Buxoro davlat universiteti мавзу: Ҳудудий ва халқаро меҳнат тақсимоти


Давлат ичидаги (2) меҳнат тақсимоти қуйидаги босқичлардан ташкил топади



Download 88,5 Kb.
bet2/3
Sana26.02.2022
Hajmi88,5 Kb.
#471325
1   2   3
Bog'liq
BUXORO DAVLAT UNIVERSITETI1

Давлат ичидаги (2) меҳнат тақсимоти қуйидаги босқичлардан ташкил топади:
2.1. Йирик иқтисодий районлараро меҳнат тақсимоти;
2.2. Вилоят ва бошқа турдаги маъмурий­ҳудудий бирликлар ўртасидаги меҳнат тақсимоти;
2.3. Вилоят ичидаги меҳнат тақсимоти;
2.4. Маҳаллий меҳнат тақсимоти.
Бу даражадаги ҳудудий меҳнат тақсимотининг таркибий тузилиши мамлакатлар майдонининг катта­кичиклиги, ижтимоий­сиёсий вазиятга боғлиқ. Жумладан, собиқ Иттифоқ ва жаҳон социалистик тизимининг барҳам топиши ҳудудий меҳнат тақсимотининг барча босқичларига ўз таъсирини кўрсатди, социалистик мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар (Ўзаро иқтисодий ёрдам кенгаши), умумиттифоқ меҳнат тақсимоти йўқолди.
Сиёсий тизимнинг тубдан ўзгариши, иқтисодиётни ташкил этиш ва бошқаришда марказлашган маъмурий­буй­руқбозлик, социалистик режалаштириш тизимидан очиқ ва эркин бозор муносабатларига ўтиш ўзига хос, муваққат муаммоларни юзага келтирди. Масалан, собиқ иттифоқдош республикалар ўртасидаги (горизонтал) иқтисодий алоқа­ларнинг бузилиши оқибатида барча республикалар-янги мустақил давлатлар қийинчиликларга дуч келди. Айниқса, бу муаммо юқори даражада ривожланган, саноатлашган республикаларда кескин намоён бўлди, чунки, бу ҳудудлардаги саноат, асосан оғир саноат тармоқлари кўп жиҳатдан ташқи (экзоген) омилларга боғлиқ. қисман бундай қийинчилик­ларни Ўзбекистондаги йирик саноат марказларида ҳам кўриш мумкин. Маълумки, ҳозирча Тошкентдаги йирик машинасозлик корхоналари, Чирчиқ, Ангрен саноатининг ривожланиш ҳолати унча яхши эмас.
Айни вақтда миллий ва минтақавий иқтисодиёт кўпроқ агросаноат мажмуаси билан боғлиқ бўлган ҳудудларда «Умумиттифоқ» меҳнат тақсимотининг йўқолиши катта муаммоларга олиб келмади. Сабаби–бу жойларнинг хўжалиги асосан ички (эндоген) омилларга, маҳаллий табиий шароит, ишчи кучи, оддий технологияларга асосланган.
Сиёсий мустақилликка эришган мамлакатларда иқти­содий мустақилликни таъминлаш, миллий иқтисодиётни ривожлантириш уларнинг ичидаги меҳнат тақсимотини зарурият қилиб қўйди. Чунки, илгариги тизимда республикалар иқти­содий макони ички жиҳатдан турланмаган, асосан муайян маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ёки хом ашё базасига йўналтирилган эди. Натижада сиёсий мустақилликни иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаш муаммоси энг долзарб бўлиб қолди. Иқтисодий мустақиллик эса макроиқтисодий соҳада ёқилғи­энергетика, озиқ­овқат (дон), йўл­транспорт тизимини жадал ривожлантириш, мамлакат ички салоҳиятидан тўлароқ фойдаланиш, минтақаларнинг бозор муносабатларига тезроқ мослашуви, уларнинг иқтисодий фаоллигини оширишни тақозо этади.
Ҳудудий меҳнат тақсимоти ва унинг доимий «йўлдоши» бўлган ихтисослашув натижасида иқтисодий районлар шаклланади. Улар эса мамлакат иқтисодиётининг ҳудудий таркибини ташкил қилади. Аммо ҳудудий таркиб фақат иқтисодий районлар тўридан иборат эмас, у маъмурий бирликлар, табиий географик ва гидрографик омиллар асосида ҳам белгиланиши мумкин.
Иқтисодий районлар минтақавий иқтисодиёт ва минтақавий сиёсатнинг объекти ҳисобланади. Агар илгари иқ­тисодий районлаштириш халқ хўжалигини планлаштириш мақсадида ажратилган бўлса, ҳозирги шароитда улар ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил қилишнинг асосий шакли, давлат минтақавий сиёсатининг объекти, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришни тартибга солиб бориш ва бошқариш учун зарур. қолаверса, иқтисодий районларсиз мамлакат хўжалиги ички тузилиши, ҳудудий таркиб ва тизимини ўрганиш ҳам қийин. Айнан ана шу мақсадларда иқтисодий районлаштиришнинг амалий аҳамияти янада ошиб бормоқда. Масалан, Россия Федерациясида 11 та йирик иқтисодий ра­йонлар негизида еттита федерал округлар ажратилган. Ўзбекистонда ҳам иқтисодий районлаштириш мамлакатни ижтимоий­сиёсий ташкил этиш ва бошқариш учун зарур.
Иқтисодий районлаштириш мамлакат ҳудудининг катта­кичиклигига унчалик боғлиқ эмас, энг муҳими иқтисодий макон ички жиҳатдан турланган бўлиши керак. Ички тафовутлар қанчалик катта бўлса, иқтисодий районлар тўри ва тизими ҳам шунча ривожланган бўлади. Чунончи, майдони жуда катта бўлган Австралия мамлакатида жуда кўп иқти­содий районларни ажратиш қийин, ваҳоланки унга қара­ганда анча кичик бўлган Европа давлатларида бир қатор районлар шаклланган.
Иқтисодий районларнинг турлари ва шакллари ҳар хил; улар бутун мамлакат ҳудудини ўз ичига олиши (унда майдон, иқтисодий аҳамиятидан қатъий назар, турли қисмларга бўлинади) ёки унинг алоҳида жойларида, яъни дискрет ҳолда ажратилади. Бундан ташқари, иқтисодий районлар умумий (интеграл) ва тармоқ районларга бўлинади. Шунингдек, мамлакат ҳудуди ижтимоий­иқтисодий ва социал районларга ҳам ажратилиши мумкин. Аммо, бу районларнинг ҳудудий кўлами бир­биридан фарқ қилади. Одатда, иқтисодий районларга кўра ижтимоий­иқтисодий районлар кичикроқ, улардан эса социал районлар янада кичикроқ бўлади. Бундай фарқлар ҳар хил турдаги районлардаги район ҳосил қилувчи омилларга боғлиқ.
Баъзан иқтисодий районлар иқтисодий географик районлар деб ҳам юритилади. Бу ерда жиддий фарқ йўқ, зеро ҳар қандай район ўз моҳият ва мазмунига кўра географикдир. Шу боис, «география» атамасини ишлатиш зарурияти йўқ; «ҳудудий жойлаштириш» тушунчаси қанчалик жойлаштириш учун шарт бўлмаса, иқтисодий районлаштиришда ҳам география сўзи шунчалик ортиқчадир.

Download 88,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish