Белгилаш ёки фонтировка натижасини ишлаш.
Белгилаш ёки фонтировка натижасини қайта ишлаш учун махсус карточкадан фойдаланилади. Белгиланган экземплярнинг карточкасига барча маълумотлар бўлади.
13 – жадвал
Карточкадан намуна
Белги № 2
Балиқ тури
Номланиши (наименование)
|
Белгилашда
|
Иккинчи марта белгилаш (наимка)
|
Қайиқ инкубацион цех
|
|
|
Станция рақами
|
|
|
Жойнинг координати квадрат номери
|
|
|
Сана
|
|
|
Чуқурлик (м)
|
|
|
Ҳарорат
|
|
|
Шўрланиш даражаси %
|
|
|
Овлаш анжоми
|
|
|
Балиқ узунлиги см
|
|
|
Балиқ оғирлиги г
|
|
|
Балиқ ёши
|
|
|
Балиқ жинси
|
|
|
Балиқ тури
|
|
|
X Бўлим. Балиқ заҳираси ҳолатини ҳисобга олиш ва овлаш имкониятларини аниқлаш.
Балиқ заҳирасини аниқлаш усулининг қисқача изоҳи ва овлаш тўғрисидаги маълумот.
Балиқ заҳирасини аниқлаш учун энг оғир ва очилмаган муаммолардан биридир. Лекин балиқ заҳирасини аниқлаш бўйича кўп уринишлар қилинган. Бу соҳада олинган ишлар миқдори анча, лекин муаммо ҳанузгача ҳал қилинмаган.
Овланадиган балиқ турлари заҳирасини маълум даражада унинг овдаги ёш таркибидан билиш мумкин. Овда ёш балиқларни миқдор жиҳатдан устунлиги балиқ заҳирасининг яхшилигидан далолат эмас. Агарда катта ёшли балиқлар устунлик қилса балиқ заҳирасидан тўғри фойдаланмагандан далолат. Х. Н. Беляеванинг (1959) маълумотига кўра Онега кўлининг шимол қисмидан асосан 10 ёшли судак овнинг 69 % ини ташкил қилади. Бу ҳолатни кўриб шундай хулосага келиш мумкин – судак керакли миқдорда овланмаган. Шу сабабли унинг миқдори овга анча юқори.
Бундай хулосани ҳар қандай кўлда учратиш мумкин, агарда кўл ихтиологик нуқтаи назардан ҳамма вақт ўрганиб борилса ва маълумотлар етарли бўлса ов турлари ва уларнинг номери масалан 55, 68, 75, 80. ҳамма вақт майда размерлардан фойдаланиб популяциянинг ёш таркибини билиб туришнинг аҳамияти катта.
Балиқ популяция таркибини билишда асосан невод орқали олинган маълумот миқдор ва сифат жиҳатидан йиллик маълумот беради. Популяция ёш таркибини аниқлаш иложи борича йилнинг ҳар бир фаслида бир марта йил двомида эса 4 маротаба ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Е. М. Бурнокин Доморовский (1959) Балхаш кўли ихтиофаунасини кўп йиллик ўрганиб (ёш таркиби, узунлиги, ҳарорати, етилиши, сони, таркиби, нерест) қуйидаги хулосага келганлар “Балхаш кўли балиқларини ов таркибидаги балиқларнинг узунлиги оғирлиги ёш таркиби шундан далолат берадики ов етарли даражада йўлга қўйилмаган, ва шундай хулосага келадиларки, балхаш кўлида балиқ овини кучайтириши мақсадга мувофиқ”. Балиқ овлашда албатта квота кўрсатгичига амал қилиш ҳал қилувчи қонун бўлиши керак. Умуман балиқ заҳираси тўғрисида ўйлашнинг ўзи катта муваффақият. Квотасиз овлаш балиқ тўрини миқдорини ва заҳирасини камайиб кетишига сабаб бўлади. Ўзбекистонда 1995 – 2000 йиллардан бошлаб квотасиз овлаш қонуни қабул қилинган.
Н. М. Книпович бўйича ҳар йили балиқ популяцияси таркиби ёшини таҳлил қилиш, ёш балиқлар етарли даражада бўлиши ёки белгиланган миқдорда бўлмаслиги тўғрисида маълумотлар олинди. Йилнинг серҳосил ёки нам ҳосил бўлиши аниқланади.
Кўлнинг балиқ зиҳираси тўғрисида етарли маълумот бўлгандан кейин ёки кўлнинг ихтиомассасига баҳо берилгандан кейин ихтиолог кўлнинг биологияси билан ва балиқ овлаш масаласи билан шуғулланади.
Агарда балиқ заҳираси нуқул ёш балиқлардан иборат бўлса, ёки нуқул катта ёшдагилари бўлса белгиланган ов учун тўғри келадиган балиқ размери бўлмаса бундай шароитда балиқ ови тўхталади, ёки у ёки бу турни овламаслик ҳақида қарор қабул қилинади. Агарда кўлда хашаки балиқ кўпайиб кетса уни олдини олиш учун йиртқич балиқларни иқлимлаштириш учун қарор қабул қилинади. Хашаки балиқлар тнтенсив равишда овланади. Ҳар қандай овланадиган балиқнинг захираси шу турнинг биологик хусусиятига бошқа балиқларнинг таъсиридан бу кўлнинг озуқа захирасига боғлиқ. Шунинг учун ҳам балиқ захирасини ўрганишда ундаги мавжуд балиқларнинг вояга етиш вақтини билиш зарур. Чунки бир кўлдаги у ёки бу турга тегишли бўлган балиқларнинг вояга етиш муддати турлича бўлади. Масалан, леш жанубий районларда 3 – 4 ёш (Ўзбекистонда) вояга етади. Шу турдаги леш Корелия сувликларида 8 – 9 ёшда вояга етади, лекин корелия леши 26 ёшгача насл беради. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, аввал 2,0 – 2,5 ёшда эркаклари вояга етади. Балиқ биологиясига тегишли бўлган масалалар жинсий вояга етилиш индивидуал ва тур серпуштлиги жинсий махсулот бериш муддати табиий ўсиш даражаси каби кўрсатгичлар балиқ захирасини аниқлаш учун амалий тадқиқотнинг асосий қисми ҳисобланади.
Балиқларнинг турлараро муносабати ҳам биологик факторлардан бири ҳисобланади. Бу кўрсатгич ҳам балиқ захираси ҳолатига таъсир кўрсатади. Йиртқич балиқларнинг сон жиҳатдан кўпайиб кетиши, она балиқларни ҳаддан ташқари кўп овлаш, қайиқлар сонини кўпайтириш, турлар сонини кўпайтириш ҳам балиқлар захирасини камайиб кетишига сабаб бўлади. Бундан бошқа кўпчилик балиқлар судак, карп, зоғора ўз личинкасини ейди. Конибализмнинг бу тури ҳам балиқ захирасига салбий таъсир кўрсатади. Йиртқич балиқларнинг ўсиши билан уларнинг истеъмол қиладиган озиқаси ўртасидаги муносабат ҳам катта аҳамиятга эга. Йиртқич балиқларнинг сони умумий балиқлар сонидан 5 – 10 % дан ишмаслиги керак. Балиқ заҳираси ҳолатига оталанган икралар сонига ҳам боғлиқ. Чунки қанча ёш балиқлар кўп бўлса, товар балиқлар шунча кўп бўлади.
В. С. Тонсончук (1940) трол ёрдамида 1 соат ичида қанча ёш балиқлар (вобла) сонини аниқлаган.
В. М. Ньюсенбаум, М. А. Абдуллаев, Д. С. Ниёзов (1984) АБМК орқали келадиган балиқ човоқлари миқдорини аниқлашда махсус 17, 20 номерли сито орқали ҳар бир соатда қанча човоқ каналда ўтиши аниқланган. Бундай тадқиқотлар қуйи Зарафшон сувликларида канал орқали Амударё ихтиофаунаси захирасига қандай ўз таъсирини кўрсатганлиги аниқлаб берилган. Амударёдан човоқларни каналда ўтиши апрел, июл ойида кузатилади. Лекин ёзда сувнинг камайиши туфайли кўпчилик ёш балиқлар саёз жойларга келиб нобуд бўлади.
В. В. Воснецов (1946) лешнинг 100000 икрадан чиққан личинкаларининг 13 %, 20 кундан кейин 10000 личинка қолган. Сонлар 90 % нобуд бўлганлигини кўрсатади ва ой охирида 99,7 % нобуд бўлган. Балиқ захирасига сув ҳавзасининг озиқа базасининг таъсири муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Е. В. Беружкий (1946) сув ҳавзаларини озиқа биомассасини узоқ йиллар ўрганиб ҳақиқатан ҳам балиқ захираси озуқа базаси билан чамбарчас боғлиқ эканлигини аниқлаган. Бунинг учун қуйидаги маълумотлар зарур:
1) Оночернотел ёрдамида баҳорги зообентос биомассаси кўрсатгичи.
2) Сув ҳажмининг ўзгариб туриши ва унинг церкуляцияси.
3) Июн – август ойларидаги сув ҳарорати стратификация.
4) Сув ҳарорати ва куз фаслининг давомийлиги.
Балиқ заҳираси билан шуғулланувчи ихтиолог доминант бўлган, яъни балиқ овининг асосини ташкил қиладиган балиқ турининг озуқасини чуқур ўрганиш керак. Масалан, зоғоранинг сон жиҳатдан камайиши ёки бентос билан боғлиқ.
Бу эса бентосхўр балиқлар ўртасида озуқа рақобатини намоён қилади.
Балиқ захирасига планктон (зоопланктон, фитопланктон) нинг ҳам аҳамияти катта. Чунки барча балиқ личинкалари постэмбрионал озиқланади (личинка ва сеголеткалар) ва озуқанинг асосий қисмини ташкил қилади.
Гидрологик шароитлар ҳам балиқ захирасига ўз таъсирини кўрсатади. Н. М. Книпович (1938) сув ҳавзасининг маҳсулдорлиги унинг гидрологик ҳамда биологик шароити билан чамбарчас боғлиқлигини аниқлаб кўлнинг умумий маҳсулдорлиги у билан алоқада эканлигини тушунтирган. Айниқса Ўзбекистон сувликларидаги сув ҳажми ниҳоятда ўзгарувчан, ёзда анча саёзлашади, органик ифлослашади. Ҳатто кислород етишмаслиги сабабли замор (димиқиш) ҳолати ҳам кузатилади.
Айниқса балиқнинг сув ҳавзасидан суғуриб олаётган инсон балиқ захирасининг кескин камайишига сабаб бўлади.
Турларнинг камайиши балиқ ва балиқ маҳсулдорлигининг камайиши, унинг бевосита иштирокида юз беради.
П. А. Дрегин балиқ захирасини аниқлашда қуйидагиларга эътибор беришни тавсия қилади. Сув ҳавзасининг биологик жиҳатдан барча талабларга ижобий жавоб бериши ёки салбий таъсир хусусиятларининг (шўрлик юқорилиги, биоген модда кўплиги, кислород етишмаслиги, СО2 нинг кўплиги) мавжудлигини ҳисобга олишни тавсия этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |