576 дан ортиқ дон ташиш автотранспорти, 1680 дан ортиқ трактор тиркамалари, 140 та кўчма устахоналар, 43 та ёқилғи ташиш транспорт воситаларидан иборат 192 та ўрим отрядлари ташкил этилди. Бухоро вилоятида 2020 йил 4 июль ҳолатига 60,6 минг га ғалла майдонларида ўрим-йиғим ишлари якунланиб, ҳар гектаридан ўртача 58-60 центнерни бошоқли дон ҳосили йиғиштириб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги
ПҚ-4700-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ғалладан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни экиш учун 5821 нафар кам таъминланган (камбағал) фуқароларга 2415 гектар ер майдони ажратиб бериш белгиланди.
Бунда, ҳар бир секторда фермер хўжаликларининг ғалладан бўшайдиган майдонларини кам таъминланган, камбағал, ишсиз ва экин экишга имконияти бор оилалар учун камида 20 сотихдан ажратиб бериш учун тумандаги ғалла экилган майдонини камида 10 фоизини қамраб олган (шаҳарларда яшовчи шу тоифадаги фуқароларга шаҳар атрофидаги туманлардан 20 фоиз ер ажратишни ҳисобга олиш) ҳолда такрорий экин эктириш ташкил этилмоқда.
Жойий йилниг 1 июль ҳолатига жами 5821 нафар фуқороларга ажратилган 2,4 минг гектар ер майдонига, 106,4 гектарга сабзавот экинлари (4,4 фоиз), 13,9 гектарга полиз экинлари (0,7 фоиз), 5,9 гектарга дуккакли экинлари (0.3 фоиз), 2 гектарга мойли экинлар, 522,3 гектарга озуқа экинлари (22 фоиз), 236 гектар майдонга бошқа (10 фоиз), экинлар экилди.
Кам таъминланган фуқоролар томонидан ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш ишлари Олот туманида 88 %, Жондор туманида 79%, Ромитан туманида 80% Қоровулбозор туманида 69% экилиши таъминланган.
Аммо, вилоятининг Вобкент тумани 1,6%, Пешкў тумани 4,5%, Когон тумани 14,4 %, Қоракўл тумани 20 %, Ғиждувон тумани 12,2 % туманларида тегишли ташкилот ва бириктирилган рахбарларнинг масъулиятсизлиги сабабли экиш ишлари суст ташкил қилинмоқда.
Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш Дастури бўйича: Дастурнинг ижроси юзасидан 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига жами 81 млрд 266 млн сўм, шундан тижорат банклари томонидан 7,8 млрд. сўм ва фермер хўжаликларининг ўз маблағлари ҳисобидан 73,4 млрд. сўм маблағ ажратилиб, вилоят бўйича 525 та (72 фоиз) фермер хўжаликларида кўп тармоқлик йўлга қўйилди ва 1169 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.
Жумладан, кўп тармоқли фермер хўжаликлари томонидан 172 гектар интенсив боғ, 34 гектар токзор ва 14 гектар майдонларда иссиқхоналар барпо этилди.
Шунингдек, 2 та фермер хўжаликларида мева-сабзавот, 2 та фермер хўжалиги сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш, 17 та фермер хўжаликларида нон ва нон маҳсулотлари, бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, 9 та фермер хўжаликларида қурилиш маҳсулотлари, 3 та фермер хўжаликлари томонидан совуткич омборхоналари (сиғими 380 тонна), 151 та фермер хўжаликларида қорамолчилик ва паррандачилик, 103 та фермер хўжаликларида балиқчилик ва асаларичилик, 54 та фермер хўжаликларида қўйчилик, эчкичилик ва қуёнчилик, 8 та фермер хўжаликларида йилқичилик ва куркачилик ҳамда 96 та фермер хўжаликларида сервис хизматлари (118 та) бўйича лойиҳалар амалга оширилди.
Ўтган давр мобайнида қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини жорий этиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мулкдорлар синфини шакллантириш ҳамда уларнинг мустақиллигини таъминлаш бўйича босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилди.
Кўп тармоқ фермер хўжаликлари 2 253 таси (83,8 фоиз) онлайн Реестрга киритилган. Когон, Шофиркон туманлари 100%, Бухоро тумани 72%, Олот тумани 75 %, Қоракўл тумани 91%га фермер хўжаликлари Реестрга киритилган ҳолос.
Қишлоқ хўжалигининг бошқа муҳим йўналишларида фаолият юритаётган фермер хўжаликларини ривожлантириш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, 2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги 1025- сонли қарорига асосан Бухоро вилояти ҳокимининг 2019 йил 26 декабрдаги 630-сонли қарори қабул қилинган. Қарорга асосан вилоят бўйича 199,4 минг гектар майдонга қишлоқ хўжалик экинлари экиш, шудан, пахта 97,9 минг гектар, ғалла 60,6 минг гектар ҳамда ғалладан бўшайдиган 49 минг гектар ер майдонларига такрорий экинлар экиш ва улардан олинадиган маҳсулотлар прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган.
Жорий йил ҳосили учун фермер хўжаликларининг ғалладан бўшайдиган майдонларига жами 49 минг гектар ер майдонларига такрорий экин экиш белгиланган бўлиб, шундан 8438 гектар ер майдонига сабзавот, 1200 гектар ер майдонига полиз, 2 минг гектар ер майдонига мойли экинлар, 6 минг гектарга дуккакли экинлар, 500 гектарга шоли, 20 минг 872 гектар экин майдонига тариқ экини, 10 минг гектар озуқа экинлар экилиши белгиланган.
Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига амалда жами 37,4 минг гектар майдонга (76,3 фоиз) такрорий экинлар экилиши таъминланди, жумладан, 2,5 минг гектар майдонга сабзавот, 879 гектар майдонга полиз, 677 гектар майдонга мойли, 2 минг гектар дуккакли экинлар, 618 гектар шоли, 9,9 минг гектар озуқа экинлари ҳамда 19 минг 194 гектар майдонга тариқ қишлоқ хўжалиги экинлари экилди.
Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидаги ерлардан самарали фойдаланиш. Ҳудудларда уйма-уй кириб, янги тизим асосида иш олиб борилгани, томорқа ерларига кўпроқ экспортбоп экинлар экишни тарғибот қилиш ишларига кенг жамоатчилик жалб қилингани, шунингдек вертолётда учиб мониторинг ўтказиш натижасида деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилди, ўзига бириктирилган томорқа еридан йил давомида икки-уч марта ҳосил олиб, даромадини кўпайтириш, ҳалқимизни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида тизимли чоралар кўрилди.
Томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш учун 287 542.нафар (шу жумладан 1 ярим йилда тўқсонбости ва эрта бахорги экинлар экилган хонадонлар майдони) томорқа ер эгаларининг маълумотларини “Agroonline” электрон базасига киритилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилнинг 30 январдаги “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 53-сонли қарорига асосан ва 2020 йил 14 апрелдаги “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тизимли ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 216-сонли қарорларига мувофиқ вилоят ҳокимининг тегишли қарорлари қабул қилиниб, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва маҳсулот етиштириш прогноз кўрсаткичлари туман ва шаҳарлар секторлари ва маҳаллалар кесимида тасдиқланди. Республика ва вилоят бўйича томорқа ер эгаларининг ягона электрон базаси яратилди.
Вилоят бўйича 2020 йил ҳосили учун 287542 та аҳоли хонадонларидаги 39 480 гектар томорқа ерларида мавсумий экинлар экиш, жумладан, 4,8 минг гектар тўқсонбости, 34,6 минг гектар эртаки ва 21,5 минг гектар ўртаки экинлар экиш ишлари ташкил этилди.
Тўқсонбости экинлардан 83 минг тонна ялпи ҳосил олинган бўлса, баҳорги экинлардан 522 минг тонна, ўртаки (такрорий) экинлардан 242 минг тонна, жами 850 минг.тоннадан зиёд ялпи ҳосил олиш кутилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |