмас; биринчиси, ҳақиқий борлиқ бўлса, иккинчиси кўп жиҳатдан маъмурий–бошқарув маъносидаги мажмуадир. Жумладан, Ангрен–Олмалиқ ёки қарши ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари билан Тошкент вилояти ёки қашқадарё ҳудудий мажмуалари бирбиридан фарқ қилади. Бундан ташқари, иқтисодий районда бир эмас, бир неча ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари бўлиши ва, айни вақтда мажмуа ҳосил қилувчи тармоқлар ҳам мавжуд бўлади.
Яна шуни таъкидлаш жоизки, ҳар қандай район илмий ўрганишнинг ёки билим эгаллашнинг ўзига хос усулидир; у классификация ва типология сингари умумий гуруҳлаш турларига киради. Бинобарин, район ҳудудий гуруҳлаш демакдир, бироқ ҳар қандай гуруҳ комплекс ёки система бўла олмайди. Комплекс эса бирлик, уйғунликни, технологик алоқаларни англатади.
Агар аниқроқ қараладиган бўлса, тизим (система) тушунчаси янада мураккаброқ бўлиб, унинг ўзига хос талаб ва шартлари мавжуд. Жумладан, тизим таркибдан ёки «тизимча»дан ташкил топиши, поғонасимон (иерархияли) бўлиши, мустақил фаолият кўрсатиш, бошқарув каби хусусиятларга эга бўлиши керак. Табиийки, бундай даражада ёндошилса ҳар қандай район ва ҳатто мажмуа ҳам ҳақиқий тизим бўла олмайди.
Бироқ, шунга қарамасдан, иқтисодий район ҳудудий мажмуа ва ҳудудий тизимлардан унчалик узоқ эмас. Чунки, иқтисодий район мамлакат ҳудудининг маълум бир хўжалик тармоғига (ёки тармоқларига) ихтисослашган ва бу жиҳатдан қўшни, туташ ҳудудлардан фарқ қилувчи, умумий иқтисодий ландшафт шаклига эга бўлган қисмидир. У яхлит иқтисодий макон сифатида ҳудудий тизим маъносини англатади.
Иқтисодий район ҳудудий мужассамлашув ва ҳудудий ихтисослашувнинг ўзаро уйғунлашган, ишлаб чиқаришни жойлаштириш ва ҳудудий ташкил қилиш, ушбу жараён иқтисодий самарадорлигини оширувчи муҳим омил ёки шаклдир. Зеро, ҳар қандай иқтисодий район ёки минтақа бирор бир хўжалик тармоғини бошқа жойларга қараганда бу ерда кўпроқ тўпланганлиги, ривожланлиги демакдир.
Иқтисодий районлаштиришнинг энг қадимий йўналиши қишлоқ хўжалигини жойлаштириш билан боғлиқ. Сабаби қишлоқ хўжалигининг ҳудудий ташкил этиш хусусиятлари, яъни унинг ареалсимонлиги макроиқтисодиётнинг бошқа тармоқларига кўра яққол кўзга ташланади. Шу боис, минтақавий иқтисодиёт, иқтисодий география ва иқтисодиёт тарихи кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалигини районлаштириш ва жойлаштириш тарихи билан белгиланади. Бежиз эмаски, Ўзбекистонда ҳам бу борадаги илмий ишлар даставвал айнан ана шу тармоқни жойлаштириш ва районлаштириш билан бошланган (В.Н.Четиркин, К.Н.Бедринцев, З.М.Акрамов, К.И.Лапкин, қ.Н.Абирқулов, Р.А.Ҳодиев ва бошқалар).
Иқтисодий районнинг ҳудудий тизимга яқинлигининг яна бир томони шундаки, у айни вақтнинг ўзида ҳам моноген, ҳам гомоген хусусиятга эга. Агар тизимтаркиб услубиёти нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, иқтисодий район ташқи жиҳатдан, яъни «ёпиқ» тизим шаклида асосан бир хиллик ландшафтдир ва, ички жиҳатдан ёки «очиқ» тизим шаклида у турлитуман, ички тафовутларга бой ҳудудий бирликни англатади.
Моҳиятан, иқтисодий район мамлакат маъмурийҳудудий таркибини ташкил этиш ва бошқаришда катта амалий аҳамиятга эга. Аммо, бу ерда маъмурийҳудудий масалаларнинг айрим ҳолларда субъективлиги, юқоридан ташкил қилиниши ва иқтисодий районлаштиришнинг «ичкаридан», объектив ҳолда шаклланиши ўртасида номувофиқликлар келиб чиқади. Бунинг устига маъмурий бирликлар чегараси ва сони тезтез ўзгариб туради, иқтисодий район эса анча турғунликка эга. Бинобарин, мамлакатни маъмурий районлаштириш билан уни иқтисодий районлаштиришни тўғри йўлга қўйиш муҳим сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий муаммодир. Шу жиҳатдан ҳам қараганда, иқтисодий районлаштириш ва иқтисодий районлар ўз илмий ва амалий аҳамиятини сақлаб қолаверади.
Do'stlaringiz bilan baham: |