Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида


Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни



Download 410,55 Kb.
bet78/97
Sana16.04.2022
Hajmi410,55 Kb.
#557523
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   97
Bog'liq
Document

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Ҳисобот даврида аниқланган якуний молиявий натижа тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) счётига ўтказилди: фойда суммаси зарар суммаси

9910
8710

8710 9910

2.

Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси дивиденд тўлашга йўналтирилди

8710

6610

3.

Тақсимланмаган фойда захира капиталини шакллантиришга йўналтирилди

8710

8520

4.

Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси қолдиғи жамғарилган фойдага ўтказилиши, агарда: фойда бўлса; зарар бўлса;

8710 8720

8720 8710

(жадвал Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
6-§. Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар (8800)
388. Мақсадли молиялаштириш маблағларининг ҳолати ва ҳаракати, шунингдек аъзолик бадаллари ва мақсадли йўналиш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун мўлжалланган бошқа қайтарилмайдиган маблағларнинг келиб тушиши ва сарфланиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8810 «Грантлар»;
8820 «Субсидиялар»;
8830 «Аъзолик бадаллари»;
8840 «Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари»;
8890 «Бошқа мақсадли тушумлар».
389. Ушбу мақсадли тушумларни суғурталовчининг хусусий капитали сифатида акс эттириш шартлари қуйидагилар ҳисобланади:
а) маблағларнинг мақсадли йўналиш бўйича ишлатилиши;
б) маблағларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг йўқлиги;
в) белгиланган шартлар бажарилганда қайтариб берилмаслиги.
390. Грант деганда ижтимоий хусусиятга эга мақсадлар, иқтисодиётни ривожлантириш, илмий-техник ва инновацион дастурларни бажариш учун Ҳукумат, нодавлат, хорижий, ҳамда халқаро ташкилотлар ва жамғармалар томонидан кўрсатиладиган текин, гуманитар ёки моддий-техник маблағлар тушунилади. Грант маблағлари қатъий равишда белгиланган мақсадларга ишлатилади.
391. Ажратилган грант тўғрисида хабарнома олинганда ушбу грант суммаси 8810 «Грантлар» счётининг кредитида 4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Грант суммасидан молиялаштириладиган ва бюджетда кўзда тутилган пул маблағлари ёки мулкнинг қабул қилиниши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5110 — 5530), капитал қўйилма (0800), ўрнатиладиган ускуналар (0700), ТМЗ ва бошқа активларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида 4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Чет эл валютасида олинган грант суммаси хўжалик муомалалари амалга оширилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютага ўтказилади.
392. 8820 «Субсидиялар» счёти ажратилган субсидиялар, яъни иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида белгиланган шартлар учун суғурталовчиларга давлат томонидан пул ёки натура кўринишида кўрсатилган ёрдам суммаси ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Давлат (ҳукумат) томонидан берилган ёрдам турли кўринишда (қўшимча бериш, субвенция ва бошқалар) бўлиши ва ҳар хил шартларга мувофиқ берилиши мумкин.
Давлат субсидияларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 19 октябрда 52-сон билан тасдиқланган (10-сонли БҲМС) «Давлат субсидияларини ҳисобга олиш ва давлат ёрдамини очиш» Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига (1998 йил 3 декабрь, рўйхат рақами 562 — Меъёрий ҳужжатлар маълумотномаси, 1999 йил, 6-сон) мувофиқ амалга оширилади.
393. 8830 «Аъзолик бадаллари» счётида жамият аъзоларининг таъсис ҳужжатларида белгиланган аъзолик бадаллари акс эттирилади.
Аъзолик бадалларининг келиб тушиши 8830 «Аъзолик бадаллари» счётининг кредит томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
394. 8840 «Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари» счётида мақсадли вазифаларни бажариш учун солиқ тўлашдан озод қилинган суммалар акс эттирилади.
Солиқ тўлашдан озод қилинган суммалар бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебет томонида 8840 «Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари» счёти билан боғланган ҳисобга олинади.
Солиқ тўлашдан озод қилиш натижасида вужудга келган суммалар имтиёзли давр белгиланган ҳолатда ушбу давр тугагунгача, қолган ҳолатларда ҳар йили 8840 «Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари» счётининг дебетидан 8530 «Текинга олинган мулклар» счётининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.
395. 8890 «Бошқа мақсадли тушумлар» счётининг кредитида бошқа мақсадларга мўлжалланган тушумлар пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар (8800) бўйича аналитик ҳисоб мақсадли маблағларнинг йўналиши ва молиялаштириш манбалари бўйича алоҳида юритилади.
396. Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар (8800)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.


Download 410,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish