Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Гештальтпсихологияга умумий тавсиф



Download 4,06 Mb.
bet43/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

10.2. Гештальтпсихологияга умумий тавсиф
Гештальтпсихология, ёки бошқачасига структура, яхлит психология. Бу йўналишнинг асосий вакиллари Х.Эренфельс (1859-1932й.), В.Келлер (1887й.), К.Кофка (1886-1941й.) лардир. Бу психологлар барча мураккаб психик жараёнлар элементлар, ҳодисалардан сезгилардан таркиб топади, деб ҳисобланган ассоциатив психологиянинг танқид қилиб чиқдилар. Гештальтпсихологиянинг вакиллари бу таълимотга қарама-қарши ўлароқ, ҳар бир психик ҳодисанинг мазмуни унинг таркибига кирган қисм ва элементларнинг йиғинидисига нисбатан мазмундорроқдир. Айрим элемент ва қисмларнинг йиғиндиси бутуннинг мазмунини белгиламайди, аксинча, бутун (яхлит структура) қисм элементларнинг ҳусусиятларини белгилаб беради.
Бу психик структуранинг яхлитлиги назарияси, аввало идрок фактлари, асосида ишлаб чиқилган эди. Идрок − бу сезгиларнинг йиғиндиси эмас, балки яхлит образдир, деб таъкидланади. Психик маҳсуллар ва структураларнинг яхлитлиги ҳақидаги бу таълимот кейинчалик хотира, тафаккур ва ирода ҳодисаларига ҳам тадбиқ қилинган эди.
Гештальтпсихологиянинг марказий назарияси ҳар қандай психологик жараёнларнинг бош моҳияти уларнинг сезгиларга ўхшаш алоҳида элеметлари эмас, балки конфигурация шакл ёки гештальтчиларнинг яхлит яратишидан иборат.
Гештальтпсихологияда тафаккур муаммосининг тадқиқоти кенг қамровли тарзда олиб борилади. Жумладан, В.Келлер антропоидларнинг интеллектуал ҳаракатларини экспериментал ўрганиш натижасида юқори даражада тараққий қилган маймунларнинг ақлий ҳаракатида инсон ҳаракатига хос ўхшашлик борлиги тўғрисида хулоса чиқаради.
В.Келлернинг фикрича, топшириқни ечиш механизми қуйидагилардан иборат: организмнинг оптик майдонидаги вазиятларнинг муҳим элементлари бир бутунликни, яъни вазият элементларига, гешталт ичига кириб, гешталтда қайси жойни эгаллашга боғлиқ равишда янги аҳамият касб этади. Вазиятнинг муҳим элементларидан намоён бўлувчи гештальтчилар муаммоси вазиятда организмда баъзи бир зўриқишлар таъсирида вужудга келади, топшириқни ечиш муаммоли вазиятнинг қисмлари янги гешталтда янги муносабатда идрок қилина бошлаганида тугалланади. Масалани ечиш аниқ қадамларни юзага келтирувчи гештальт сифатида майдонга чиқади.
Гештальтчиларнинг айримлари “йўналиш” атамасини қўллаб, уни ўтмиш тажрибаси билан боғлашга интиладилар. Шунингдек, улар “тафаккурнинг эврестик методлари” тўғрисидаги тушунчадан ҳам фойдаланадилар. Бунда материални, қўйилган мақсадни, конфликтли ҳолатларни таҳлил қилишни назарда тутадилар.
Гешталтчилар тафаккур психологиясининг қатор муаммоларини кўтариб чиқадилар, чунончи ижодий тафаккурнинг ўзига хослиги, тафаккур жараёнида янгиликнинг вужудга келиши, билимлар билан тафаккур нисбати, топшириқни бажариш жараёнида аста-секин ва бирданига ечиш йўлини қўллаш кабилар. Тафаккурни психологик ўрганишда функционал ривожланиш ғоясини амалиётга тадбиқ қилиш ҳам маълум даражада гештальтпсихология намоёндаларининг хизмати ҳисобланади.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish