Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов



Download 4,06 Mb.
bet36/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

Волюнтаристик психология, интеллектуализмдан фарқ қилиб психик ҳаётнинг асоси сифатида шахснинг иродасини, активлигини, фаоллигини илгари суради. Барча мураккаб психик жараёнлар, хусусан, тафаккур ҳам инсоннинг иродавий активлиги деб талқин қилинган.
Волюнтаристик психологиянинг вакиллари Г.Линне (1889-1941), Г.Мюнстерберг (1863-1916) эдилар. Вилгельм Вундт ҳам гарчанд ироданинг асосий ҳислардир деб ҳисоблаган бўлса ҳам волюнтарист эди.
Фрейдизм − бу австриялик психиатр ва психолог Зигмунд Фрейд (1856-1939) номидан олинган бўлиб, психология ва невропотологиядаги алоҳида йўналишдир.
Фрейд таълимотига кўра, шахс психологик ҳаётининг асоси жинсий лаззат олишга қаратилган, туғма онгсиз майл(инстинкт)дир. Лекин тарихан таркиб топган одат, ахлоқий тамойиллар туфайли, ижтимоий «цензура»нинг мавжудлиги туфайли бу майл тўғридан-тўғри тўсилади. Шунинг учун ҳам баъзи кишиларда бу онгсиз табиий майл билан англаб турилган вазият ўртасида ички руҳий конфликт (тўқнашув) пайдо бўлади. Бу тўқнашувлар баъзан асаб касаллигига (неврозга) олиб келади.
Гештальтпсихология ёки бошқачасига структура, яхлит психология. Бу йуналишнинг асосий вакиллари Х.Эренфельс (1859-1932), В.Келлер (1887-1967), К.Кофка (1886-1941) лардир. “Гештальт” тушунчасини фанга Эренфельс киритган. Бу психологлар барча мураккаб психик жараёнлар элементлар ҳодисалардан − сезгилардан таркиб топади, деб ҳисобланган ассоциатив психологияни танқид қилиб чиқдилар. Гештальтпсихологиянинг вакиллари бу таълимотга қарама-қарши ўлароқ, ҳар бир психик ҳодисанинг мазмуни унинг таркибига кирган қисм ва элементларнинг йиғиндисига нисбатан мазмундорроқ ҳамда бойроқдир. Айрим элемент ва қисмларнинг йиғиндиси бутуннинг мазмунини белгиламайди, балки, аксинча, бутун (яхлит структура) қисм элементларнинг ҳусусиятларини белгилаб беради.
Бу психик структуранинг яхлитлиги назарияси, аввало идрок фактлари, асосида ишлаб чиқилган эди. Идрок − бу сезгиларнинг йиғиндиси эмас, балки яхлит образдир, деб таъкидланарди. Психик маҳсуллар ва структураларнинг яхлитлиги ҳақидаги бу таълимот кейинчалик хотира, тафаккур ва ирода ҳодисаларига ҳам тадбиқ қилинган эди.
Бу алоҳида-алоҳида йўналиш ва оқимлар, бир қанча умумий ҳусусиятга эга бўлган ҳолда «Эмпирик психология» деган умумий ном остида бирлашдилар.
Психологиянинг предмети ва методларини бир хилда тушуниш бу барча оқимларнинг бирлашувига сабабчи бўлди.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish