Бухоро давлат университети


Хорижий инвестицияларни жалб қилиш шакллари ва йўналишлари



Download 2,51 Mb.
bet4/74
Sana23.02.2022
Hajmi2,51 Mb.
#135249
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
loyiha tahlili

1.5. Хорижий инвестицияларни жалб қилиш шакллари ва йўналишлари

Чет эл инвестицияларини дунѐнинг хамма мамлакатлари жалб этади. Бундан ривожланган мамлакатлар хам холи эмас. Хар йили дунѐ хўжалигига 2.0-2.5 трлн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция сарфланади. Асосий инвесторлар ўта ривожланган еттита давлат ѐки Рамбуйс клубига аъзо бўлган давлатлар хисобланади. Булар АҚШ, Франция, Германия, Англия, Италия, Япония ва Канададир.


Рамбуйс клубининг асосий мақсади мураккаб иқтисодий масалаларни ечишда аъзо давлатларнинг умумий стратегиясини аниқлаб олишдан иборат. Унда жахон иқтисодиѐтининг истиқболлари, молиявий, савдо ва инвестиция муаммолари чуқур ўрганилади. АҚШ – бир томондан, энг нуфузли инвестор, иккинчи томондан эса инвестиция талаб қилувчи мамлакатдир. Масалан, АҚШ чет давлатларга 600 млрд. доллар миқдорида инвестиция чиқарса, 500 млрд.доллар четдан инвестиция киритади. Японияда 18 млрд доллар инвестиция чиқарилса, четдан бор-йўғи 1 млрд доллар инвестиция киритилади. 1994 йил маълумотларига кўра, ривожланаѐтган давлатларга 150 млрд.доллар инвестиция чиқарилган. Шундан: Шарқий Осиѐга – 40, Лотин Америкасига 37, Европа ва Марказий Осиѐга – 18, Жанубий Осиѐга – 3,5, Яқин Шарқ ва Африкага – 1,0%и тўғри келади.


Бу маблағларнинг асосий қисми иқтисодиѐтни ислох қилиш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш лойихаларига сарф этилади.



18


Инвестиция жараѐнида бир томондан, инвестор (кредит берувчи) иккинчи томондан қарз олувчи (дебитор) туради. Хар иккала томон хам ўз манфаатларини ўйлаб иш кўради. Масалан, инвестор бор маблағини катта фойда келтирадиган лойихага сарфлашни хохлайди ва шу сабабли хам қарз олувчига шубха билан қарайди. Чунки

қарз олувчи инвесторнинг маблағидан нотўғри фойдаланиб, уни бехудага сарф қилиб юбориши мумкин. Қарз олувчи лойиха жуда самарали эканлиги ва икки томон учун хам катта фойдани келтиришга тўлиқ ишониши керак. Хар қандай холда хам у маркетинг қонуниятлари асосида, яъни: махсулотни реализация қилиш бозорини, унинг хажмини, сотиб олувчининг


талаби ва хохиши, таваккалчилик даражасини, рақобатчиларнинг келгусидаги харакатларини чуқур билиш асосида иш юритиши керак. Икки томон бир қарорга келганидан кейингина лойиха амалга ошиши мумкин. Инвестиция бозорида маблағ етарли бўлмагани ѐки етишмаганлиги учун асосан кредитор хар доим имтиѐзли холатда бўлади.


Ички ва ташқи инвестицияга бўлган талаб дунѐда жуда юқори бўлганлиги учун инвестициялаштиришни амалга ошириш шакллари ва воситаларга нихоятда эхтиѐткорлик билан ѐндашиш зарур. Бунда даставвал ички имкониятларни хисобга олиб, ички ва ташқи


инвестицияларнинг оптимал вариантини вужудга келтириш керак. Инвестиция натижасида вужудга келган махсулот ѐки хизматларни жахон бозорида сотиш жуда катта муаммодир. Бу ерда рақобатга бардош бериш жуда мушкул. Бу ерда давлат томонидан ўзи ишлаб чиқарган


махсулотни химоя қилиш мақсадида, чет эл махсулотларини мамлакатга киритишни камайтирадиган қонунлар қабул қилиниши керак.


Ташқи бозорга чиқишни амалга ошириш узоқ муддат талаб этадиган жараѐндир. Бунинг учун тинимсиз равишда махсулот сифатини яхшилаш, маркетинг хизматини юқори поғонага олиб чиқиш хисобига махсулот чиқарувчининг имиджини оширишга эришиш зарур. Чет эл инвестицияларини хар хил усуллар билан иқтисодиѐтга



19


киритиш мумкин. Бунга концессия усули мисол бўла олади.

Концессия маълум бир вақтга чет эл хусусий мулк эгасига ѐки бошқа юридик шахсга берилган ер участкасидан қазилма бойликларни қазиб олиш, хар хил иншоотлар қуриш ва табиий бойликларни ўзлаштириш билан боғлиқ бўлган шартномадир. Бу шартномада ижара хақи, концессиор (конценция олган шахс)нинг атроф-мухитнинг холатини яхшилаши, ишчилар ѐллаши каби шартлар ва бошқалар белгиланиб олинади.


Инвестицияларни жалб қилишнинг иккинчи усули


компенсация шартномалари асосида бўладиган инвестициялардир. Бунда чет эллик хамкор мамлакатга кредит беради ва шу кредит хисобига қуриладиган объектлар учун лицензия, ускуналар ва машиналар сотиб олади. Бунинг эвазига у кейинчалик етиштирилган махсулотнинг бир қисмига эгалик қилиш хуқуқига эга бўлади. Бу махсулотнинг қиймати берилган инвестиция суммаси ва унинг фоизларини қоплаши керак. Бундай шартномалар саноат компенсацияси дейилади. Объект эгаси бўлиб, буюртмачи хисобланади. Хозирги вақтда бундай шартномалар МДХ давлатларининг хаммасида мавжуд. Инвесторлар бундай шартномалар орқали жуда катта буюртмаларга, буюртмачи эса ўз капиталини ишга солмаган холда янги ишлаб чиқариш қувватларига ва қисман янги технологияларга эга бўлади.


Шу билан бир қаторда, жуда катта қийматларни ўзлаштириш ва вужудга келган объектларнинг тўлиқ эксплуатациясини амалга ошириш катта муддатни талаб


этади. Шу сабабли бундай лойихаларни


инвестициялаштиришда техник-иқтисодий кўрсаткичларни чуқур ўрганиш керак.


Инвестиция шароитни яхшилашнинг энг прогрессив йўли лицензиялар импортидир.


Бу билан патент орқали химояланган илғор технологияга асосланган лицензиялар ѐрдамида махсулот ишлаб чиқарилади ва жахон бозорига тайѐр махсулот билан чиқиш амалга оширилади. Лицензия сотиб олувчига лицензияларни импорт қилиш ўзида шу ишларни амалга



20


оширишга нисбатан арзонга тушади. Лицензияларнинг қуйидаги турлари мавжуд:



  • оддий лицензиялар – бунда лицензия сотувчи ишлаб чиқаришни ўзи ташкил этади;




  • фавқулодда лицензиялар – бунда лицензия сотувчи ўз худудида монопол хуқуққа эга бўлади;




  • тўлиқ лицензиялар – бунда лицензия сотиб олувчига мулк хуқуқи тўлиқ ўтади ва лицензия сотувчи ихтиро ѐки кашфиѐтдан умуман воз кечади. Лицензия бахоси шартнома орқали вужудга келтирилган фойда, махсулотнинг қиймати ѐки миқдоридан келиб чиққан холда аниқланади.




Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish