Қисқача хулосалар
Лойиха тахлили инвестиция олди босқичида хам амалга оширилади. Бу босқич тўртта йўналишга бўлиб ўрганилади. Булар:
инвестиция концепцияларини танлаш;
дастлабки лойихаларни вужудга келтириш;
якуний лойихаларни вужудга келтириш ва уларни молиявий бахолаш;
лойиха бўйича якуний қарорга келиш. Инвестиция олди босқичида бир неча муқобил
вариантларга эга бўлган лойихалар ўрганилади ва улардан
самараси пастлари чиқариб юборилади. Турли
сохалардаги корхоналар учун инвестиция концепцияларини излаб топиш учун асос бўлиб шарт-
шароитлар таснифи (классификацияси) қабул қилинган.
Бунга фойдали қазилмалар, қишлоқ хўжалиг потенциалини белгиловчи омиллар, демографик омиллар ва х.к.лар киради.
Лойихаларни бирламчи тайѐрлаш босқичининг асосини бизнес-режа ташкил этади. Бизнес-режа инвестиция лойихаларини асослайдиган, лойихаларнинг имкониятларини белгилайдиган, даромад ва харажатларни хисоблайдиган, маблағ оқимларини кўрсатадиган мухим хужжатдир.
Бизнес-режа бозор сиғимини ўрганиш, махсулот ишлаб чиқариш харажатларини бахолаш, бозорда кутилиши мумкин бўлган тўсиқларни белгилаш, ишларнинг бориши тўғрисида сигнал кўрсаткичларни аниқлашда иқтисодчиларга ѐрдам беради.
Лойихаларни тайѐрлашда мутахассисларнинг
оптимал таркибга эга гурухи иштирок этиши лозим.
Гохида лойихани бахолаш ишига ишчи гурухга
кирмайдиган мутахассислар хам жалб этилиши мумкин.
Лойихаларни техник иқтисодий асослаш ўз ичига бир неча
бўлимларни олади.
Булар:
Лойихаларни вужудга келтириш шарт-шароитлари ва ғояси.
Бозор тахлили ва маркетинг стратегияси.
Лойихаларнинг ресурслар билан таъминланганлиги.
Лойихаларда объектларни жойлашган ўрни ва атроф-мухит.
Лойихалаш ва технология.
Лойихада кўрсатилган корхонани ташкил этиш ва бошқа харажатлар.
Мехнат ресурслари;
Инвестиция лойихаларини амалга оширишни режалаштириш.
Инвестиция лойихаларини молиявий тахлил қилиш ва инвестицияларни бахолаш.
67
Назорат ва мухокама учун саволлар
1. Инвестиция лойихалари хужжатларини тайѐрлаш босқичларига тавсиф беринг.
2. Инвестиция олди босқичининг асосий вазифалари нималардан иборат?
Инвестиция концепцияларини излаб топиш учун асос бўлувчи шарт-шароитларни санаб ўтинг.
Бизнес-режа нима ва унинг вазифалари нимадан иборат?
Бизнес-режа тузилмасига тавсиф беринг.
Лойихаларга якуний бахо бериш учун жамланадиган мутахассислар гурухи қандай бўлиши керак?
Лойихаларни техник-иқтисодий асослаш босқичларига изох беринг?
Лойиха учун технология танлаш керакми?
Лойиха учун технология сотиб олиш керакми?
Лойиха учун асосий хужжатларни тайѐрлаш
керакми?
Лойиха учун керакли машиналар ва ускуналарни танлаш керакми?
Do'stlaringiz bilan baham: |