Бухоро давлат университети


Мавзу: Қарағайтоифа ёки очиқ уруғлилар - Pinophyta. Уруғли қирққулоқсимонлар синфи. Саговниклар синфи



Download 12,83 Mb.
bet19/93
Sana10.03.2022
Hajmi12,83 Mb.
#488702
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   93
Bog'liq
ботаника мажмуа2017 7

Мавзу: Қарағайтоифа ёки очиқ уруғлилар - Pinophyta. Уруғли қирққулоқсимонлар синфи. Саговниклар синфи
Режа:

  1. Қарағайтоифа ўсимликларга умумий тавсиф.

  2. Қарағайтоифа ўсимликларнинг келиб чиқиши ва классификацияси.

3. Уруғли папоротниклар
4. Саговниклар


ҚАРАҒАЙТОИФА ЎСИМЛИКЛАРГА УМУМИЙ ТАВСИФ.

Қарағайтоифалар (Pinophita) бўлими вакилларида ўсимликлар оламининг бошқа бўлими турларидан фарқли равишда уруғ ҳосил қилган. Маълумки барча уруғли ўсимликларнинг яъни ёпиқ ва очиқ уруғлилар ҳар хил спорали ўсимликлар ҳисобланади. Демак уларда спора икки хил: эркаклик споралари – микроспоралар ва урғочилик споралари – макроспоралар бўлади. Бунда микроспоралар эркаклик гаметофити, макроспоралар урғочилик гаметофити бошланғичини беради. Шу ҳолатга кўра уруғли ўсимликлар уруғсиз турли спорали ўсимликлардан (селагинелла, полушник, марсилия ёки салвиния) фарқ қилмайди. Шундай бўлсада улар орасида мухим фарқ бор. Уруғсиз юксак ўсимликларнинг уруғланиш жараёнлари сувда амалга ошади, уруғли ўсимликларда эса жинсий кўпайишда сувнинг бўлиши шарт эмас. Шу туфайли уруғли ўсимликлар сувсиз саҳроларда йилнинг ёмғирсиз вақтларида ҳам жинсий йўл билан кўпаяверади.


Деярли барча уруғсиз юксак ўсимликларда мегаспоралар мегаспорангийдан чиқиб кетади, уруғли ўсимликларда эса мегаспорангий ичида етилган битта макроспора, ичкарида қолиб ундан урғочи гаметофитнинг ривожланиши ва уруғланиш жараёни содир бўлади. Бу жихатдан қараганда баъзи турли спорали юксак ўсимликларда шу йўналишда дастлабки силжишлар кузатилади. Селагинелланинг баъзи турларида мегаспоралар мегаспорангий ичида қолади ва уруғланишдан кейин муртакнинг муаян ўсишига ҳатто ёш ўсимликкача ривожланади. Юксак ўсимликларга ўхшаш томонлари кўп бўлган турлар қирилиб кетган баъзи плаунсимонларда миадесма (Miadesmia) ва лепидокарпан (Lepidocarpon) туркумларида кузатилади. Уларда мегаспорангия спорафлоидлар деб номланувчи ён ўсимталари қайрилиб ўсиб қолишидан ҳосил бўлади. Бу ҳолат уруғга энг яқин тузилма бўлсада у ҳозирги уруғга гомологик эмас, балки аналог бўлади. Чунки очиқ уруғлиларда уруғ миадесмия ва лепидокарпондан анча олдинроқ пайдо бўлган. Уруғли ўсимликларда мегаспорангий уруғли плаунсимонлардан фарқли ўлароқ “интегумент” (лотинча – integumentum – қоплағич, қоплам деган маънони англатади) деб номланувчи махсус қоплам билан қопланган. Уларнинг келиб чиқиши лепидокарпон ёки миадесмия мегаспорангийлари қоплағичидан бутунлай фарқ қилади. Интегумент билан қопланган мегаспорангий уруғкуртак деб номланади. Бу ҳақиқатдан ҳам уруғнинг бошланғичи бўлиб ундан уруғланишдан кейин уруғ ривожланади. Маълумки мегаспоранинг ривожланиши яъни урғочи гаметофитнинг ривожланиши мегаспорангияда (уруғкуртак ичида) содир бўлади. Уруғкуртак ичида уруғланиш содир бўлиб, муртак ривожланади. Бу ҳол уруғланишни сувсиз содир бўлишини таъминлайди.
Муртакнинг ривожланиш жараёнида уруғкуртак уруғга айланади. Кўпчилик уруғли ўсимликларда уруғмуртакнинг униб чиқиб тайёр уруғ ҳолига келиши она организмининг ўзида содир бўлади .Аммо саговникларда ва гинкго туркуми вакилларида уруғкуртак муртак ҳосил бўлгунга қадар ҳаттоки уруғланишга қадар ҳам ерга тўқилиши мумкин ва шундай екан уларда муртакнинг ривожланиши қисман ерда амалга ошади. Бу ҳолат қирилиб кетган очиқ уруғлиларда, уруғли қирқулоқлар ва кордаитларда янада кўпроқ намоён бўлган.
Гинкго ва саговникларда шунингдек қирилиб кетган баъзи бир гурухларда уруғ эволюциясининг бошланғич босқичлари намоён бўлади. Шундай қилиб муртак эрта ёки кеч шаклланадими, у ерда ёки она организмида пайдо бўладими, ҳар иккала ҳолда ҳам уруғкуртак уруғга айланади. Саговниклар ва гинкго уруғларида примитив уруғларга хос характерли хусусият мавжуд бўлиб, уларда тиним даври бўлмайди. Уруғли ўсимликларнинг кўпчилигида уруғларида тиним даври бўлади. Агар уруғ тиним даврини ўтамаса уруғ униб чиқмайди.бундан ташқари тиним даври муҳим биологик аҳамиятга эга бўлиб, у уруғни узоқроқ масофаларга тарқалишига ҳамда, йилнинг ноқулай шароитларидан сақланишига имкон беради.
Ички уруғланиш муртакнинг уруғкуртак ичида ривожланиши уруғли ўсимликларнинг қирққулоқлар ва бошқа уруғли юксак ўсимликларга нисбатан ер юзида кенг тарқалишига, юқори даражада мослаша олишига имкон беради. Спора билан кўпайишда жуда кўп (одатда миллионлаб) туркум пайдо бўлади. Уруғ билан кўпайишда эса бундан бир неча марта кам туркум пайдо бўлади. Шунга кўра уруғ спорага нисбатан ўсимликларнинг ишончли тарқалиш ҳосиласидир. Уруғ яхши таркибий тузилмали бўлиб, унда муртак – кичкина илдизча, куртакча, ва уруғпалладан иборат. уруғ пўстига бирики б тўрган илдизча пўстлоқдан ажралгач ташқарига чиқади ва янги ўсимлик илдиз тарзида ривожланади. Муртак уруғда бироз ривожланади ва уруғ пўстини ёриб чиқади. Лекин бунинг учун унга баъзи дастлабки озиқ моддалар ва ферментлар керак. Уруғнинг ўзида захира озиқ моддалар ва муртакнинг кичкина биокимёвий лабораторияси тайёр бўлади. Бу ҳолатлар ҳайвонот дунёсидаги туркумга ғамхўрлик инстинктига ўхшаб кетади.
Бугунги кунда фанга маълум бўлган барча очиқ уруғли ўсимликлар (қирилиб кетганлари ҳам) ўзларининг қадимий ҳаётий шаклига яъни, дарахт ва буталардан иборатлиги билан ажралиб туради. кўпинча улар нинабаргли дарахтлар сингари йирик дарахт бўлиб, баъзан эса нинабарглиларнинг баъзи турлари ёки эфедра каби унча йирик бўлмаган бута бўлиб ўсади. Баъзи бир илашиб ўсувчи нинабарглиларни ҳисобга олмаганда деярли барча очиқ уруғлилар тик ўсувчи ўсимликлар ҳисобланади. Лекин булар орасида гнетум туркумининг кўпчилик турлари ва баъзи эфедралар лиана бўлиб ўсади. Очиқ уруғлиларнинг фақатгина икки тури Чимборасонинг ценнея (МДҲ да декоратив ўсимлик) ўрмонларида ўсадиган Gnetum trinerve – уч томирли гнетум ва Янги Каледонияда ўсадиган Parasitaxus ustus шулар жумласидандир. Баъзи очиқ уруғлилар нисбатан катта ёки кичик бўлиб кўплаб шох шабба ҳосил қилади, қисман тангачасимон баргли, бошқалари эса кам шох шабба ҳосил қилади ёки қилмайди барглари эса нисбатан йирик кўпларида патсимон бўлади. Кўп шох шабба ҳосил қиладиган очиқ уруғлиларга кордаитлар, гинкголар ва нинабарглилар кирса, аксинча кам шох шабба ҳосил қиладиган турларга уруғли қирққулоқлар, беннититсимонлар, саговниклар кабилар киради. Бу икки гурухнинг барглари нафақат ўлчами ва сони билан балки анатомик ва морфологик тузилиши билан фарқланади. Кўп ҳолларда очиқ уруғлилар баргининг тузилиши туркум, оила ёки қабилани аниқлашда характерли белги саналади.
Очиқ уруғли ўсимликларнинг барг оғизчалари асосан 2 хили гаплохейли (оддий лабчали) ва синдетохейли (мураккаб лабчали) фарқланади. Булардан гаплохейли типи қадимий ва содда тип ҳисобланади. У шуниси билан характерланадики оғизчанинг муртак ҳужайрасидан фақат охирги ҳужайра ҳосил бўлади. Қўшимча ҳужайра эса оғизчанинг қўшни она ҳужайра протодермаси ҳужайрасининг бўлинишидан ҳосил бўлади. Гаплохейли тип кўпчилик очиқ уруғлиларда кузатилади (шунингдек гинкголарда ҳам гаплохейли оғизчалар мавжуд). Синдетохейли тип такомиллашган ва эволюцион жиҳатдан ёш тип саналади. Унда ўша дастлабки (муртак) ҳужайрадан ҳам охирги ҳужайра ҳам қўшимча ҳужайра ҳосил бўлиши билан характерланади. Синдетохейли тип беннетитсимонлар ва унга яқин баъзи қирилиб кетган гурухларга шунингдек ҳозирги велвичия туркумига хос.
Қарағайтоифа ўсимликларнинг яна бир қатор ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Уларнинг генератив куртакларида барча спорали юксак ўсимликлар сингари архегоний ривожланади. Муртак ва эндоспермли ҳақиқий уруғнинг бўлиши кўпчилик очиқ уруғли ўсимликлар учун хос. Муртак борлиги ва унинг яширин жойда бўлиши бу ўсимликларнинг ерда яшашга мосланишдаги кўп хусусиятларидан биридир. Уларнинг ёғочлиги фақат трахеядан иборат бўлиб, уларда ёпиқ уруғли ўсимликлар учун хос бўлган ҳақиқий найчалар бўлмайди. Аммо зоғоза, гнетум ва вельвичия сингари уруғи пўстга ўралган очиқ уруғлилар бундан мустасно. Қадимги очиқ уруғлилар (уруғли папоротниклар ва саговниклар) нинг танасида ўзак ва пўстлоқ кучли, ёғочлик заиф ривожланган. Ҳозирги очиқ уруғлиларда (масалан, нинабаргли дарахтларда) эса пўстлоқ жуда юпқа, ўзак бироз ривожланган бўлиб, танаси асосан ёғочдан иборат.
Очиқ уруғли ўсимликларнинг гули (қазилма беннеттитларни ҳисобга олмаганда) бир жинсли. Эркак гуллари ғудда, бошоқча ёки кучала шаклида бўлади. Урғочи гуллари эса хилма – хил тузилган, кўпинча ғуддага тўпланган бўлади. Улар бир ёки бир неча ёки жуда кўп макроспорачи баргчалардан иборат бўлиб, битта ёки бир неча уруғкуртаги очиқ ҳолда жойлашади. Кўпчилигининг муртакли ҳақиқий уруғи ҳам бўлади. Фақат йўқолиб кетган уруғли папоротниклар ва кордаитларда жуда содда уруғ бўлган. Очиқ уруғли ўсимликлар девон давридан маълум, мезозой эрасида авж олиб ривожланган, палеозой эрасида эса бирмунча камайган. Тошкўмир даврининг охирида ерда иқлим жуда ўзгариб анча қуруқ ва совуқ бўлган. Бундай шароит ўсимликлар дунёсида ўзгаришларни вужудга келтирган. Қирққулоқсимонларнинг кўпи қирилиб кетган. Уларнинг ўрнига янги шароитга мослашган очиқ уруғли ўсимликлар пайдо бўлган. Ҳозир уларнинг 600 га яқин тури маълум.
Очиқ уруғли ўсимликларнинг ҳаммаси дарахт ёки буталар бўлиб, ўт ўсимликлари бўлмаган, улар бутун ер юзида учрайди.шимолий ярим шарда улар нинабаргли ўрмонларни ҳосил қилган.
Спорали ўсимликларнинг аста – секин уруғли ўсимликларга айланишининг эволюцион йўлини (уруғкуртак, уруғ ва мевачи баргларнинг келиб чиқиши, гул ва тўпгулларнинг ривожланиши, поянинг анатомик ривожланиш тарихи кабиларни) аниқлашдаочиқ уруғли ўсимликларни ўрганиш катта аҳамиятга эга.




  1. Download 12,83 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish