Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/33
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#286191
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33
Bog'liq
Эркин Аъзам асарларининг бевосита инглизча таржимасига хос хусусиятлар

 
ХУЛОСА 
Эркин Аъзамнинг «Аралашқўрғон», «Ёзувчи» ҳикоялари, «Пакананинг 
ошиқ кўнгли», «Гули-Гули» қиссалари, «Шовқин» романи бевосита инглизча 
таржималарига хос хусусиятларни қиёсий аспектда ўрганиш жараёнида 
қуйидаги хулосаларга келинди: 
Биринчидан, замонавий ўзбек насрининг таниқли вакили Эркин Аъзам 
асарлари бугунги кунда дунёнинг ўндан ортиқ тилларига таржима қилинди 
ва тезда шуҳрат топди. Бунинг ижтимоий-бадиий омиллари мавжуд. Чунки 
адиб 
асарлари 
мазмун-мундарижасини 
миллат 
тақдири, 
тарихи, 
психологияси, иродаси, урф-одат ва анъаналари тасвири, ўзбек халқининг 
инсонийлик 
фазилатлари: 
бағрикенглик, 
камтарлик, 
самимийлик, 
меҳмондўстлик каби фазилатларини тараннум этиш ташкил этади.
Иккинчидан, Эркин Аъзам А.Қодирий, Ойбек, О.Ёқубов, П.Қодиров 
сингари улкан адибларга издошлик қилиб, эпик турнинг деярли барча 
жанрларида бирдай қалам тебратди. Шу билан бирга новаторликка ҳам 
эришди. Бу қиссанинг янги кўринишлари (киноқисса, драматик қисса) да 
асарлар яратганлиги, сарлавҳа танлаш маҳорати сингариларда кўзга 
ташланади.
Учинчидан, Эркин Аъзам насрини ўзига замондош адиблардан ажратиб 
турадиган хусусият кинояни қўллашда кўринади. Адиб қўллаган киноявий 
сўз, киноявий бирикма, киноявий ибора кабилар тасвирланаётган давр 
воқелиги, миллий ҳаёт манзараларини очиб беришга хизмат қилган. Киноя 
таржимасида ҳам шу тамойилга таянилган.
Тўртинчидан, аффиксация ва композиция йўли билан ҳосил қилинган 
30 дан зиёд янги сўзлар адибнинг ўзбек тили бой имкониятларидан самарали 
фойдаланганлигини кўрсатади. Бу ҳам ёзувчи ижодига хос новаторона 
хусусиятдир. Айниқса, «кино» асосли қўшма шахс отлари, турдош қўшма 
отлар ҳозирги ўзбек тили луғатини бойитди. 
Бешинчидан, Э.Аъзам киноявий услубининг яна бир ўзига хос жиҳати 
қаҳрамонларини лақаблар билан аташда кўзга ташланади. Бунда ёзувчи 
қаҳрамоннинг жамиятдаги ўрни, касби, ташқи кўриниши, характер-
хусусиятига кўра ва бадиий асар қаҳрамонларига тақлидан ёндашган. Бу 
лақаблар миллий мазмун касб этганлиги боис мутаржим шаклий тамойилга 
асосланиб, уларни айнан сақлаган. Фақат характер-хусусият ва касб-корни 
ифодаловчи лақабларни сўзма-сўз таржима қилган ва шу асосда аслият 
моҳиятини беришга эришган.
38
A’zam E. Farewell to Fairy Tales. – United Kingdom: Herdfordshire Press Ltd, 2016. – P. 194. 


24 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish