Булингга учраган мактаб ўҚувчиларининг психологик хусусиятлари



Download 32,96 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi32,96 Kb.
#187516
  1   2
Bog'liq
БУЛИНГГА УЧРАГАН МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ


БУЛИНГГА УЧРАГАН МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Буллинг инглиз тилидан олинган бўлиб “калтаклаш” деган маънони билдиради. Бу доимий равишда ўзидан куч нуқтаи назаридан заиф бўлган инсонларга нисбатан жисмоний, психологик, очиқ ва ёпиқ тарзда террор (агрессив хатти ҳаракатлар)ни амалга ошириш хисобланади. Биринчи бор буллинг тушунчаси ХХ асрнинг бошларида, 1905 йилда К.Дюкс томонидан фанга киритилган. У мактабдаги тазйиқ ҳолатлари бўйича мақола чоп қилган. Бироқ тизимли равишдаги тадқиқотлар скандинавиялик олимлар Д. Олвеус, П.П. Хайнеманн, А. Пикас, Е. Роландларга тегишлидир. Юқорида келтирилган олимлардан Д.Олевуснинг тадқиқотлари ҳозирга келиб ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Буллингга бўлган қизиқиш Буюк Британияга кўчди. Британиялик олимлардан В.Т. Ортона, Д.А. Лэйна, Д.П Таттума, Е. Мунтеларни келтириб ўтишимиз мумкин. ХХ асрнинг охирларига келиб АҚШда буллингга алоҳида эътибор қаратила бошланди.


Буллингни ўрганиш бўйича экспериментал тадқиқотлар биринчи бўлиб скандинавияда бошланган улар етти ёшдан 11 ёшгача минг нафар ўқувчиларни тадқиқотдан ўтказиб қуйдаги натижаларга келишган: 23% фоиз болаларда синфдошлари томнидан масҳара қилиниши аниқланган. Испан тадқиқотчиларининг натижаларига кўра эса шундай масҳара ҳолатига 17-21% болалар дучор бўлишган. Ирландиялик тадқиқотчиларнинг фикрига кўра 10% болалар тенгдошлари томонидан зўравонликка учрар эканлар, 55 % болаларда эса вазиятга қараб буллинг бўлиши мумкин экан.
Буллинг бўйича ва буллинг ҳолатини аниқлаш бўйича кўплаб олимлар ўз таърифларини келтириб ўтишган улар қуйидагичадир: Е.Ролланд (1988) “ҳар қандай хулқ атворга хужум қилишдир”, Д.П.Таттум (1989) “Индивид ёки гуруҳ томонидан ушбу вазиятда ўзини химоя қила олмайдиган индивидга нисбатан узоқ муддатли жсмоний ёки психологик тазйиқ ўтказиш”. В.Безаг (1989) “Қайси томон кучи расман ёки вазиятдан келиб чиқиб юқори бўлса, ўзини химоя қила олмайдиган томонга, шахсий қониқиш хиссини пайдо бўлиши учун жисмоний, психологик, ижтимоий ёки вербал жиҳатдан азоб бериш, такрорий хужум қилишдир. Д.Олевус (1991) “Буллинг-зўравонликни кўриниши бўлиб, қачонки инсон кучсиз ва заиф бўлган бошқа инсонга ўзини узоқ вақт қўрққан изоляцияланган, ҳаракат эркинлигидан маҳрум бўлганлигини хис қилиши учун жисмоний хужум қилишдир”. Хед (1994) “бир инсонннинг ёки гуруҳнинг онгидаги оғриқ етказиш хоҳиши билан узоқ муддатли стрессга дучор қилиш ёки қўрқитиш учун ўзини химоя қила олмайдиган шахсларга нисбатан физиологик ёки психологик оғриқ етказишдир”. Халцер (1996) “Етакчи бўлган шахсларнинг заиф бўлган инсонларга нисбатан деструктив хатти-ҳаракатидир”. Кривцова 2006 “бир боланинг бошқа болалар тажовузкорликларига қарши агрессив муносабати, қурбонлик томн кучларининг тенгсизлиги ва тажоввузни такрорлашга мойиллик ҳолатидир”.
Ўзбекистонлик олимлардан Э.Ғ.Ғозиев, Н.Ғ.Камилова, Р.И.Суннатова, Г.Қ.Тўлаганова, Б.М.Умаров, Н.М.Далимова, И.И.Рахимова ва бошқа кўпгина тадқиқотчилар томонидан ўсмирлик муаммоси ўрганилган, бироқ буллинг бўйича етарлича маълумотлар келтирилмаган.
Қайд этиш жоизки, шу пайтга қадар ўсмирларда буллингни намоён бўлиши унинг жинс хусусиятларга боғлиқлиги, агрессив хулқ атворлар орасидаги алоқалар етарлича ўрганилмагандир. Шу боис ушбу тадқиқотда ўсмирлик давридаги буллингнингжинс, индивидуал-психологик хусусиятлари, қонуниятлари тадқиқ этилади.
Ушбу муаммо турли тадқиқотчилар томонидан турлича таҳлил этилди ва барчасида ижтимоий, психологик ва педагогик таъсирларнинг ўрни мавжудлиги таъкидлаб ўтилган. Яъни асосида катта гуруҳлар ёки маълум шахс томонидан бир кишига тажовузкорона ёки тазйиқли муносабатини билдириши ва у шахсда бундай агрессив муносабат олдида ўзини ҳимоя қилиш белгилари пайдо бўлиши ҳақида маълумотлар акс этади.
Бу муаммо моҳиятидан чиқмаган ҳолда белгилаб ўтиш жоиз-ки, буллингда классик йўналишдаги хулқ- атвор акс этмайди, балки ўзида агрессив ҳатти-ҳаракатни кўплаб спетсифик типларини деструктив ўзаро таъсирни алоҳида шаклини намоён этади.
Бизнинг тадқиқотимиз тазйиққа учраган ўсмирларни аниқлашга асосланган бўлиб, С.В.Кривтсовой фикрича; “Буллинг деб, бир боланинг бошқа болалар тажовузкорликларига қарши агрессив муносабати, қурбонлик томон кучларининг тенгсизлиги ва тажовузни такрорлашга мойиллик ҳолатлари. Тенгсизлик кучлари ва такрорланиш буллингнинг икки муҳим белгисидир”.
Гуруҳда буллинг ҳолати пайдо бўлишида , масалан синфда, ижтимоий тизим- структура ҳам пайдо бўлади. Ушбу структурага қуйидагилар киради: тажовузкорлар, қурбон, кузатувчилар, ва бу “тизим” бошқа инсонларни жалб этишга қодир бўлади.
Шу билан бирга буллинг қуйидаги сифатларига эга бўлади:

  1. Такрорий ва ёки даврийлик

  2. Ният

  3. Зарар етқазилиши

  4. Куч ёки таъсирни бевосита истеъмол қилиши

Тазйиққа учраганлар, унинг намоён бўлиши ва амалга ошириш воситалари ҳақида бир неча фикрлар мавжуд.
Америка ёндашувига кўра буллинг қуйидагича классификатсияга эга:

  1. Тўқнашув (флейминг) – тизимда қисқа эмотсионал репликатсив алмашинуви.

  2. Ҳужумлар – жабрланувчига қарши такрорий доимий заифлаштирувчи ҳужумлар ва тажовузкор хабарлар.

  3. Туҳмат (дениграцион) –фотосурат ва бошқалар орқали ёлғон ва ҳақоратли маълумотларни тарқатиш.

  4. Номақбуллик – муайян шахснинг ижтимоий тармоқлари, блог, почтаси орқали кириши ва жабрланувчи номидан салбий мулоқот қилиш.

  5. Махфий маълумотлар ва унинг тарқалишидаги ёлғон - шахсий маълумотларни интернет ёки бошқа йўлларга тарқатиш учун олиш.

  6. Бегоналаштириш (остракизм, изоляция)- ҳар қандай ижтимоий гуруҳда қурбон ижтимоий ўлим сифатида қабул қилинади ва баъзан бу ҳақиқий ўлимдан дарак беради.

  7. Кибер таъқиб –электрон воситалар ёрдамида кузатиб, таъқиб қилиш орқали билан жабрланувчига ҳужум қилиш, калтаклаш, тазйиқ ўтқазиш, зўрлаш ва бошқалар.

  8. Хеппислеппинг (қувончли калтаклаш) – телефон камераси олдида калтаклаш ва ижтимоий тармоқларга жойлаш.

Буллингнинг бундай кўринишлари янада кенгроқ умумий классификация кўринишига эга бўлиши мумкун:
Яширин буллинг (эътибордан четда қолган, бойкот, муносабатлардан узилган, манипулятив, салбий миш-мишларни қасддан тарқатиш ва бошқалар кўп ҳолларда қизларга хос.
Тўғридан – тўғри буллинг, бу тўғридан тўғри жисмоний агрессия ( қасддан зарба бериш, калтаклаш ва б.), жинсий (жинсий сифатдаги ҳаракат) ёки психологик зўравонлик ( психикасига таъсир, психологик зарба бериш, таъқиб, эмоционал азоблаш ва б.)
Тўғридан – тўғри буллинг шакллари:

  • Овоз орқали вербал буллинг;

  • Тажовузкор белгилар ёки ҳаракатлар;

  • қўрқитиш;

  • изоляция;

  • товламачилик;

  • кибербуллинг – мобил алоқа орқали интернетда аниқ бир инсон каби барча агрессив ҳаракатлар билан мулоқот ўрнатиш.

Буллинг хулқ – атвори намоён бўлишининг бир неча омиллари мавжуд:

  1. Шахсий (персонал)омиллар (ёмон тарбия, ўз-ўзини паст-ноадекват юқори баҳолаш, импулсивлик).

  2. Хулқ-атвор омиллари (атрофдагилар ҳатти-ҳаракатига ҳалақит берувчи, вандализм, мактабдаги муваффақиятлари кучсизланиши ва ёқотиши, эрта сексуал алоқа, эрта судланиш).

  3. Ижтимоий омиллар (жамиятдаги маданий зўравонликлар, ота-она хулқ-атвори, хулқ – атвори бузилган дўстлар).

  4. Ички оилавий конфликтлар (ота-онанинг ажрашгани, бошқа тарбиячининг пайдо бўлиши, оиладаги иккинчи фарзанд, муваффақиятга ўта юқори талаб, бола қобилиятларининг мос келмаслиги).

  5. Шахсий муоммолар (жинсий омиллар фазаси пайдо бўлиши ва бу муоммонинг жисмоний ва психологик ҳарактер касб этиши).

Вербал буллинглар: бир киши ҳақида (ташқи кўриниши ҳақида , дини, миллати, ногиронлик, кийиниш услуби ва бошқалар) доимий таҳқирлашлар, таҳдидлар ва ҳурматсизликларни ўз ичига олган шафқатсиз сўзлар билан оғзаки масхаралаш ёки қўрқитиш. Мисол: бир бола бошқа болага: "Сен онанг каби жуда-жуда семизсан", дейди.
Характеристик белгилар: вербал тарзда тажовуз қилинган болалар тез-тез ўзини йўқотиб, шубҳаланишади ёки муаммоларга дуч келишади. Уларга кимдир оғзаки тарзда ҳафа қиладиган гапларни айтиб беришлари ёки ундан ниманидир тасдиқлашларини сўрашлари мумкун . Нима қилиш керак: биринчи навбатда, болаларга ҳурмат қилишни ўргатинг. Ўзингизнинг хулқ-атворингиз моделингиздан фойдаланиб, уларни ҳар ким яхши муносабатда бўлишга лойиқ деб ўйлашлари керак - ўқитувчиларга миннатдорчилик билдиринг, дўстларни мақташингиз, дўкон ходимларига хушмуомала бўлинг. Болаларнинг ўзини ўзи қадрлашини ривожлантириш ва уларга кучли томонларини қадрлашни ўргатиш. Ота-оналар таклиф қиладиган энг яхши ҳимоя - бу боланинг ўз-ўзини ҳурмат қилиш ва мустақилликларини мустаҳкамлаш ва зарурат туғилганда, уларни амалга оширишга тайёрлик. Фарзандингизнинг сўз ва ҳаракатларига жавоб берадиган хавфсиз ва конструктив усулларини муҳокама қилинг ва амалда қўлланг. Боланинг ўзига нисбатан зўравонлик билан қарата айтадиган асосий ибораларни ўйлаб кўринг: масалан: "Сизнинг сўзларингиз ёқимсиз", "Мени ёлғиз қолдиринглар" ёки "Мени ўз ҳолимга қўйинглар".
Жисмоний буллинглар: жисмоний қўрқитиш ёки тажовузкор жисмоний қўрқитиш билан қўрқитиш, такрорланадиган зарбалар, тажовузлар, тазйиқлар, блокировкалаш, зарба ва тебранишларни нотўғри ва ноўрин тарзда амалга оширади. Мисол: ўйин майдончасида шим кийган болани шимидан зўрлик билан тортиш.
Характеристик белгилар: бу содир бўлганда, кўпчилик болалар ота-онасига ва катталарга ҳодиса ҳақида гапирмайдилар, шунинг учун тушунарсиз чизиқлар чизишлар, кўкаришлар, этишмаётган ёки йиртилган кийимлар, бош оғриқлари ва қориндаги оғриқлардан тез-тез шикоятлар каби бевосита белгилари ва огоҳлантирувчи белгиларни кузатиш мумкун бўлади.
Нима қилиш керак: Агар фарзандингиз жисмоний тазйиқлардан азият чекаётганидан шубҳа қиладиган бўлсангиз, тасодифий суҳбатни бошланг - мактабда қандай ишлар қилинганини, тушлик пайтида ёки уйга кирганда, уйга борадиган йўлда нима қилишни сўранг. Жавобларга асосланиб, боладан кимдир унга нисбатан ҳақоратли хатти-ҳаракатлар қилганини билиб олинг. Туйғуларни ушлаб туришга ҳаракат қилинг. Болангизнинг сиз билан, ўқитувчилар ёки мактаб психологлари билан очиқ мулоқот олиб боришдаги аҳамиятини таъкидланг. Зўравонлик воқеалари саналари ва вақтларини, иштирок этган шахсларнинг тегишли жавобини ва олинган ҳаракатлар ҳақида ҳужжатларни ёзинг. Муаммони ўзингиз ҳал қилиш учун буқоқнинг (ҳоолиганс) ота-онасига мурожаат қилманг. Фарзандингизнинг жисмоний таҳликаси давом этаверса ва сиз мактабдан ташқарида қўшимча ёрдамга муҳтож бўлсангиз, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасига мурожаат қилинг. Таҳдид ва зўравонликка қарши курашиш учун қонунлар мавжуд, бу эса тезда тузатувчи ҳаракатларни ўз ичига олади.
Кўрсатилган омиллардан ташқари, буллинглар қуйидаги сабаблар билан пайдо бўлиши мумкун: муваффақият, ташқи кўриниш, кийиниш услуби, диалект, жисмоний куч, ўз-ўзига баҳо, қўрқув ва зўриқиш, депрессия, машхурлик. Муоммо шундаки бу сабабларнинг ҳаммаси ёки уларнинг баъзилари бир вақтда намоён бўлиши мумкин.

Download 32,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish