Чикаго мактаби. Жеймс ва Дpюилар функционал психологиянинг Чикаго мактаби дастурини тайёрлашади. Бу дастур 1906 йилда Д.Н.Энжело томонидан Америка психология ассоциациясига тақдим қилинади. Унда функционал психологик жараёнлар ҳақида белгиланади. Жараён эҳтиёж билан муҳит ўртасидаги бирламчи вазифани бажаради. Онгнинг асосий белгиланиши «янгича нисбатан аккомодация»дир. Организм психофизик бутунлик сифатида ҳаракат қилади. Шунинг учун психология онг билан чегараланиб қолмайди. Бу соҳада Энжело структуриал психологияга ҳужум қилади.
Агар Титченер психологияни бошқа фанлардан қатъий чегараланишини талаб қилса, функционалистлар унинг неврология, социология, антропология билан ҳамкорлигини тарафдорлари бўлишди. Чикаго мактабида мушаклар тузилиши ва эҳтиёж факторига катта аҳамият берилган.
Онгнинг ва хулқнинг фаолиятини ўрганувчи психофизик тартиб Америка функционализмида табиий-илмий бўёққа эга бўлиб Европа йўналишидан кескин фарқ қилади. Лекин уларни умумийлик томонлари кўп бўлган.
Қисқа вақт мобайнида гуллаб яшнаган функционал мактабнинг теологизми структурализм сингари парчаланиб кетди, бошқа оқимлар томонидан сиқиб чиқарилди. Шу оқимлар функционализм муаммоларини «ютиб» юборади. Функционализмнинг фалсафий лойиҳаларининг бир нарса эканлигини кўрсатди.
ХIХ ва ХХ асрдаги психология − бу асосан эмпирик психологиядир. Психологияда ХVII асрда пайдо бўлган бу йўналиш ХIХ ва ХХ асрнинг бошларида ўз тараққиётининг энг юқори чўққисига эришди. Унинг ютуқларига эришувига сабаб эксперимент методининг татбиқ қилиниши эди. Унинг предмет доираси жуда кенгайди. Юқорида айтилгандай, психология фанининг махсус ўз вазифалари ва методларига эга бир қанча шахобчалари майдонга келди.
Эмпирик психология бир бутун нарса эмас эди. Бу психологиянинг ичида бир қанча йўналиш ва оқимлар мавжуд эди. Психология тарихида булардан анча машҳур ва муҳимлари ассоционизм, интеллектуализм, волюнтаризм, гештальпсихология ва фрейдизмлар эди.
Интеллектуал психология − бу психиканинг асосий элементи ва психологик фаолиятнинг асосий функцияси ақл – интеллектдир, деб ҳисоблайдиган йўналиш. Интеллектуал психология тарафдорларининг фикрича, турли-туман психик жараёнлар, шу жумладан эмоционал ва ирода жараёнлари ҳам сезги, тасаввур ва тушунчаларнинг қўшилишидир, деб тушунтирилади. Ассоциатив психологиянинг вакиллари ҳам интеллектуалистларга киради, чунки улар ҳам бирламчи ва асосий элемент тасаввурлардир, деб ҳисоблаганлар. Психология ва педагогикада интеллектуализмнинг энг кўзга кўринган вакили Гербарт ҳисобланади.