n
|
Ct
|
|
|
|
0
|
|
|
|
|
I o
|
|
k t
|
|
t1 1
|
|
|
|
n
|
Ct
|
|
n
|
|
|
It
|
0
|
|
|
|
|
|
|
|
1 k t
|
|
1
|
k t
|
t1
|
t1
|
Бу формулалар ѐрдамида аниқ жавоб олиш қийин. Олинган натижалар маълум даражада тақрибий бўлади. Ички фойда меъѐрини топиш учун «синов ва хато» усулидан фойдаланилади, яъни формулага дисконтнинг анча катта ва кичик миқдорлари берилиб олинган натижа солиштирилади. Агар олинган натижалардан бири нолга яқинроқ бўлса, бунга сабаб бўлган дисконт ставкасига яқин миқдорлар берилиб, формула, натижа токи нолга максимал даражада яқинлашмагунча ечилади.
Иккинчи усулда IRR миқдорини топиш учун
келтириш коэффициентлари жадвалларидан фойдаланилади.
Мисол: Айтайлик, транспорт фирмаси 40 млн. сўмга юк ташиш машинасини сотиб олмоқчи. Уни эксплуатация қилиш 20 йил давомида йилига 3,2 млн. сум пул тушумларини келтириши кутилмоқда. Пул тушумлари йил охирида бўлади деб хисобласак, аннуитет холатига дуч келамиз.
РVАn =РМT t * PVA1 n, k
40= 3,2 * PVA1 n, k
PVA1 n, k= 40 : 3,2= 12,5
Аннуитетнинг жорий қийматини хисоблаш коэффициентлари жадвалидан 20-қаторда (20 йиллик муддат) олинган натижага энг яқин миқдор 12,462 бўлади. Бу миқдор 5% лик дисконт ставкасига мос келади. Айни шу дисконт ставкасида келгусида машинани эксплуатация қилишдан олинган пул тушумларининг дисконтланган жорий қиймати уни сотиб олиш учун қилинган хозирги инвестицияларга тенг бўлади, яъни NPV 0 га тенг бўлади. Демак, мазкур лойихада IRR 0,05 га тенг.
IRR баъзида текширув дисконти деб хам аталади, чунки у дисконтлаш коэффициентининг лойихаларини самарали ва самарасиз турларга ажратиш имконини берувчи даражасидир. Бунинг учун IRR фирмага стандарт сифатида қабул қилинган маблағларнинг қопланиш
93
даражаси билан солиштирилади. Бундай қўйилмалар
рентабеллигининг стандарт даражаси барьер коэффициенти HR (ингл. hardle rate) деб хам аталади.
агар IRR ›HR - бўлса лойиха маъқул;
агар IRR‹HR - бўлса лойиха маъқул эмас;
агар IRR=HR – бўлса лойиха хар қандай қарор
қабул қилиш мумкин.
IRR ›HR бўлган холатда NPV мусбат, инвестициялар рентабеллиги эса бирдан юқори. IRR‹HR бўлса, NPV манфий, PI эса бирдан кичик бўлади.
Шундай қилиб, IRR маъқул бўлмаган лойихаларни ажратиб олувчи тур вазифасини ўтайди.
Бундан ташқари бу кўрсаткич лойиха бўйича таваккал хавфи даражаси индикатори хисобланади. IRR барьер коэффициентидан қанчалик катта бўлса, лойиханинг мустахкамлиги захираси шунча катта бўлади. Бу эса келгусидаги пул тушумларини бахолашда йўл қўйиладиган хатолар натижасида кўриладиган зарар хавфи кам бўлишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |