Бухоро вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари Кенгашининг 2020 йилнинг 1-ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисида
Ҳ И С О Б О Т
Бухоро вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши 2020 йил 1-ярим йиллигида ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон Фармони, 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон ва 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга амалга оширган ташрифлари давомида берган топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, Кенгаш Раёсати қарорлари ва ўз иш режаси ҳамда Уставига асосан ишлар ташкил этилди.
Жумладан, пахта-ғаллачилик ва бошқа йўналишлардаги фермер хўжаликларини, шунингдек, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, “Томорқа хизмати” МЧЖлар кўмагида Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, Сув таъминоти оғир ҳудудларда артезиан қудуқлар қазиш ишларини ташкил этиш, Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперативлари фаолиятини ташил этиш ва молиявий қўллаб-қувватлаш, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар ташкил этилди, семинар, давра суҳбатлари ўтказилиб, уларга услубий-амалий ёрдам кўрсатилди.
Бу йилги Коронавирус пандемияси давридаги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, томорқалардаги очиқ майдонларда икки марта экин экилди, май-июнь ойларида тўқсонбости ва эртаки экинлардан бўшайдиган томорқаларга такрорий (ўртаки) 21 520 гектарга экинлар экилди. Зарур уруғлик, кўчатлар, етказиб бериш, техника, кимёвий ишлов хизматларини “Томорқа хизмати” МЧЖлари бажарди, сув таъминотини яхшилаш бўйича зарур чоралар кўрилди, кам таъминланган ва имконияти чекланган хонадонларга салоҳиятли фермер хўжаликлари бириктирилди.
Камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар доирасида шу йил 1 июлга қадар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган 172,3 гектар ерларни экишга тайёрланди, сув таъминоти яхшиланиб, 13 та кооператив ташкил этилди, уларда 654 яқин ишсизлар банд қилинди. Дастлабки ҳисобга кўра, 1200 тонна қўшимча маҳсулот етиштирилади. Бунинг учун Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан зарур маблағлар ажратилди.
Муҳтарам юртбошимзнинг Олий Мажлий палаталари қўшма йиғилишидаги мурожаатларида қишлоқ хўжалиги соҳасини стратегик ёндашувлар асосида тараққий эттириш зарурлигини, соҳага бозор механизмларини кенг жорий этиш, фермер ва деҳқонлар манфаатдорлигини ошириш, маҳсулот етиштириш хажмларини кўпайтириш, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун маҳсулот етиштиришни кескин кўпайтириш чораларини кўриш, мева-сабзавотчилик, узумчилик, уруғчилик, чорвачилик, агро-логистикани ривожлантириш, сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш юзасидан белгилаб берган вазифаларидан келиб чиқиб ишлар ташкил этилди.
Пахта ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари фаолияти. Вилоят бўйича 2020 йилнинг 20 май ҳолатига жами 4 963 та фермер хўжаликлари бўлиб, шундан 2020 йил йил пахта ҳосили учун жами 2962 та фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари томонидан 97,9 минг гектар майдонга пахта экилиш белгиланган.
Жорий йилнинг 4 июль ҳолатига ривожланиш фазалари бўйича
26 минг 518 гектари гуллаш, 17 638 гектарга ҳосил шохлашга эришилди.
Ғўза қатор ораларига ишлов бериш бўйича 97,9 минг гектарга
(6.7 маротаба), иккинчи озиқлантириш ишлари 97,9 минг гектарда, учунчи озиқлантириш ишлари 35 минг 402 гектар майдонда амалга оширилди. Ушбу агротехник тадбирларни амалга оширишда 49 минг 613 нафар ишчилар кучидан фойдаланилди. Мазкур йўналишда Бухоро туманида 4208 гектар майдондан 32 фоиз, Вобкент туманида 3261 гектар майдондан 31,1 фоиз ташкил этиб, 11-12 та ҳосил шохи ғўза майдони 17 минг 638 гектар майдонда ташкил этмоқда.
Сув тежовчи технологияларни жорий этишга қаратиган тадбирлар бўйича 2020 йил давомида 5 069 гектар майдонларда ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, томчилатиб суғориш 4 602 гектар, шундан 3 662 гектар пахта, 400 гектар боғ, 500 гектар ток, 40 гектар бошка турдаги экин майдонларида ҳамда ёмғирлатиб суғориш тизимлари 67 гектар майдонда жорий қилинади.
Бухоро вилоятида 2020 йил ғалла ҳосили учун 60 минг 600 гектар сувли майдонларда кузги бошоқли дон экилган бўлиб, умумий дон ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичи 179 минг 679 тонна қилиб белгиланган. Давлат эҳтиёжлари учун жами 179 минг 679 тонна бошоқли дон етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, шундан 164 минг 479 тонна товар дон ва 15,2 минг тонна уруғлик донни ташкил этади.
Ғалла ўрим-йиғимини қисқа муддатларда, уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида бу йил 192 та юқори унумли ғалла ўрим комбайнлари,
Do'stlaringiz bilan baham: |