Т/р
|
Хўжалик операцияларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1.
|
Акциядорлардан уларга тегишли акциялар (қатнашчи улуши) сотиб олиш қийматида сотиб олинди
|
8610, 8620
|
5110—5530, 6620
|
2.
|
Сотиб олинган хусусий акциялар (пайлар)ни сотиб олиш баҳосидан юқори баҳода қайта сотиш:
|
|
|
сотиб олиш қийматига
|
5010—5530
|
8610, 8620
|
сотиб олиш қийматидан юқори фарқига
|
5010—5530
|
9590
|
3.
|
Сотиб олинган хусусий акциялар (пайлар)ни сотиб олиш баҳосидан паст баҳода қайта сотиш:
|
|
|
сотиш қийматига
|
5010—5530
|
8610, 8620
|
сотиб олиш қийматидан паст фарқига
|
9690
|
8610, 8620
|
4.
|
Номинал қийматидан паст баҳода сотиб олинган хусусий акциялар (пайлар)ни бекор қилиш:
|
|
|
сотиб олиш қийматига
|
8310, 8320
|
8610, 8620
|
номинал қийматидан паст фарқига
|
8310, 8320
|
9590
|
5.
|
Номинал қийматидан юқори баҳода сотиб олинган акциялар (пайлар)ни бекор қилиш:
|
|
|
номинал қийматига
|
8310, 8320
|
8610, 8620
|
номинал қийматидан юқори фарқига
|
8410, 9690
|
8610, 8620
|
5-§. Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар (8700)
385. Суғурталовчининг барча йиллар бўйича фаолияти ва ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда ёки қопланмаган зарар суммасининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»;
8720 «Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)».
386. 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счётида суғурталовчининг ҳисобот даврида фаолияти бўйича тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ҳисобга олинади.
Соф фойда суммаси ҳисобот даврининг охирида якуний ёзув билан 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счётининг кредитига, зарар суммаси эса ушбу счётнинг дебетига 9910 «Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар» счёти билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.
Тақсимланмаган фойда суммаси дивидендлар тўлаш учун йўналтирилганда 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счётининг дебетида ва 6610 «Тўланадиган дивидендлар» счётининг кредитида акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тақсимланмаган фойда суммасидан қонунчиликда белгиланган тартибда захира капиталини шакллантириш учун фойдаланиш мумкин, бунда 8710 «Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» счёти дебетланади ва 8520 «Захира капитали» счёти кредитланади.
(386-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойдани тақсимлашдан кейин қолган сумма 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счётидан 8720 «Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)лар» счётига ўтказилади.
387. Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётларнинг (8700) бошқа счётлар билан боғланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |