3 – мавзу: БОШҚАРУВ ПСИХОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ УСУЛЛАРИ
(МЕТОДЛАРИ) ВА ЁНДАШУВЛАРИ
. (2 соат)
Режа:
1)
Бошқарув психологияси фанининг усуллари (методлари)
2)
Бошқарув психологияси фанининг ва ёндашувлари
Ҳозирги мулоҳазаларимизда бошқарув психологиясининг илмий тадқиқот
методлари, уларнинг туркумлари, ўзига хос хусусиятлари, тузилиши, моҳияти,
қўлланиш имконияти юзасидан қисқача маълумот беришга ҳаракат қиламиз.
Чунки илмий тадқиқот методларига оид билимлар билан қуролланмасдан туриб,
соҳанинг амалий ва татбиқий жиҳатлари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши
мумкин эмас. қуйида соҳани ўрганиш методларининг тавсифига тўхталиб
ўтамиз.
1. Ҳужжатларни таҳлил қилиш методи (муассаса ёки ташкилотда иш
юритишдан тортиб то молиявий ҳужжатларгача бошқарувни расмий қайд
қилишнинг моделлари ифодаси).
Ҳар бир муассасада катта ёки кичик бўлишдан қатъи назар умумий
талабларга жавоб берадиган ҳужжатлар мажмуасига эга бўлиши лозим.
Уларнинг ҳар бирини алоҳида таҳлил қилиш раҳбар ёки ходимни касбига,
фаолиятига нисбатан муносабатини, масъулияти ҳиссини аниқлашга имкон
берди.
Алоҳида олинган ҳужжатнинг ташқи кўриниши, тузилиши, мазмуни,
моҳияти, яъни унинг шаклий томони ва ички моҳияти сиртдан кузатувчи учун
муайян тассурот қолдирса, унда ҳаяжон, қониқиш ҳиссини вужудга келтирса,
демакки илиқ баҳолаш тенденцияси туғилганлигидан далолат бериши тўғрисида
хулосага келаверинг. Агар ҳар бир ҳужжат унга юклатилган функцияни акс
эттирган бўлса, бинобарин, у мақсадга мувофиқ яратилганлигини англатади.
Ҳужжатларнинг тадрижий, изчил, иерархик равишда тузилганлиги, зарур
маълумотларни ундан олиш имконияти мавжудлиги юзидан муайян қарорга
келиш уларнинг тузувчилари тўғрисида илмий психологик таассурот олиш,
хулоса чиқаришга пухта асос яратади. Жумладан, қуйидаги маълумотларни
олиш мумкин:
1) раҳбар ёки унинг қўл остидаги ходимнинг биринчи навбатда фаолиятга
нисбатан масъулият ҳисси шаклланганлигини билдиради;
2) уларнинг у ёки бу нарсага нисбатан майли, интилиши, қобилияти
мавжуд эканлигини англатади;
3) юксак ҳис-туйғулар, нафосат кечинмалари таркиб топганлигидан
далолат беради;
4) маълумотга сероблиги, бойлиги раҳбар ходимнинг савияси, дунёқараши,
эътиқоди юзасидан таъсирот олишга имкон туғдиради;
- 17 -
5) ҳар қайси ахборот ёки маълумотнинг батартиблилиги мантиқий
юксакликни акс эттиради;
6) ҳужжатларни ўз ўрнида сақланиши, уларга нисбатан эътиборлилик
мобилизацион қобилият мавжудлигига кафолатдир.
2. Менежер ва унинг қўл остидаги одамларнинг биографиясини ўрганиш
методи.
Одатда биографик маълумотлар бир неча манбаларни таҳлил қилиш орқали
тўпланиши мўлжалланган бўлиб, шахснинг автобиографияси, унга берилган
тавсифнома, деворий газета, маҳаллий матбуотлардаги муассасаларининг
ҳужжатлари, бадиий хусусиятли маълумотнома кабилардаги субъектга
тааллуқли психологик жабҳалари умумлаштирилади. Умумлаштирилган
маълумотлар асосида раҳбар ўз қўл остидаги тобе ходимлар, кичик бўғиндаги
раҳбарлар юзасидан ғоялар банкини тузади. Уларга асосланган ҳолда турли
соҳа бўйича резерв раҳбарлар рўйҳатини тузиш, оддий ходимлар хизмати,
салоҳияти, юксак кўрсаткичи мезонларига суянган тарзда моддий ва маънавий
рағбатлантириш ишлари йўлга қўйилиши мумкин. Бу борада таваллуд кунига
бағишланган кечалар зарур маълумотлар тўплашга муҳим имконият яратади.
Умуман олиб қаралганда биография методи раҳбарлар ва тобе кишилар
тўғрисида муайян маълумотлар йиғишга хизмат қиладиган эмпирик методлар
таркибига кирадиган услуб ҳисобланади. Ҳудди шу боисдан ундан ҳам раҳбар
кадрларнинг, ҳам хизматчиларнинг психологик хусусиятлари тўғрисида фактик
материалларга асосланган маълумотлар тўплаш имконияти мавжуд бўлиб,
статистик ҳисоблашга берилувчан миқдорлар орқали сифат таҳлили амалга
оширилади.
Раҳбарнинг иш шароитини баён қилиш (ифодалаб бериш) методи.
Муассаса ёки ташкилот тўғрисидаги маълумотларни мужассамлаштирган
психологик ҳолатлар мажмуаси раҳбар кадрнинг ўз иш (хизмат) шароитига
нисбатан муносабатида ўз ифодасини топади. Баёний хусусиятли фактик
маълумот, субъектнинг жисмларга, унинг қуршовидаги ходимларига,
фаолиятига бўлган ҳис-туйғулари, кечинмалари тўғрисида муайян психологик
материал тўплашга шароит яратиб беради. Ушбу жараёнда қуйидаги
психологик ҳодисалар юзасидан ҳам ички, ҳам ташқи мотивларга асосланган
мулоҳазалар иерархик тарзда баён қилиниши муайян хулоса чиқаришга замон
ҳозирлайди:
1) раҳбарнинг касбига нисбатан ички муносабати унинг овоз тони, суръати,
жарангдорлиги атрибутларига асосланиб ифодаланса, демак ғурур, фахр туйғу
қатъий эканлигини англатиб келади;
2) раҳбар мулоҳазаларида ишонч, истиқболга нисбатан эзгу ният
аломатлари акс этиб турса, у ҳолда меҳнати ёки фаолиятидан қониқиш ҳисси
мавжудлигини билдиради, бинобарин, такомиллаштириш, техник жиҳозлаш
мақсади заруриятлигини тан олиш ҳодисаси ҳукм суришидан далолат беради;
- 18 -
3) праксик хислар (меҳнатдан лаззатланиш) фақат раҳбарга, яъни
эгосубъектга эгоцентристик муносабатни акс эттирмаслиги лозим, чунки
умумиятга мўлжалланган умумий психологик ҳолат якка шахс билан
чекланмаслиги шарт ва ҳоказо.
Раҳбар иш шароитининг объектив ва субъектив томонлари юзасидан
билдирилган мулоҳазалар оқилона бўлса, унинг ижтимоий-психологик
хусусиятларига мааллуқли маълумотларни тўплаш имконияти тўғилади.
Шахснинг ҳар хил таркибларига алоқадор психологик материаллар бўйича фикр
юритишга негиз ҳозирлайдиган муайян қатъийлик даражасидаги тавсифномани
олишга муваффақ бўлинади.
- 19 -
Do'stlaringiz bilan baham: |