КОНЦЕПЦИЯСИ
2.1.Лойиханинг таснифи
(классификацияси).
Лойиханинг белгилари ва таърифлар тахлили асосида лойиханинг қуйидаги таърифи берилган. Бу эса барча асосий белгиларни қониқтиради ва келтирилган таърифларнинг хеч бирига зид келмайди: “Лойиха – бу алохида тизимнинг вақт билан чегараланган, мақсадга йўналтирилган ўзгариши бўлиб, у капитал ва ресурслар хамда махсус ташкилотлар харажатларининг тахминий доирасида белгиланган талаблар билан натижаларнинг сифатига қаратилгандир”.
“Алохида тизимлар” тушунчасига киритилиши нафақат лойиханинг тўлиқлиги ва унинг бошқа ташкилотлар билан чегараланганлигини кўрсатади, балки лойиханинг ягоналигини (серияли ишлаб чиқаришдан
фарқли равишда) билдиради, демакки, унинг бетакрорлигини ва янгилик (инновация) белгиларини хам
реал хаѐтда дуч келинадиган лойихаларнинг турличалиги,жуда каттадир. Улар киритилиш сохалари, фан сохасининг таркиби, кўлами, давомийлиги,
қатнашувчиларнинг таркиби, қийинлик даражаси, натижалар таъсири ва хаказолар бўйича катта фарқ қилиши мумкин.
Лойихаларнинг тахлили ва синтези қулайлиги учун турли хил бошқариш тизимлари турли асослар бўйича таснифланиши мумкин.
Қуйида олинган таснифларниш тизими келтирилган бўлиб, у ягона тизим эмас (қавсда асосий белгилари кўрсатилган).
Лойиха тури (амалга оширилаѐтган лойиханинг асосий фаолият сохалари бўйича): ташкилий, иқтисодий, ижтимоий ва аралаш.
Лойиха синфи (лойиха таркиби ва тизимини хамда унинг фан сохаси бўйича): монолойиха, мултилойиха, мегалойиха. Монолойиха – бу хар хил тур, қурилиш ва хажмдаги алохида лойихадир. Мултилойиха – бу бир неча монолойихалар ташкил топган ва кўп лойихали бошқарувли тадбиқни талаб қилувчи комплекс лойихадир.
Мегалойиха – бу таълим сохалари ва х. Ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари бўлиб, бу тартибга бир қатор моно ва мултилойихалар киритилади.
Лойиха кўлами – (лойиханинг хажми, қатнашувчилар сони ва атроф-мухитга таъсир даражаси бўйича): кичик лойихалар, ўрта лойихалар, йирик лойихалар, жуда йирик лойихалар. Лойихаларнинг бундай тақсимоти жуда шартлидир. Лойиха кўламларини аниқроқ шаклда кўриш мумкин. Давлатлараро, халқаро, миллий минтақалараро ва минтақа, тармоқлараро ва тармоқлар бўйича, кооператив, ташкилий лойихалар.
Лойиха давомийлиги (лойихани амалга ошириш вақти давомийлиги бўйича): қисқа муддатли (3 йилгача), ўрта муддатли (5 йилдан ортиқ).
Лойихаларнинг мураккаблиги (мураккаблик даражаси бўйича): оддий, мураккаб,жуда мураккаб.
Лойиха тури (лойиханинг фан сохаси характери бўйича): инвестицион, инновацион, илмий-тадқиқот, аралаш. Инвестицион лойихаларга одатда, инвестицион қўйилмаларни талаб қилувчи, бош мақсади асосий фондларни ишлаб чиқариш яъни янгилаш бўлган
лойихалар киритилади. Инновацион лойихаларга, тизимлар ривожланишини таъминлайдиган, бош мақсади янги технологияларни, ноу-хау ва бошқа янгиликларни ишлаб чиқиш ва қўллаш бўлган лойихалар киритилади.
Лойихаларнинг турларига таснифланиш ва бўлинмаларига мос равишда лойихаларни бир-биридан ажратиб турадиган бир неча хусусиятлари ва одатий шартларни ажратиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |