III БОБ. ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ
ТАҲЛИЛИ
3.1 Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам
шуғулланувчилар ва фаолият олиб бораётган аёл мураббйилар
сони.
Аёллар спортини ривожлантириш ва оммавийлаштириш,
уларнинг соғломлаштирувчи спорт турларига кенгроқ жалб этиш XXI
аср бошида аҳоли саломатлигини жисмонан ва рухан соғлом бўлиши
учун соғлом турмуш соҳасидаги долзарб вазифалардан биридир.
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спортни
ривожлантириш”
(2)
тўғрисидаги
қонунида
“Ўзбекистон
Республикасининг фуқаролари ўз саломатликларини яхшилаш ва
мустаҳкамлаш учун жисмоний жихатдан чиниқишлари тўғрисида
қайғуришлари шарт” дейилгани бежиз эмас. Ёш авлодни тани соғлом
бўлгани сайин унинг ақли ва тафаккурлаш қобилияти тиниқлашади,
яъни маънавий пок ва жисмонан бақувват авлод табияланган бўлади.
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги,
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг жойлардаги бўлимлари
томонидан Хотин-қизларни оммавий равишда жисмоний тарбия ва
спортга жалб этиш тизимини яратиш, ўтказилаётган спорт
мусобақаларида қизлар иштирокини таъминлаш ва уларнинг
фаоллигини ошириш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга
оширилтоқда.
Жумладан махаллаларда, мактабгача таълим муассасаларда ва
бошқа соҳа вакилалари орасида тарғибот ташвиқот ишларини жадал
олиб борилиши натижасида жисмоний тарбия ва спорт билан
мунтазам шуғулланаётган ҳамда спорт тадбирларида иштирок
этаётган хотин-қизлар сони 2007 йилда 7.5 млн га етди.
Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланаётган
хотин-қизлар сони эса 3 310 823 тани ташкил этади. Жисмоний
тарбия ва спорт билан шуғулланувчи хотин-қизлар кўпчиликни
ташкил этгандек кўриниши мумкин, лекин Республикамизда спорт
билан
шуғулланиши
мумкин
бўлган
хотин-қизлар
билан
таққослаганда бу жуда оз кўрсаткичдир.
Хусусан жисмоний тарбия дарсларида ва спорт машғулотларида,
спорт мусобақаларида фаолият олиб бораётган аёл мураббийлар сони
эса 6086 тани ташкил этади, юқоридаги кўрсаткичларни вилоятлар
кесими бўйича кўриб чиқадиган бўлсак қуйидагачадир.
Қорақалпоғистон Республикасида жисмоний тарбия ва спорт
билан мунтазам шуғулланувчилар 192 193 тани ташкил этади, шундан
қишлоқ жойларида эса шуғулланувчилар сони 149 028 та ва
жисмоний тарбия ва спорт бўйича фаолият юритиб келаётган аёл
мутахассислар сони 399 тани ташкил қилаяпти. Агар биз
Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юргизиб келаётган 399 та
мураббийларга, шу Республикада жисмоний тарбия ва спорт билан
мунтазам шуғулланиб келаётган хотин-қизлар сонини бўлиб
чиқадиган бўлсак хар бир мураббийга 481 та шуғулланувчилар сони
тўғри келаяпти.
Республикамизнинг Андижон вилоятида шуғулланувчилар сони
жихатидан 5- ўринда турадилар яъни 308 254 та, мутахассислар сони
эса 12-ўринда 379 тани ташкил қилар эканлар,бу вилоятда
шуғулланувчилар сонини хар бир мутахассисга бўладиган бўлсак 813
тадан шуғулланувчи хотин-қизлар сони тўғри келаяпти.
Бухоро вилоятида ҳам аниқланишича жисмоний тарбия ва спорт
билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётганлар сони 181 189 тани,
қишлоқ жойларида 141 387 тани ва уларга таълим бериб келаётган аёл
мутахассисларимиз эса 394 тани ташкил қилаяптилар, уларга тўғри
келаётган шуғулланувчилар сони эса ўртача 459 тадан иборат экан.
Респуликамизнинг Жиззах вилоятида жисмоний тарбия спорт
билан мунтазам шуғулланувчилар 135 897 тани, қишлоқ жойларида
109 192 тани, аёл мураббийлармиз сони 392 тани ташкил қилишар
экан. Уларга тўғри келаётган шуғулланувчи қизлар сони 346 тани
ташкил қилаяпти.
Қашқадарё вилоятида 322 425 та жисмоний тарбия ва спорт билан
мунтазам шуғулланаётганлар, шундан 256 508 та қишлоқ жойларида,
192 та аёл мураббийлармиз ва мураббийларимизнинг хар бирига 1679
та шуғулланувчилар тўғри келаяптилар.
Навоий
вилояти
жисмоний
тарбия
ва
спорт
билан
шуғулланувчилар сони жихатидан вилоятлар орасида 92 074та
шуғулланувчилар
13-ўринда
турар
эканлар,
лекин
аёл
мураббийларимиз
388
та
11-ўринда
турибдилар,
биз
бу
мутахассисларга шуғулланувчи сонини бўладиган бўлсак ўртача 237
тадан тўғри келаяпти.
Наманган вилоятида жисмоний тарбия ва спорт билан
шуғулланиб келаётган хотин-қизларимиз 286 826 та, шундан қишлоқ
жойларида 211 322 та, аёл мураббийларимиз 439 тадан иборат бўлиб,
хар бир мураббийларга тўғри келадиган шуғулланувчи хотин-
қизлармиз сони 653 тани ташкил қилади.
Самарқанд вилоятида эса жисмоний тарбия ва спорт билан
шуғулланиб келаётган хотин-қизларимиз 383 826 та, шундан қишлоқ
жойларда 318 302 та, аёл мураббийларимиз 439 та уларга тўғри
келадиган шуғулланувчи қизларимиз 514 тадан иборат эканлиги
анқланди.
Сурхандарё вилоятида 275 999 та жисмоний тарбия ва спорт
билан шуғулланиб келаётган хотин-қизларимиз, шундан қишлоқ
жойларида 261 665 та, аёл мураббийларимиз 764 та, уларга ўрта
хисобда тўғри келадиган шуғулланувчилар сони 584 тадан тўғри келар
экан.
Сирдарё вилоятида 80 981 та жисмоний тарбия ва спорт билан
шуғулланиб келаётган хотин-қизларимиз, шундан қишлоқ жойларида
57
939
та,
аёл
мураббийларимиз
121
та,
уларга
ўртача
тақсимланадиган шуғулланувчилар 669 тадан иборат.
Тошкент вилоятида 267 967 та жисмоний тарбия ва спорт билан
шуғулланаётган хотин-қизлар, шундан қишлоқ жойларида 195 223 та
ва 617 аёл мураббийлар фаолият юритиб келмоқдалар. Агар биз
ушбу мураббийларнинг хар бирига шуғулланаётган хотин-қизлар
сонини бўладиган бўлсак 434 тадан тўғри келар экан.
Мамлакатимизнинг Фарғона вилоятида жисмоний тарбия ва
спорт билан мунтазам шуғулланаётганлар 362 726 тани, қишлоқ
жойларида 265 884 тани, уларга таълим бериб келаётган аёл
мураббийларимиз
эса
610
тани
ташкил
қилмоқдалар.
Мураббийларнинг хар бирига шуғулланувчи хотин-қизлар сонини
бўладиган бўлсак 434 тадан тўғри келиниши аниқланди.
Хоразм вилоятига келсак жисмоний тарбия ва спорт билан
мунтазам
шуғулланувчилар
190 825
тани, қишлоқ жойларда
шуғулланаётганлар 170 631 тани, аёл мураббийларимиз 403 тани
ташкил қилмоқдалар. Вилоятида хар бир мутахассисга 473 тадан
шуғуллунувчилар сони тўғри келаяпти.
Тошкент шахрида 299 641 та жисмоний тарбия ва спорт билан
шуғулланиб келаётган хотин-қизларимиз, 884 аёл мураббийларимиз
ташкил қилаяптилар. Тошкентда 884 та мутахассисга бўлиб чиқадиган
шуғулланувчилар 338 тани ташкил қилди.
Жамини хисоблаганда 3 310 823 та жисмоний тарбия ва спорт
билан мунтазам шуғулланувчилар, шундан қишлоқ жойларида
2 454 513тани
ва
6086
та
аёл
мураббийларимизни
ташкил
қилаяптилар.
Буларни биз қуйида келтирилган 1, 2 ва 3 расмларда кўриб
чиқишимиз мумкин.
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган, айнан
ҳотин-қизлар спортига жалб қилиш, мунтазам шуғулланишлари учун
керакли шарт шароитлар билан таъминлаш, соғлом авлод яратиш
йўлида қилинаётган мақсадли ишлар мисолида мамлакатимиз
раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилганлиги ҳамда ушбу
саъй-ҳаракатларнинг дастлабки нишоналарини биз кўриб турибмиз.
Бу борада олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги зиммасига бир
қатор вазифалар юклатилиб, 2006-2007 ўқув йилларидан бошлаб
жисмоний тарбия ўқитувчилари ва мураббийларига бўлган эхтиёжни
инобатга олган холда, махаллий аҳоли вакилалари – ҳотин –қизларга
бўлган имтиёзларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда университетлар,
вилоятлардаги
педагогика
институтлари
негизида
спорт
мутахассисликлари бўйча қабулни кучайтириш ва олий ўқув
юртларининг кундузги ҳамда сирқи бўлимларига ҳотин қизларни
истисно сифатида қабул қилиш топширилди.
Бунинг натижасини жорий (2007) ўқув йилида ЎзДЖТИ га
ҳотин-қизлар спортини ривожлантириш мақсадида 210 нафар талаба
қизлар қабул қилиниб, таҳсил олаётганлиги, аёллар спортни
ривожлантиришда, айниқса махаллий қизларни жимоний тарбия ва
спортга жалб қилиш борасида Республикамизда амалга оширилган
дастлабки илк қадамдир. Режа бўйича тахсил олаётган талаба
қизларнинг 85 % идан ортиғи махаллий аҳоли вакилалари бўлиб,
уларга олий таълим муассасаси таҳсилидан сўнг қишлоқ жойлада
айнан қизлар ўртасида спортни тарғибот қилишлари учун йўлланма
берилади.
Дархақиқат аёлларни спортга жалб қилиш давримизнинг ғоят
муҳим муаммоларидан бири бўлиб турибди. Бугунги кунда дунёда
феминизация оқими ҳукм суриб турган бир вақтда, мамлакатимизга
ҳам ўзининг таъсирлари билан кириб келмоқда. Аёлларнинг тенг
хуқуқлиликлари, жамиятда ва оиладаги муносиб ўрни, ҳар соҳада
эркаклар
билан
баравар
қадам
ташлашлари,
уларнинг
ва
фарзандларининг саломатлиги учун қилинаётган ишлар узоқни
кўзлаб эзгу мақсадлар йўлида қилинаётган саъй харакатлардир.
Қизларни
спортга
жалб
қилиш,
уларни
мунтазам
шуғулланишлари учун керакли шароитлар билан таъминлаш,
айниқса қишлоқ қизларини жахон ареналарига олиб чиқишда
туғилаётган баъзи муаммоларга бир оз бўлсада барҳам бериш вақти
келди. Бу борадаги вазифаларнинг самарадорлигни ошириш учун
бошқа етакчи ташкилотлар ҳам ўзларининг хиссаларини қўмоғи
даркор. Биринчи навбатда қизларнинг ёш турмушга чиқишларига
бир оз бўлсада барҳам бериш зарур. Бунга физиологик тарафдан
ёндошадиган
бўлсак,
қизларнинг
ёшига
етмасдан
турмушга
чиқишлари
оқибатида
кўпгина
касалликлар
келиб
чиқади.
Организми жисмоний етилмаган қизларнинг фарзанлари ҳам
жисмонан тўлиқ соғлом бўлиб туғилмайди. Чунки қизлардаги асосан
тос суякларининг тўлиқ етилмаганлиги оқибатида кўпчилик қизларда
биринчи туғуруқдан кейин қадди қоматининг бузилиш ҳоллари кўп
учрайди. Келажак авлодни ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлиб
вояга етишида аввало муҳим рол ўйнайди. Маълумки, гўдак туғилиш
давридан то балоғатга етиш давригача онанинг назорати остида
бўлади. Ҳозирги кунда ёш оналарнинг кўпчилиги тажрибасиз.
Юқорида
таъкидлаганимиздек
бунга
уларнинг
ёш
турмуш
қуришлари, организм туғиш жараёнига тайёр эмаслиги ва
қизларнинг жисмонан тўлиқ соғлом эмаслиги оқибатидир.
Спорт билан доимий шуғулланган қизларда турмуш қургандан
сўнг боланинг соғлом туғилишида муаммолар кузатилмайди.
Қолаверса онанинг жисмоний тарбия ва спорт сирларидан озми
кўпми хабари бўлади. Болани қандай қилиб тарбия қилишни,
жисмоний машқлар ва массажни қай вақтда қай тарзда қўллаш
сирларидан бохабар бўлади. Вахоланки, соғлом онадан соғлом бола
туғилади ва тўғри тарбия топишига шубха туғилмайди. Фарзандни
спорт билан шуғулланишида она қанчалик муҳимлигини асослаб
берибгина қолмай, балки тарбия жараёнида оналарнинг ўрни
беқиёслигини такидлаш жоиз (12).
Хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш
хозирда мамлакатимизда энг долзарб муаммолардан бири бўлиб
келмоқда.
31
Do'stlaringiz bilan baham: |