Бухоро давлат университети ш. Р. Баротов, Л. Я. Олимов, О. Р. Авезов


Ҳис туйғулар ва уларнинг шаклантириш йўллари



Download 4,06 Mb.
bet170/217
Sana13.11.2022
Hajmi4,06 Mb.
#865295
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   217
Bog'liq
Психология назарияси ва тарихи Дарслик

24.5. Ҳис туйғулар ва уларнинг шаклантириш йўллари
Психологияда ҳис-туйғулар турларининг ҳамма учун маъқул бўлган таснифи йўқ. Қуйидаги турларни алоҳида ажратиб кўрсатиш удум бўлган: маънавий, интеллектуал (ақлий) ва эстетик (нафосат) ҳис-туйғулар.
Маънавий (ахлоқий) ҳис-туйғулар ўз мазмунига кўра, кишининг кишига ва кенгроқ маънода олганда, жамиятга муносабатини билдиради. Шахс ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида унинг хулқ-атворини бошқариб турадиган ахлоқ нормалари шу ҳис-туйғуларнинг теварак-атрофдагилардан объектив равишда олиб турадиган баҳолашнинг асоси ҳисобланади. Маънавий ҳис-туйғуларга муҳаббат (кенг ва тор маънодаги), ҳамдардлик, хайрихоҳлик, инсонпарварлик, содиқлик ва ҳоказолар киради.
Интеллектуал ҳис-туйғулар шахснинг билиш жараёнига унинг муваффақиятлилиги ва муваффақиятсизлигига муносабатини ифодалайди ва акс эттиради. Психологияда яхлит бирликда ривожланаётган фикрлаш жараёнлари ва ҳиссий жараёнлар ўртасидаги чуқур боғланишлар аниқланди. Бу жараёнларнинг ўзаро бирликдаги ҳаракатида ҳис-туйғуларнинг роли шундан иборатки, улар ақлий фаолиятни ўзига хос равишда бошқариб турувчи куч сифатида намоён бўлади, филогенезда бўлгани сингари онтогенезда ҳам ҳис-туйғуларнинг ривожланиши кишида ҳиссий жавоб, кечинмалар туғдирадиган, билиш жараёни ва унинг натижаларини баҳолаш бўлган билиш фаолияти билан биргаликда юз беради.
Қизиқиш (ҳиссиёт тарзидаги), ажабланиш, қизиқувчанлик, шубҳаланиш, кашф этганидан шодланиш, ҳақиқатга иштиёқмандлик ва ҳоказолар интеллектуал ҳис-туйғулар қаторига киради. Жумладан, ажабланиш ҳисси туфайли киши янги вазиятни диққат билан таҳлил қилади ва баҳолай бошлайди, ўни чамалай бошлайди, вужудга келган зиддиятларни бартараф этишга интилади.
Ҳис-тунғуларни, айниқса маънавий ҳис-туйғуларни тарбиялаш масаласи педагог ишида энг муҳим жиҳатлардан бири бўлиб қолади.
Интеллектуал ҳис-туйғулар шахснинг билиш жараёнига, унинг муваффақиятлилиги ва муваффақиятсизлигига муносабатини ифодалайди ва акс эттиради. Психологияда яхлит бирликда ривожланаётган фикрлаш жараёнлари ва ҳиссий жараёнлар ўртасидаги чуқур боғланишлар аниқлайди. Бу жараёнларнинг ўзаро бирликдаги ҳаракатида ҳис-туйғуларнинг роли шундан иборатки, улар ақлий фаолиятни ўзига хос равишда бошқариб турувчи куч сифатида намоён бўлади. Филогенезида бўлгани сингари онтогенезида ҳам ҳис-туйғуларнинг ривожланиши кишида ҳиссий жавоб, кечинмалар туғдирадиган, билиш жараёни ва унинг натижаларини баҳолаш бўлган билиш фаолияти билан биргаликда юз беради.
Қизиқиш (ҳиссиёт тарзидаги), ажабланиш, кизиқувчанлик, шубхаланиш, кашф этганидан шодланиш, ҳақиқатга иштиёқмандлик ва ҳоказолар интеллектуал ҳис-туйғулар қаторига киради. Жумладан, ажабланиш ҳисси туфайли киши янги вазиятни диққат билан таҳлил қилади ва баҳолай бошлайди, уни чамалай бошлайди, вужудга келган зиддиятларни бартараф этишга интилади.
Интеллектуал кечинмалар асосида кишига билиш жараёнида катта қийинчиликларни енгиш, унинг азоблари ва қувончларини бошдан кечириш, чинакам бахтиёр бўлиш, кашфиёт қилиш имконини берадиган ҳақиқатга нисбатан умумлашган иштиёқ туйғуси пайдо бўлади. Ҳақиқатни қидириш, унга бўлган иштиёқ пировард натижада оламда юз бераётган барча нарсаларга чуқур ҳиссий муносабат туғдирган ҳолда унинг эътиқодлари билан қўшилиб кетади, инсон ақл-идрокининг чинакам қудратини қарор топтиради.
Эстетик, ҳис-туйғулар субъектнинг ҳаётида юз берадиган турли хилдаги нарсаларга ва уларнинг санъатда акс эттирилишига нисбатан аллақандай ажойиб ёки бемаъни, фожиавий ёки кулгили, олижаноб ёки жирканчли, нафосатли ёки хунук нарса сифатида муносабатини акс эттиради ва ифодалайди. Бу ҳис-туйғулар тегишли баҳоларда, бадиий дидларда гавдаланади ва эстетик завқланиш ва шод-хуррамлик ҳисси сифатида ёки улар объекти билан шахснинг эстетик мезонлари бир-бирига мос келмай қолган тақдирда жирканиш, нафратланиш ва шу каби ҳиссиётларида намоён бўлади. Эстетик ҳис-туйғулар кишининг маданий жиҳатдан ривожланганлиги, унинг онги шаклланиши маҳсули ҳисобланади. Эстетик ҳис-туйғуларнинг ривожланганлиги ва мазмундорлиги даражаси (қолаверса, маънавий ва интеллектуал ҳис-туйғуларда ҳам шундай) шахснинг собитқадамлиги, унинг ижтимоий етуклигини кўрсатадиган жиддий мезон сифатида, намоён бўлади.
Айни чоғда «юксак ҳис-туйғулар» тушунчасининг шартли эканлигини таъкидлаш лозим. Негаки, унга, жумладан, маънавий ҳис-туйғуларнигина эмас, балки маънавиятсиз ҳис-туйғулар (иззатталаблик, хасислик, ҳасадгўйлик ва бошқалар)ни ҳам, яъни амалда шахснинг ярамас ҳиссиётларини ҳам киритишга тўғри келади. Ниҳоят, аниқ равшан таснифлаш мезонининг йўқлиги сабабли маънавий, интеллектуал ва эстетик ҳис-туйғуларни психологик таҳлил жараёнида қийинчилик билан бир-биридан фарқлаш мумкин, ҳазил-мутойиба эстетик ҳис-туйғу бўла туриб, шу билан бирга интеллектуал ҳис-туйғу сифатида (агар у теварак-атрофдаги воқеликдаги зиддиятларни пайқай билиш малакаси билан боғланган бўлса) баҳолашни ва айни чоғда маънавий ҳис-туйғу деб ҳисобланиши ҳам мумкин. Буларнинг ҳаммаси кишининг ҳиссий жиҳатлари бирлигини таъкидлайди. Педагог ўз олдига маънавий, эстетик ёки интеллектуал ҳис-туйғуларни алоҳида-алоҳида шакллантиришни мақсад қилиб қўя олмайди. Вазифа ишга фақат комплекс ёндашилган тақдирда − ёш йигит ва қизнинг шахсининг тарбия жараёнида бир бутун ҳолда шакллантирилган тақдирдагина муваффақиятли ҳал этилади.



Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish