Бухоро давлат университети



Download 2,51 Mb.
bet15/74
Sana23.02.2022
Hajmi2,51 Mb.
#135249
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   74
Bog'liq
loyiha tahlili

2.7. Лойиха тахлили тузилмаси

Лойиха тахлилида даромадлар ва харажатлар қуйидаги 7 нуқтаи назардан туриб бахоланади ва улар лойиха тахлилининг 7 бўлимини ташкил этади.





  1. Техник тахлил: лойиха техник жихатдан асосланганми?




  1. Тижорат тахлили: лойиха махсулотига бозорда талаб борми?




  1. Молия: молиявий жихатдан лойиха яроқлими?

46

4. Лойихага қилинган харажатлар ундан фойдаланувчи (истеъмолчи)лар хисобига қопланадими

?



  1. Экология: лойиха атроф-мухитга кандай таъсир кўрсатади?




  1. Институционал ривожланиш: лойиха учун масъул бўлган ташкилотлар уни амалга ошириш ва эксплуатация қилишга қодирмилар?




  1. Лойиханинг ижтимоий ва маданий талабларга мослиги: Лойиха махаллий шароитларга мосланганми? Лойиха ахолининг айрим гурухларига таъсир кўрсатадими ?




  1. Иқтисод: лойиханинг ижобий натижалари уни амалга ошириш ва эксплуатация қилиш харажатларидан ортиқми ? Лойихада таваккалчилик даражаси қандай ?

Лойиха тахлилининг хар бир бўлими ўз услубига эга хамда кўрилаѐтган харажат, даромад ѐки бошқа омиллар характерига кўра миқдор ѐки сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги фойдаланиладиган ахборот хажми ўзгариб туради. Хатто тахлилнинг миқдорий жихатларига тегишли бўлган молиявий лойихалар хам прогнозлашга хос бўлган ноаниқлик омилларидан келиб чиқувчи сифат элементларига эга. Яъни лойиха тахлили лойиханинг келажак холатлар тўғрисидаги фикрларнинг ўзгаришига таъсирчанлигини хисобга ола билиши керак.




2.8. Давлатнинг иқтисодий фаолияти ва инвестиция лойихалари

Лойиха тахлилининг турли бўлимлари доирасидаги тадқиқотлар лойиханинг ўзаро келишиб



47

олинган вазифаларидан келиб чиқиб олиб борилиши лозим. Кўпинча бу вазифалар, худуддаги махаллий шароитлар лойихани амалга оширишга кўрсатадиган таъсирни хисобга олган холда алохида секторларни ривожлантириш дастурларини акс эттиради. Бу вазифалар характерига, шунингдек, қуйидагилар хам таъсир кўрсатади:

  • турли тадбирларни ўтказишни кимга (давлат ѐки

хусусий секторга) топшириш тўғрисида жамиятнинг хохиш-иродаси.





  • давлат лойихалари олдига қўйилган мақсадлар бўйича ижтимоий гурухларнинг ўзаро келишувга

эришишига ѐрдам берувчи жараѐнлар.


Илмий тадқиқотлар якунлари хамда тўпланган тажриба шуни кўрсатадики, давлатнинг фаоллилиги кўламларини қисқартириш хамда давлат дастурларини хусусий иқтисодий фаолият учун қулай сиѐсий шароитлар яратишга йўналтириш фойдалироқ бўлар экан. Бозор иқтисодиѐтига эга давлатларда хам, шунингдек, собиқ социалистик давлатларда хам сиѐсатчилар ва иқтисодчилар давлатнинг нафақат бевосита давлат корхоналари фаолиятидаги ролига, шу билан бирга давлат анъанавий иштирок этиб келган инфратузилма ва ижтимоий хизматлар сохасидаги ролига хам иккиланиш (шубха) билан қарашади.


Хусусий секторнинг бу сохаларда иштирок этиш учун интилишига бош сабаб менежерлар шахсан жавобгар бўлган шароитда объектлар фаолияти самарадорлигини ошириш имконияти мавжудлиги


хисобланади. Хусусий инвесторлар маиший хизматларга муваффақиятли жалб қилинган холларда молиявий ресурсларга эга бўлиш имкониятлари кенгайишидан хам маълум маънода манфаатдорлик келиб чиқади.



48


Пухта ўйланган макроиқтисодий сиѐсат

юритаѐтган мамлакатларда инвестицияланган капиталлардан келадиган даромад анча юқори. Иқтисодиѐтдаги хатоликлар нисбатан катта бўлмаган мамлакатларда инвестициялардан келадиган самара 10%дан анча ортиқ ва 20%гача хамда ундан хам кўпроққа етади. Нотўғри макроиқтисодий сиѐсат юритаѐтган (шунингдек, валюта мукофоти юқори бўлган) мамлакатларда инвестициялардан келадиган самара (қайтим) бор-йуғи 10% га етади ва кўпинча ундан хам паст бўлади.


Макроиқтисодий сиѐсатни тўғри ва нотўғри олиб бораѐтган хар иккала гурух давлатларида хам хусусий, хам давлат инвестицияларидан олинадиган фойда жами инвестицияларнинг миллий хажмидаги давлат инвестициялари улушига мутаносиб тарзда ўзгаради. Давлат инвестициялари улуши паст бўлган шароитда инвестиция самараси (қайтими) юқори бўлиши, бу улуш 40% гача ва ундан юқори бўлса кескин пасайиб кетиши кузатилади.


Кузатилган бу икки қонуният хам давлат


фаолиятини ўзгартириш яъни макроиқтисодий хатоликларни қисқартириш ва иқтисодий фаолиятда давлат ролини пасайтириш мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатади. Бир вақтнинг ўзида хусусий секторнинг макроиқтисодий сиѐсат мақсадларини


белгилашда хамда лойихаларда иштироки кенгайтирилгандагина бундай ўзгаришлардан ютуққа эришиш мумкин.


Давлат лойихаларини танлашда хал қилувчи


овозга эга бўлган тақдирда хам, хусусий


инвестицияларни автоматик тарзда сиқиб чиқармаслиги лозим.



49


Хусусий капитал иштироки учун шароитларни яхшилаш зарурати лойихаларни ким амалга ошириши кераклиги хамда хусусий капитал иштироки кўзда тутилган лойихаларни ким ишлаб чиқиши кераклиги тўғрисида сўров ўтказишни, шунингдек, мавжуд давлат тузилмалари ва сиѐсати иқтисодиѐтнинг янги секторларга хусусий капитални киритишга қай даражада ѐрдам бериши ѐки тўсқинлик қилишини кўриб чиқиш зарур.

Лойиха мақсади, тахлил чизмаси ва


режалаштириш барча манфаатдор томонларнинг хамкорлиги жараѐнида мунтазам мувофиқлаштириб борилсагина, давлат ихтиѐрида қолган лойихалар муваффақиятли амалга оширилиши мумкин. Бу манфаатдор томонлар жумласига лойиха туфайли зарар кўрувчилар хам, фойда олувчилар хам, лойихани амалга ошириш ва эксплуатация қилиш учун масъул бўлган ташкилот ходимлари хам, шунингдек, давлат бошқарув идоралари, сиѐсатчилар хамда молиячилар хам киради.


Лойиха вазифалари ва кўламини белгилаш учун хамда лойихани тайѐрлашда, бошқаришда, ишлаб чиқариш графигини ўрнатишда турли гурухларнинг ролини ва масъулиятини аниқлаш учун бу гурухлар иштирокида (хамкорлигида) режалар ишлаб чиқиш жараѐнидан тобора кўп фойдаланилмоқда. Лойиха


тахлилининг етти бўлими лойиханинг барча жихатларини хар томонлама бахолаш имконини беради. Бунга, шубхасиз, лойиха тахлили жараѐнида хамкорлик қилаѐтган гурухлар таркиби хам таъсир кўрсатади.


Лойихаларни режалаштиришга бундай ѐндашув


икки томонлама устунликка эга. Биринчидан лойихаларни хамкорликда режалаштириш ўзаро



50

келишувга эришишга ѐрдам беради хамда иштирокчиларни лойиха мақсадлари ва вазифаларига тарафдорликларини таъминлайди. Тажриба шуни

кўрсатадики, бундай режалаштирилган лойиха муваффақиятли ва яшовчан бўлади.


Иккинчидан, турлича манфаатларга эга бўлган


иштирокчиларнинг жалб қилиниши экспертлар


гурухлари ўртасида лойиха харажатлари ва


натижаларининг нисбий қиймати тўғрисидаги тортишувларга нисбатан самаралироқдир.


Иқтисодиѐтни ривожлантиришнинг турли лойихалари шундай натижаларга олиб келадики, уларни объектив бахолаб бўлмайди. *** жараѐнига манфаатдор томонлар, керак бўлса, махаллий ахоли ва халқаро жамият жалб этилса, илгари ечилиши гумон бўлган муаммоларни ечиш учун хам имкон топилиши мумкин.





Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish