Ихтиологик маълумотларни карталаштириш.
Ҳозирги вақтда балиқ ов картасида махсус рақамлар берилади. Бу рақамларда ҳавзанинг балиқ маҳсулдорлиги берилади, умумий ихтиомассаси берилади. Балиқчиликда ихтиомасса термини балиқ маҳсулдорлиги, балиқ маҳсулоти каби терминлар гидробиологияда Б. Г. Иогонсон (1937) томонидан кенг қўлланилган. Итиомасса деганда ҳовуздаги бутун балиқ маҳсулоти тушунилади. Сув ҳавзасининг балиқ маҳсулдорлиги деганда бутун балиқ тўдаси ва захираси тушунилади. Худди шунга ўхшаган балиқ маҳсулдорлигига тегишли бўлган терминлар кўп. Ихтиологик адабиётда тез – тез алма коэффициенти тўғрисида тушунча ишлатилади. У қуйидаги формула билан ифодаланади: . Бу ерда балиқнинг ўртача (Ғ) ва ўртача бентос маҳсулдорлиги яъни сув ҳавзаси (В). Балиқчилик хўжаликларида иш яхши йўлга қўйилган бўлса, бу кўрсатгич ½ дан то ¼ гача яъни бундай сув ҳавзаларида балиқ сони оғирлиги бентоснинг ёрдамидан то тўртдан бир қисмигача тўғри келади. Балиқчилик хўжалигининг маҳсулдорлиги паст бўлганда Алма кўрсатгичи 1/9 та 1/31 гача бўлади. Алма кўрсатгичидан фойдаланишда бентос биомассаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш керак. ни чуқур ўрганиш керак. Л. С. Бергнинг кўпчилик ишларида балиқларнинг денгиз, кўллар бўйлаб тарқалишининг картаси аниқланган. (1932 - 1949) Россияда балиқларни тарқалиши бўйича атлас шаклидаги карталар берилган. Балиқ миграцияси карталари, нерест миграцияси, овқат миграциялари ва қишлаш миграцияси карталари берилган. Г. В. Никольский (1949) ҳам селд юриши картасини берган. Г. А. Каровоев (1939) нинг мақолаларида вобланинг тарқалиши картаси берилган. Бундай карталаштириш ишлари айниқса денгиз океанларга яқин давлатларда катта – катта ишлар қилинган. (Россия, Япония, ХХР, Англия, Канада).
XII Бўлим. Ихтиологик илмий – тадқиқот ишлари.
Вариацион системани қўллаш.
Биологик фанлардла ўтган асрнинг 25 – 30 йилларида математик метод ёки вариацион систематик усул кириб келади. Айниқса ботаника ва зоология систематикасида кенг қўлланилмоқда. Бу усул ихтиологик тадқиқот ишларида айниқса кенг қўлланилади. Балиқ ёши, даврлари, семизлик, серпуштлик ўсиш ва оғирлик овланган балиқ сони морфометрик кўрсатгичлари илмий асослашда қўлланилади. Чунки бу кўрсатгичларнинг ўртача квадратик нуқталари керак. Бундавй кўрсатгичлар қуйидаги формула орқали топилади:
(М1 – М2):
Балиқ танаси аниқ ўлчаниши керак. Лекин ўлчашда хатолик бўлади, баъзан 3 ва 3,5 гача ёки каттароқ бўлади. Гарантияланган аниқлик учун 3 эмас 5 бўлиши керак. Тавсия этилган кўрсатгич математик жиҳатдан аниқланган, 5 асосланмаган ва уни ҳақиқий гарантия учун ишонч натижалар учун қабул қилинган. Барча морфометрик кўрсатгичлар математик усул орқали аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |