Бухоро давлат университети психология кафедраси


Бошқарув вазифасининг тузилиши



Download 0,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/30
Sana16.03.2022
Hajmi0,74 Mb.
#494563
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
boshqaruv psixologiyasi fanidan maruzalar matni

Бошқарув вазифасининг тузилиши. 


- 10 - 
 
№ 
Мазмуни ва моҳиятига кўра 
Бошқарув функцияларининг 
туркумлари 
I. қўлланиш кўламига биноан 
- умумий (асосан) функциялар 
- махсус функциялар 
II. Фаолият турига нисбатан 
ташкилий функциялар 
III. Объектнинг қамровига кўра 
- ҳудудий функциялар 
- тармоқ функциялари 
IV. Меҳнат тақсимоти белгисига оид - менежер функциялари 
- ижрочилар функциялари 
Бошқарув функцияларининг ҳамма туркумларида ва ҳар қандай 
босқичларида уларнинг ўзига хос томонлари кўзга ташланишдан келиб чиққан 
ҳолда бошқарув назарияси асосларининг функцияларини мазкур фаолиятда 
уларнинг ўрнини ўрганиш ушбу жараённи муваффақиятли амалга ошириш 
имокниятини янада кенгайтиради. Турли жинсдош фанларнинг ўзаро 
интеграцияси холатининг вужудга келиши туфайли юқоридаги мақсаднинг 
рўёбга чиқиши янада тезлашади. 
Ҳозирги замон бошқарув психологик асослари фанининг вазифаси - бу 
янги техника ва технологияларни кенг қўллаган ҳолда мазкур жараённинг энг 
мақбул самарали илмий-назарий, методологик негизларини яратиш, 
механизмларини кашф қилиш ва уларни инсон омилига мувофиқлантиришдан 
иборатдир. 
ХХ асрнинг 60-80 йилларида АқШ ва Европанинг бир қатор 
мамлакатларида замонавий бошқарув назарияси ривожлана бошлади. Илғор 
давлатларнинг назариётчилари тизимли бошқарувни ташкил қилиш мақсадида 
XXI асрнинг бўсағасида психология фанида бир қанча концепцияларни ишлаб 
чиқдилар, чунончи: 
- тизимли ёндашув 
- тармоқлараро уйғунлик 
- ички ва ташқи омилларга асосланувчи бошқарувликка
боғлиқ идора этиш мажмуасини яратиш
- гемоген ва гетероген хусусиятларини ҳисобга олувчи омилга
асосланиш ва ҳакозо.
1. Тизим - бу бир-бири билан изчил ўзаро боғлиқликка, уйғунликка эга 
бўлган қисмларнинг мажмуасидир. Ҳар бир алоҳида қисм яхлит тизимнинг 
сифат ва шакл жиҳатидан ўзгаришига ўз ҳиссасини қўшади, шунингдек, унинг 
ўзи ҳам муайян даражада такомиллашади ва фаоллашади. Психологик нуқтаи 
назардан ташкилот ёки муассаса - бу яхлит очиқ тоифадаги тизимнинг айнан 
ўзидир. Унинг тузилишида ҳам объектлар, ҳам субъектлар аниқ тартибда ўзаро 
уйғунлашган ҳолда мужассамлашгандир. Ҳудди шу боисдан унинг ҳукм 


- 11 - 
суриши (умрбоқийлиги) ташқи ва ички муҳит мутаносиблигига бевосита 
боғлиқдир. Тизимли ёндашувда ташкилий бошқарувга биноан унинг 
таркибидаги психологик ва ижтимоий психологик ҳодисалардан ташқари 
(иқтисодий, илмий-техник, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий) муҳитга 
эътибор берилади. 
2. Гарчи тизимли ёндашувда яхлит ташкилот ёки муассаса қандай таркибий 
қисмлардан ташкил топганлиги аниқ бўлса-да, бироқ бу қисмларнинг қайси 
бириси бирламчи, қайсиси иккиламчи ёки учламчи даражали эканлигига қатъий 
эътибор қаратилмайди. 
Модомики шундай экан, ташкилотнинг ёки муассасанинг қайси бир қисми 
ўта муҳим, деган муаммога вазиятли таҳлил (ёндашув) рўй-рост жавоб бера 
олади. мазкур ҳолатда ташкилот (муассаса) даги ички таркибий ўзгаришлар 
ташқи муҳитнинг таъсири билан узвий боғлиқ ҳолда ўрганилади. Ички таркиб 
механизми ташқи муҳит омили билан уйғунлашади, натижада муаммони ҳал 
қилиш вазият ҳукми, моҳиятига сингиб кетади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш 
жоизки, турли даражадаги, хусусиятдаги вазият ҳар хил даражадаги билимни 
тақозо этади, оқибатда кўрсаткичлар ушбу психологик ҳодисанинг 
ҳаракатлантирувчиси ёки таъминловчиси функциясини бажаради. 
3. Бошқарувда ташкилий механизмларининг энг оқилона йўлларини ишлаб 
чиқиш имконини беради. Мазкур нуқтаи назардан бошқарув қуйидаги 
функцияларни бажаради: 
- фаолият ёки ишлаб чиқаришнинг асосий ёки бош мақсадини
аниқлаш;
- муаммо ечими бўйича қарор қабул қилиш; 
- муаммо ечимини топишнинг йўл ва воситаларини
режалаштириш; 
- ушбу жараённи амалга оширишни ташкиллаштириш; 
- юзага келган объектив, субъектив шароитларга ва
фавқулотдаги вазиятга мослаштириш; 
- муаммо кечишини назорат қилиш ва ҳоказо. 
4. Унга асосан бошқаришнинг: 
- операцион тамойилига; 
- қарор қабул қилиш назарияларининг ўзига хос
тамойилларига; 
- илмий бошқарув моҳияти, тузилмаси кабиларга асосий
эътибор қаратилади. 
Инсон хатти-ҳаракатининг замирида доимий унинг учун дастурий мақсад, 
майл мужассам бўлади, натижада унга кўра шаклнинг у ёки бу муносабатлари 
жараёнидан (масалан: ишлаб чиқаришдаги ижтимоий руҳий муҳит) 
таъсирланиши юз беради. бунда унинг характерига хос белгиларини аниқ билиб 
олиш мумкин. Шунинг учун ҳам мазкур жараён, хусусият ва ҳолатлар Бошқарув 
психологияси фанининг илмий тадқиқот предметига айланиши заруратдир. 


- 12 - 
Психологик билимларнинг бундай тарзда тизимлашуви теранлик, объективлик 
ва ишонч негизида жиддий ташкилий - бошқарувлик ишларини олиб бориш 
учун мустаҳкам асос бўла олади. 
Шу ўринда “муносабат” категориясини мисол тариқасида ўрганиш 
фойдалидир. Муносабат - фаолият ривожланишининг кўп қиррали жараёни 
ҳисобланиб, у одамлар ўртасидаги ҳамкорликдаги фаолиятнинг эҳтиёжларидан 
келиб чиқадиган ўзаро боғланишларнинг мураккаб мажмуасини ўзида бевосита 
акс эттиради. 
Бошқарувнинг марказида яққол шахс турганлиги муносабати билан социал 
психология қонуниятларига асосланиш, ижтимоий муносабатларнинг маҳсули 
эканлигига суяниш, ижтимоий руҳий муҳитнинг роли, имокниятлари, оммавий 
ҳолатлар, яққол ҳодисалар, англашилмаган (тақлид, юқиш, саросималик, 
таҳлика, овоза ва бошқалар) саъи-ҳаракатларга тартилганлик ва уларнинг 
ижтимоий оқибатлари, юзасидан билимларни умумлаштирган ҳолда амалиётга 
татбиқ этиш юзага келиши мумкин бўлган нуқсонларнинг олдини олишга 
имкон яратади. 
Бошқарувнинг психологик тизими “инсон-техника” муносабатининг 
қамраб олганлиги сабабли техникани инсон имкониятларидан келиб чиққан 
ҳолда муносабатда бўлиш ёки муассаса учун яратилган замонавий асбоблар, 
қурол-аслоҳалар, компьютер, дисплей, монитор, робот кабиларни ишлаш 
маромига мослашиш масалаларига тааллуқли ахборотлар, хоссалар, тизимлар, 
тузилмалар, курилмалар тўғрисидаги билимлар бўйича қатъий талабалар 
туркумини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, мухандичлик 
профессиограммасининг 
хусусиятларини 
ҳисобга 
олиш, 
раҳбар-тобе 
кишиларнинг техника муносабатларини оқилона ташкил этиш жараёнига тўғри, 
унумли, қулай шарт-шароитлар яратади. Фан ва техника янгиликлари билан 
инсон имкониятини мувофиқлаштириш идентификация ўз-ўзини ва бошқаларни 
оқилона баҳолаш, рефлексия, онгли равишда ўхшашликка интилиш, 
антитипация (фаолият маҳсули моделини олдиндан яратиш) ва корреккцияни 
(ижодий маромларни) шакллантиришни тезлаштиради, касбий мослашиш 
(адаптация) психологик тайёргарлик муддатини камайтиради, ўзаро тушунувни 
таъминлашга хизмат қилади. Шунинг учун “инсон-техника” муносабати 
“инсон-жамоаси”, “жамоа-инсон” туркумлари даражасига ўсиб ўтишининг 
таъминланиши ва бу борада шахснинг индивидуал хусусиятлариниҳисобга 
олиш диагности маълумотлардан келиб чиққан ҳолда унга ва унинг фаолиятига 
ёндашиш лозим. 
Бошқарув психология муомала психологияси соҳасида тўпланган 
материалларга асосланган ҳолда шахслараро муносабатларни ташкил қилиш, 
уюштириш ва такомиллаштириш имкониятига эга бўлди. Муомаланинг 
тузилиши, унинг таркибий қисмлари, ҳар бир таркибининг муайян тузумдан 
иборат эканлиги, иерархияга бевосита асосланиши, уларнинг уйғунлашуви, 
мулоқот турлари ва улардан амалиётда фойдаланиш йўлларининг татбиқий 


- 13 - 
ҳусусиятлилиги билан мазкур фаолиятига ижобий таъсир ўтказади. 
Муомуланинг коммуникатив таркиби, яъни коммуникация: коммуникатив 
ҳаракатлар, актлардан: регулятив, информатив, эмотив, фатик функциялардан; 
қўзғатувчи (эътиқод, таъсир қилиш, буйруқ илтимос) дан иборат. 
Информатив экспрессив, мулоқот ўрнатиш ва уни тутиб туриш 
хабарларидан: муносабат типига кўра, шахслараро, оммавий, гуруҳий 
воситасига биноан нутқий, паралингвистик, экстралингвистик ашёвий аломатли 
турлардан иборатлиги ва улардан вазиятга биноан қўллаш менежер билан 
ижрочилар ўртасидаги муносабатни илиқ ҳолатга келтиради, айрим 
низоларнинг олдини олади. 
Бошқарув бошқарувлик учун муомаланинг интеракция, перцепция 
таркиблари муҳим аҳамият касб этиб, менежер билан тобе кишилар ўртасида 
мақсадга мувофиқ ҳамкорликни ташкил этишга хизмат қилади, яъни ўзаро 
таъсир ўтказиш, инсон томонидан инсонни идрок қилиш ўзаро мулоқотга 
киришиш жараёнида муҳим омил вазифасини бажаради. шунинг учун ҳар 
иккала муомула таркибини амалиётга қўллаш бошқарув самарадорлигини 
оширишга ёрдам беради, шахснинг гуруҳга, гуруҳнинг алоҳида якка шахсга 
таъсир ўтказиш даражасининг кучайишига хизмат қилади. 
Ҳар хил хусусиятли ижтимоий психологик тренинглардан оқилона ва 
мақсадга мувофиқ фойдаланиш менежер фаолиятини такомиллаштиради, ишни 
ташкил қилиш услубини вазиятга қараб ўзгариб туриш имкониятларига эга 
бўлади. Бунинг учун ижтимоий психологик тренингларнинг қуйидаги турлари 
билан таништириш юксак самаралар келтириши мумкин: 
- Ҳаётий малакаларни шакллантирувчи; 
- Коммуникатив малакаларга ва шахслараро муносабатларга киришишга 
ўргатувчи. 
- қарор қабул қилишга ва муаммо ечимини ҳал қилишга ундовчи; 
- Соғлом турмуш тарзини сақловчи; 
- қобилиятни ривожлантирувчи ва уни йўналтирувчи; 
- Шахснинг тараққиётига кўмаклашувчи ўзида-ўзи идентикликни барпо 
қилувчи ва ҳоказо. 
Шахслараро муносабат психологияси соҳаси билан узвий алоқада бўлиш ва 
унинг материалларидан унумли фойдаланиш бошқарув жараёнида муҳим роль 
ўйнайди, уни одилона амалга оширишга кенг имкониятлар яратади, ҳамкорлик 
фаолиятидаги муносабатларнинг яқинлиги ва чуқурлигига биноан бирлааамчи 
гуруҳ ва кичик гуруҳларда шахслар ўзаро муомалага кирадилар. Уларнинг 
мулоқотга киришиши чекланмаган бўлиб, шахсий ва ишбилармандлик негизида 
қурилади (биринчисида мулоқотнинг доираси 2-7 кишини, иккинчисида эса бу 
миқдор 30-40 нафардан ошмаслиги лозим). гуруҳларни тузилиш принципи ва 
услубига кўра улар шартли, шартсиз, реал, расмий, норасмий, референт, макро 
ва микро каби турларга бўлиниши ҳамда уларнинг ўзига ҳослиги юзасидан 
тўпланган назарий ва эмпирик маълумотларга мурожаат қилиш бошқарув 


- 14 - 
психологияси асосларига муайян даражада ёрдам кўрсатади. Ўзаро муносабат 
одамларнинг характер хусусияти, темперамент, қобилияти, маслаги, қизиқиши, 
мулоқотга киришиш услубидаги мослик орқали юзага келади. Симпатия, 
ҳурмат, дўстлик, гуруҳ аъзолари ўртасида жипслик ва психологик яқинликдан 
далолат беради, бошқарув фаолиятини эса такомиллаштиради. 
Бошқарувдаги бундай ҳамкорлик жараённи унумли ташкил этиш, ўзаро 
ҳамжиҳатлик асосида муносабатларни тасаввур қила олиш ва уларни ўзаро 
мувофиқлаштириш қонуниятларини билиш орқали касбий малака ва 
қобилиятни ривожлантириб бориш фаолиятини (хизматни) муваффақиятли 
уюштириш учун зарур муҳим шарт-шароитлар яратиб беради. 
Ҳулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки, Бошқарув психологияси фани 
қуйидаги тамойилларга биноан: 
*
меҳнатга нисбатан эҳтиёж туғилиши (меҳнат тақсимотининг ҳукм 
суриши); 
*
масъулият ва жавобгарлик ҳисларининг мавжудлиги; 
*
тартиб-интизомлик (ҳар бир ходим учун) мажбурий эканлиги; 
*
бошқарув жараёнига яккабошчилик; 
*
ҳамкорлик фаолияти ҳаракатининг яхлитлиги; 
*
шахсий ва ташкилот манфаатларининг ўзаро уйғунлиги; 
*
шахслараро муносабатни амалга оширишнинг марказлашуви (бошқарув 
маркази орқали масъулиятга нисбатан ваколатлар тақсимоти); 
*
бошқарув жраёнининг иерархияси даражаларидаги ўзаро узлуксиз 
алоқалар занжирининг мавжудлиги; 
*
қарор қабул қилишда ва муносабат билдиришда адолатлилик; 
*
ҳамкор фаолияти иштрокчилари таркибининг барқарорлиги; 
*
индивидуал ва гуруҳий ташаббусни рағбатлантирувчи зарурияти; 
*
ҳамкорликда корпоратив руҳни шакллантириш орқали ҳар қандай 
бошқарув (кўлами, вазифаси, мулкий шакли ва шу кабилардан қатъи 
назар) жараёнининг ўзаги сифатда, унинг мураккаб, ўзаро боғлиқ 
функцияларини йўлга қўйишнинг ижтмоий психологик асосларини 
ишлаб чиқишга қаратлади. Улар туркумига: 

ташкилотга (муассасага) тааллуқли хизмат ҳамда шахслараро 
мақсадларини ишлаб чиқиш; 
- ташкилотда ҳамкорлик фаолиятни уюштриш; 
- хизматга оид ва шахслараро муносабатга алоқадор стратегик 
режалаштиришни амалга ошириш; 
- ишлаб чиқаришга ва шахслараро муносабатларга дахлдор қарорларни 
қабул қилиш; 
- фаолият, хулқ, муомала мотивацияларини амалиётда қарор топтириш; 
- муассаса бўлимлари ва турли лавозимдаги раҳбарлар ҳамда қўл остидаги 
ҳодимлар устидан назорат қилишни йўлга қўйиш; 


- 15 - 
- гуруҳ, жамоада иш юритишни ва шахслараро муносабатларни 
бошқарувни ташкиллаштириш, мувофиқлаштириш кабилар киради. 


- 16 - 

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish