Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни
демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модеринизация ва ислох этишдир. Т. Ўзбекистон 2005. 96 б.
2.Кожухар И.О. практикум по экономической оценке инвестиций. Учебное пособие.2-е изд.М: Издательско -товговая корпорация «Дашков и К о» 2006 –148 стр. 3.Тимченко Т.Н. Экономическая оценка инвестиций.
Учебное пособие.М: Издательство РИОР 2005 –63 стр.
84
Волков А.С. Марченко А.А. Оценка эффективности инвестиционных проектов.Учебное пособие.М:Изд.РИОР,2006 –111 стр.
5.Графова Г.Ф., Гуськов С.В. Экономическая оценка инвестиций. Учебное пособие –М: Издательско-торговая корпорация «Дашков и К о»2006 –138 стр.
6.Аньшин В.М. «Инвестиционный анализ»М.2004.
Интернет маълумотлари.
WWW.ceep.uz.
WWW.bearingpoint.uz.
V-БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ
ЛОЙИХАЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ– ИҚТИСОДИЙ БАХОЛАШНИНГ АСОСИЙ УСУЛЛАРИ
5.1. Инвестиция лойихаларини молиявий-иқтисодий бахолашнинг мохияти ва услуллари
Хар қандай инвестиция лойихасини молиявий-иқтисодий бахолаш мазмунини жуда содда саволга, яъни
келгусидаги пул тушумлари хозирги қилинган харажатларни қоплайдими ѐки йўқми, деган саволга жавоб топиш ташкил этади.
Ривожланган бозор иқтисодиѐтига эга мамлакатларда инвестицияларни бахолашнинг турли лойихаларга қўйилган маблағларнинг фойдалилигини таққослашга асосланган усуллари кўп қўлланилади. Бунда
ѐки бу лойихага инвестиция қилишнинг муқобил варианти бўлиб бошқа объектларга маблағ сарфлаш, шунингдек маблағларни маълум фоиз билан банкка қўйиш
ѐки уларни қимматли қоғозларга айлантириш имкониятлари хисобланади.
Шу нуқтаи назардан қараганда, инвестиция лойихалари самарадорлигини бахолаш услублари деганда харажатларнинг фойдалилиги ва қопланиши нуқтаи назаридан турли объектларга (лойихаларга, тадбирларга) инвестиция қилишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш усуллари тушунилади. Инвестициялар самарадорлигини
аниқлашда, уларнинг айрим жихатларинигина характерлайдиган алохида кўрсаткичлардан фойдаланиш етарли бўлмайди. Шу сабабли инвестиция лойихалари самарадорлигини бахолаш учун бир неча услублар ва кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади.
86
Инвестиция лойихаларини бахолашда беш асосий услубдан кенг фойдаланилади. Ўз навбатида бу услубларни икки гурухга аратиш мумкин:
1. Дисконтлаш концепциясини қўллашга асосланган услублар:
соф жорий қийматни аниқлаш услуби;
инвестицияларнинг рентабеллик даражасини аниқлаш услуби;
ички фойда меъѐрини аниқлаш услуби.
Дисконтлаш концепциясини қўллашни кўзда тутмаган услублар:
инвестиция лойихаларига сарфланган маблағларни қоплаш даврини аниқлаш услуби;
инвестицияларнинг бухгалтерия рентабеллилигини аниқлаш услуби.
Ушбу услубларни кўриб чиқишдан олдин шуни таъкидлаш зарурки, хар бешала услуб инвестицияларнинг мутлақ самарадорлигини аниқлаш усули сифатида кўриб чиқилади. Яъни хар бир инвестиция лойихасини амалга ошириш фирманинг бошқа лойихаларга инвестиция сарфлаш имкониятларига таъсир этмайди, деган шартга амал қилинади.
Бундай шартнинг киритилишига сабаб шуки, амалда кўпчилик инвестия лойихаларининг амалга оширилиши бошқа лойихаларни амалга ошириш имкониятларини пасайтиради ѐки мутлақо йўққа чиқаради. Бундай инвестиция лойихалари ўзаро конфликтли лойихалар дейилади. Ўзаро конфликтли лойихалар жумласига шунингдек, фирманинг маълум бир пировард мақсадига эришишнинг турли йўлларини кўзда тутувчи лойихалар киради. Турли лойихаларнинг конфликтли бўлишига сабаб корхона маблағларининг чекланганлигидир. Фирмалалар лойихаларни нафақат мутлақ самарадорлиги мезонига кўра, балки маблағ етмай қолганлиги сабаб бошқа лойихаларни амалга ошира олмаслиги туфайли ўзи кўриши мумкин бўлган йўқотишлар нуқтаи назаридан келиб чиқиб хам танлайди.
Бошқача айтганда, фирма инвестиция лойихаларини нисбий самарадорлик мезонига кўра танлайди.
Инвестициялар самарадорлигини аниқлаш усулларини ўрганишга киришишдан олдин биз эътиборга олишимиз зарур бўлган яна бир шарт шундан иборатки, бу жараѐнда лойиха билан боғлиқ бўлган барча харажатлар ва тушумлар пул кўринишига эга деб қаралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |