4-mavzu. Psixolog kasbiy faoliyati va psixologiya metodlari(2 soat)
Reja:
Psixolog kasbiy faoliyatida psixologiya metodlarining tutgan o‘rni.
Psixologiya metodlari.
Kuzatish metodi.
Eksperiment metodi.
Suhbat- intervyu.
Psixodiagnostik metodlar.
Proektiv metodikalar tavsifi.
Psixodiagnostik metodlar imkoniyatlarining chegaralanganligi.
5-mavzu. Psixolog faoliyatini nazorat qiluvchi axloqiy me’yorlari va etik tamoyillar(2 soat)
Reja:
Psixologning majburiyatlari, maqsad va vazifalari (tadqiqotchi, amaliyotchi, o‘qituvchi).
Psixolog faoliyatini etik muammosi, kasbiy me’yorlarning o‘ziga xosligi.
Psixolog kasbiy faoliyatida proffessional turg‘unlik.
Psixolog-mutaxasislar malakasini oshirish va qayta tayyorlash muammolari.
6-мавзу. Эволюцион психологияга кириш (2 соат)
Режа:
Психология атамасини турли номлари.
Илмий ва илмийгача бўлган психология.
Ижтимоий фанлар, табиий фанлар ва психология.
Психологияни мустақил фан сифатида шаклланиши.
Илмий ва хаётий психология ва уларнинг ўзаро алоқаси.
Илмий ва хаётий психологияни ўзаро хамкорлиги.
Фанлар тизимида психологиянинг ўрни.
Психология табиий ва гуманитар фан соҳаси сифатида.
Математик билимларни психологиядаги ўрни.
Илмий психологик билимларни ўзига хослиги
Психология воқеликнинг алоҳида бир соҳаси бўлган, психик (ёки руҳий) ҳаёт соҳасини ўрганади. ҳар кимга маълум ҳодисалар – сезгиларимиз, идрок, тасаввурларимиз, фикр, ҳис, интилишларимиз ва шунга ўхшашлар психика ҳодисалари жумласидандир. шахснинг психик ёки индивидуал ҳусусиятлари деб аталадиган ҳусусиятлар: одамнинг темпераменти (мижози), характери (феъл-атвори), қобилият, эҳтиёж, майл ва ҳаваслари ҳам психика соҳасига киради.
Психик (руҳий) ҳодисаларнинг бутун мажмуи одатда психика деган бир сўз билан аталади.
Психика ўзига алоҳида бир олам эмас: у органик ҳаётнинг юксак шаклларидан бўлиб, фақат ҳайвонлар билан одамларга хосдир. ҳайвонлар билан одам, ўсимликлардан фарқ қилиб, ёлғиз органик ҳаётга эга бўлибгина қолмай, балки, шу билан бирга, психик ҳаётга ҳам эгадир. лекин, маълумки, ҳайвонларнинг психик ҳаёти одамнинг психик ҳаётига қараганда соддароқдир. одам психикаси ҳайвонлар психикасидан сифат жиҳатидан фарқ қилади. одамда психик ҳаётнинг юксак формаси – онг бор. одам онгли зотдир.
Психик ҳаёт ҳодисалари жуда ҳилма-ҳил, аммо бир- бири билан ўзаро боғланган бўлади. психологиянинг вазифаси ана шу боғланиш ва муносабатларнинг қонуниятларини очиб беришдир. психик ҳодисалар ва бутун психика ривожланиб келган ва ривожланмоқда. шу сабабли, психология психиканинг тараққиёт қонуниятларини очиб бериши керак.
Психология фанининг маълумотларидан амалий мақсадда ва аввало таълим-тарбия ишида, шунингдек, ишлаб чиқаришда меҳнатни ташкил этиш ва ихчамлаштиришда медитсинада, санъат ва шунга ўхшаш соҳаларда фойдаланмоқ учун психиканинг тараққиёт қонуниятларини билиш керак.
Шундай қилиб психология психик ҳаёт соҳалари ёки, қисқача қилиб айтганда, психикадан баҳс этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |