Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 216-сонли қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти ҳокимининг 2020 йил 15 апрелдаги 155-сонли қарори ҳамда мазкур қарорлар бўйича туман (шаҳар)лар ҳокимликларининг тегишли қарорлари қабул қилинган ва бугунги кунда ижроси таъминланиб келинмоқда.
Бугунги кунда барча туман ҳокимларининг қарорлари қабул қилинган ва ушбу қарорлар билан:
а) Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларига эртаки, такрорий ва тўқсонбости усулида экин экиш ва етиштириладиган маҳсулотлар прогноз кўрсаткичлари МФЙлари кесимида тасдиқланган.
Ҳудудий ҳокимлар қарорлари билан сув таъминоти оғир ҳудудларда артезиан қудуқлари қазиш режаси ва талаб этиладиган маблағ миқдори ҳисоб-китоби қарор иловаси билан тасдиқланган.
Вилоят ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари билан деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларига экин экишни ташкил этиш ва мониторингини олиб бориш мақсадида ишчи гуруҳлар тузилган ва ишчи гуруҳи таркибига Кенгашнинг қуйи бўғинлари вакиллари жалб қилинган.
Мазкур ишчи гуруҳлар томонидан томорқадан самарасиз фойдаланаёт-ган томорқа ер эгаларини огоҳлантириш, огоҳлантиришдан кейин ҳам экин экмаган томорқа ер эгасига ер солиғини оширилган ставкада қўллаш масаласини ўрнатилган тартибда кўриб чиқиши белгиланган.
Вилоятда мавжуд 287 542 та аҳоли хонадонлари тўлиқ ўрганилди. Ўрганишлар натижасида айрим хонадон эгалари томонидан томорқа ер майдонларидан самарасиз фойдаланган, қаровсиз ташлаб қўйилганлик ҳолати аниқланди. Жумладан, Жондор туманида 53 нафар, Қоровулбозор туманида 36 нафар хонадон эгалари ўз томорқасидан самарасиз фойдаланиб келаётганлиги аниқланган ва мазкур ҳолатлар бўйича туман ҳокимликлари ва туман Солиқ инспекциясига ер солиғини 3 баробарга ошириш бўйича тақдимнома киритилган. Тақдимномаларга асосан Солиқ идоралар томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилди ва мазкур хонадон эгаларига имтиёзлар берилди. Ҳозирда ишчи гуруҳлар томонидан такрорий (ўртаки) экинлар экилиши бўйича уйма-уй ўрганилиб мониторинг ишлари олиб борилмоқда.
Туманлардан олинган маълумотларга кўра жорий йилда 7 та тумандаги 53 та маҳалла фуқаролар йиғинлари намунали туманлар тажрибаси асосида махсулот етиштиришга ихтисослаштирилиши белгиланган.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг халқаро алоқалар, экспортга кўмаклашиш, ахборот инновация маркази билан биргаликда халқаро молия институтларининг имтиёзли ресурслари ва грантларини жалб қилиш борасида лойиҳалар паспортлари тайёрланган хамда молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда тегишли халқаро ташкилотларга юборилди.
Туман ҳокимлари қарори билан МФЙ кесимида деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида экиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари турларини жойлаштириш белгиланган. Хозирда туман секторлари кесимида мева-сабзавотчилик кластерлари ва кооперацияларга маҳаллаларни бириктириш ишлари ташкил этилди.
Вилоят бўйича 5 та мева-сабзавотчилик кластерларига 5 та МФЙнинг 1975,7 гектари ҳамда янгидан ташкил этилаётган 11 та кооперативларга 22 та МФЙларнинг 4577 гектар аҳоли томорқа ер майдонлари аҳоли томорқа ер майдонлари бириктирилди.
2020 йил ҳосили учун тўқсонбости экинлар 6 233 гектар ёки ўтган йилга нисбаттан (2019 йилда 4800 гектар) 30% кўп эктирилиши ва мавжуд иссиқхоналар имкониятларидан самарали фойдаланиш натижасида 2020 йилга нисбаттан кўп ялпи маҳсулот етиштирилди. Жумладан, 150 минг. тонна сабзавот,88 минг тонна картошка, 37 минг тонна бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди ва ички ва ташқи бозорларга етказиб берилди.
Вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари А.Рахматов