Бухоро давлат университети психология кафедраси



Download 0,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/30
Sana16.03.2022
Hajmi0,74 Mb.
#494563
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30
Bog'liq
boshqaruv psixologiyasi fanidan maruzalar matni

 


- 28 - 
 
5-Мавзу: ЛИДЕРЛИК МОДЕЛЛАРИ ( 2 соат). 
Режа:
1.
Лидернинг йўналганлик шкаласи. 
2.
Хизматчиларга йўналтирилган хатти-харакат. Масалага қаратилган 
хатти-ҳаракат.
3.
Лидерликнинг икки ўлчамли модели. «Ташаббус» ва «ўзаро 
муносабатлар» лидер хатти-ҳаракат турининг омили сифатида. Р. 
Блейк ва Д. Моутоннинг «Лидерлик панжараси».
4.
П. Херши ва К. Бланшарднинг вазиятдаги Лидерлик модели. Врум-
Йетоннинг норматив модели.
5.
Лидерликнинг беш услуби. «қарор қабул қилиш дарахти».
6.
Замонавий бошқарув назариясида бошқарувнинг информацион-
гуманистик модели.
Бошқарув психологиясида кутилмаган, экстремал ҳолат юзага келтириш 
учун 
сунъий 
қийинлаштирилган 
вазиятдан 
эксперимент 
сифатида 
фойдаланилади. Масалан, вақт тиғизлиги, таъминот ночорлиги, маблағ 
етишмаслиги, қўшимча ишлаш имконининг йўқлиги моҳиятидан келиб чиққан 
ҳолда тезкор ечимини топиш таклиф қилинади. Агарда менежер ёки ходим 
ташкилотчилик қобилиятига, ишчанлик уқувига, топқирликка эна бўлса, сунъий 
вазиятдан чиқиш енгил кўчади. Шунингдек, текширилувчиларнинг психологик 
хусусиятлари мулоҳаза юритиш давомида аниқланади, лавозимга мос ёки 
номутаносиб эканлиги яққол кўзга ташланади. Ҳудди шу боисдан мазкур 
эксперимент методини қўллаш ижобий натижалар олишга хизмат қилади ҳамда 
қатнашчиларнинг ички имкониятларини аниқлашга замин ҳозирлайди. 
Шахс хусусияти ва фаолиятининг психологик портретини ярати (сўз 
ёрдами билан чизиш) методи оммавийлашиб бормоқда. Раҳбар ёки 
мутахассиснинг психологик портрети тўғрисида маълумотга эга бўлиш, шахсий 
тавсифнома ёзиш, лавозим лойиқликлигини баҳолаш, умумий руҳий муҳитни 
аниқлаш, шахслараро муносабат мароми юзасидан мезоний маълумотларни 
умумлаштириш учун амалиёт аҳамият касб этади. Менежер (раҳбар) шахси 
тўғрисидаги жамоатчилик, жамоа аъзолари ўртасида ахборот ва мулоҳаза 
сифатида бир инсондан иккинчи шахсга фикр алмашув жараёнида узатиладиган 
фазилат, хусусият, сифатга тааллуқли маълумотлар йиғиндиси муайян 
танланишдан кейин, ўзига хос умумият баҳоси кўринишида мужассамлашади. 
Айнан унинг негизида шахснинг психологик портрети яратилади. Ушбу яралиш 
жараёни оғзаки (сўзлар узатилиши ёки қабул қилиниши орқали) ва ёзма (муайян 
одам тўғрисида ҳужжат, очерк, тавсифнома ва ҳоказо) тарзда ифодаланади. 
психологик портретнинг оғзаки ва ёзма шакли билан танишиш орқали у ёки бу 
тарздаги таассуротлар, кечинмалар, хайрихоҳлик, самимият, антипатия, фахр 
туйғуларини вужудга келтиради. 


- 29 - 
Фаолиятнинг кечиши, унга нисбатан муносабатнинг ифодаланиши муайян 
даражада субъектнинг психологик портретини яратишга муҳим шарт-шароит 
юзага келтиради. Бу руҳий ҳодиса яққол кузатиш орқали ёки фаолият маҳсулига 
нисбатан бошқа одамларнинг муносабатини (баҳо бериши) туфайли намоён 
бўлади. Менежер ёки мутахассис фаолияти юзасидан билдирилган мулоҳазалар 
уларнинг психологик портретини ҳосил қилади ва тахминий баҳолашга имокн 
туғдиради.
Шахснинг хусусияти ва фаолияти мазмуни тўғрисида мулоҳаза юритиш 
психологик портретни яратади, шахслараро муносабат маромини аниқлашга 
хизмат қилади. Тасаввур образлари, умумлашма образлар, авторитар муносабат 
психологик портрет негизида шаклланиши мумкин. 
Менежер фаолиятини шаҳодатлаш (аттестациялаш) методи ижтимоий 
психология учун муҳим аҳамият касб этади ва унинг шу касбга (лавозимга) 
лойиқлиги ёки яроғсизлиги тўғрисида қатъий баҳолаш тизимини вужудга 
келтиради. Аксарият ҳолларда унинг психологик хусусиятлари, характерологик 
хислатлари, индивидуал-типологик сифатлари, иродавий фазилатлари, ҳис-
туйғулари, 
билимдонлиги, 
интеллектуал 
даражаси, 
кенг 
қўламдаги 
қобилиятлари, дунёқараши, эътиқодий, иймони шаклланганлик даражаси 
аниқланади ва баҳоланади. Бунинг учун махсус тестлар, экспериментал 
текшириш, сўровнома, муаммоли вазият, савол-жавоб ва бошқа тадқиқот 
методлари қўлланилади. Олинган натижалар текширилувчининг яхлит 
психологик баркамоллигига оид мезонларга мутаносиб бўлса, у тақдирда 
шаҳодатлаш жараёни амалга оширилиши мумкин. 
Психология фанида шаҳодатлашнинг бир неча туркумлари мавжуд ва 
қўлланиладиган методикалар ҳам ранг-баранг бўлиши назарда тутилади. 
Улардан биттаси менежернинг мотивацион, эмоционал, когнитив, иродавий, 
регулятив соҳаларини ўрганиш орқали унинг шахсини қўпқиррали ёндашув 
ёрдами билан аниқлашдан қониқиш туфайли шаҳодатлаш. Касбий фаолияти 
тизимини пухта эгаллашга нисбатан баҳолаш мезони ҳам шаҳодатлашга имкон 
беради. Бу мезон бирёқламига ўхшаб туюлса-да, лекин касбий мукаммалликни 
ўзида мужассамлаштириши мумкин. Баъзи ҳолларда ишлаб чиқаришнинг 
технологик жабҳалари устуворлик қилса-да, аммо гуманитар, ижтимоий 
томонлари бир мунча заифлигича қолаверади. Шунинг учун менежер ёки етакчи 
мутахассисни шаҳодатлаш жараёнида шахсий текширилиш натижаси билан 
эксперт баҳосини уйғунлаштирилса, оқилона иш қилинган бўлар эди. 
Менежернинг креатив қобилиятини ўрганиш методи ишлаб чиқариш 
самарадорлигини ошириш, шахслараро муносабат моҳиятини аниқлаш учун 
муҳим аҳамиятга эга. Маълумки ижодий қобилиятни ўрганиш орқали муассаса 
(корхона) истиқболи, янги ишлаб чиқариш технологиясини ташкилотга кириб 
келиши, қўшимча ишчи ўринлари, меҳнат қилиш корпусларини кенгайтириш 
юзасидан маълумотлар тўплаш мумкин. Ижодий қобилиятни бир неча 
кўринишдаги методикалар ёрдами билан аниқланади. Мустақил фикрлаш 


- 30 - 
туфайли мавжуд, реал нарсаларнинг ички мураккаб хусусиятлари, 
боғланишлари, уларнинг статик ва динамик ҳолатлари, тугалланганлиги ёки 
давомийлиги тўғрисидаги омиллар моҳиятини очиш аксарият ҳолларда креатив 
қобилият кўрсаткичи юзасидан маълумот беради. Креатив қобилият 
кўпомилликка асосланган бўлиб, муаммо ечимини ностандарт усуллар билан 
бажариш, шакл ва мазмунни талқин қилишда ўзига хос равишда ёндашишни 
тақозо этади, моделлар, модификациялар намоён бўлишини таъминлайди. 
Менежернинг креатив қобилиятга эга бўлиши табиий ҳамда ижтимоий 
муҳит таъсирида рўёбга чиқади. Мазкур қобилиятнинг мавжудлиги табиий 
(биологик) ҳамда ижтимоий-психологик омилларга боғлиқ бўлиб, объектив ва 
субъектив негиз устига қурилади. Креатив қобилиятнинг ривожланиши ҳар 
жиҳатдан етук менежер сифатида шаклланишига муҳим негиз ҳозирлайди. 
Креатив қобилият касбий фаолият, касбий муомала, умумбашарий ҳамда 
миллий хулқ-атвор рўёбга чиқиши жараёнини турли туман тарзда амалга 
ошишига зарур имконият яратади. 
Менежер психологиясини ўрганишнинг муҳим жабҳаларидан: а) менежер 
билан тобе инсон феъл-атвор мотиви, б) эмпатик ҳолатни тадқиқот қилиш 
бўлиб ҳисобланади. Менежер ва унинг қўли остидаги шахслар феъл-атворининг 
мотивларини ўрганишнинг кўрсатишича, хулқнинг англашинилган ҳамда 
англашилмаган турлари мавжуд бўлиб, уларнинг амалга ошиши индивидуал 
аҳамият касб этиб, муайян тажриба орттириш натижасида мотивацияга ўсиб 
ўтиши мумкин. Одатда хулқ-атвор мотиви (мотивацияси) у ёки бу хатти-
ҳаракатни амалга ошиш турткиси сифатида вужудга келиб, шаклланган 
маънавий одат, ҳаракатлантирувчи қадрият таъсирида рўёбга чиқади. 
Мотивация юзага келган шарт-шароит, вазият, мустаҳкамланган динамик 
стереотип, қадриятга ўсиб ўтган идора қилиш имкониятига эга бўлган 
психологик механизм тариқасида ҳукм суради. Масалан, лавозимнинг 
ижтимоий мавқеи, ўзидан узоқлаштириш воситаси, меҳнат фаолиятининг 
енгиллиги, буш вақтнинг етарли даражада эканлиги, инсоният учун нафн 
сингари мотивлар туркуми мавжуд. Шунга асосланган ҳолда ижтимоий ва 
шахсий хусусият касб этувчи мотивлар фарқланади, чунки улар ўзаро тескари 
қутбга тааллуқли воқеликни ўзида мужассамлаштиради. Жумладан, лавозим 
курсидаги бачкана қилиқнинг оқибати обрўга қандай таъсир етказиши менежер 
учун алоҳида аҳамиятга эга. Ҳудди шу боисдан рисолалардагидек хатти-
ҳаракатлар қилиш унга нисбатан илиқ муносабатни юзага келтиради, қўл 
остидаги одамлар билан маълум ҳурмат пардасини (дистанция) сақлашни 
таъминлайди. қўполлик, дағаллик, чўрийкесарлик, енгилтаклик негизидаги 
мотивлар (мотивациялар) нуфузга путур етказади. Бу руҳий ҳолат маълум 
маънода қатъийятлилик, жиддийлик кўринишини ўзида акс жттирса-да, лекин 
шахслараро муносабатга киришишга сунъий тўсиқ вазифасини бажаради. 
Менежердаги ўзини ўзи бошқариш имконияти хулқ-атвор мотивларини 
англаган ҳолда мақсадга мувофиқ амалга ошишига муҳим негиз ҳозирлайди. 


- 31 - 
Ҳозирги даврда бир неча ўнлаб хулқ-атвор мотивлари (мотивацияси) ни 
ўрганадиган методикалар ишлаб чиқилгандир. Хулқ-атвор (хулқ) мотивлари 
ташқи ва ички омиллар таъсирида рўёбга чиқади ҳамда мақсадга 
йўналтирилганлик хусусиятини бевосита ўзида акс эттиради. 
Менежер билан қўл остидаги кишилар ўртасидаги ҳолатни ўрганишга 
қаратилган мезонлар қаторига эмпатия, яъни ҳамдардлик туйғусини киритиш 
мумкин. Эмпатия ўзга кишилар ҳолати, вазияти каби руҳий ҳодисаларга 
нисбатан очиниш, афсус чекиш, ҳамдардлик билдириш кечинмаларида 
гавдаланади. Уни текшириш учун реал воқеликка нисбатан муносабатни акс 
эттириш, ачиниш ёки қувониш кечинмалар тарзида намоён бўлади, бинобарин, 
ўзаро яқинлик ёки узоқланиш, узоқ муддатли узлуксиз таассуротларга 
берилишда ўз ифодасини топади.Эмпатия (ҳамдардлик) инсоннинг инсонга, 
инсоннинг жониворларга нисбатан муносабатини акс эттириб, ўзаро тушунув, 
ўзаро руҳий яқинликни билдиради. 
Менежер билан унинг ғўл остидаги одамлар ўртасида эмпатиянинг 
вужудга келиши жамоада аҳиллик, ҳамжиҳатлик мавжудлигини акс эттиради. 
Шунинг учун улар орасидаги муносабатлар шунчаки мулоқат тарзида амлга 
ошиши билан чекланиб қолмасдан, балки ўзаро ҳамдардликни мустаҳкам 
кўрсаткичга эришишни таъминлашга йўналтириш лозим. 
Шахс камолотининг иерархиясини текширишнинг комплекси методи 
раҳбар билан тобе кишилар психикасини чуқурроқ, атрофлича ўрганиш учун 
алоҳида аҳамият касб этади. Маълумки шахснинг тарихий, ижтимоий 
психологик, биологик ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, тиббий 
жабҳаларин очиш фанлараро тадқиқот предметини умумлаштиришни тақозо 
этади. Шунинг учун уларни тадқиқ этишда хилма-хил методлар туркумини 
татбиқ этиш ҳам табиий, ҳам ижтимоий омилларни очишга имкон туғдиради. 
Шахснинг характерологик хусусиятини очиш табиий (патологик), фалсафий 
(комиллик), тарихий (бетакрорлик), ижтимоий (гуруҳга мансублик), ҳуқуқий 
(жамият қонунларига риоя қилишлик), физиологик (реакция, хулқ, фаолият 
кечиши суръати, давомийлиги, фаоллиги, илдамлиги, омилларга бевосита 
боғлиқдир. 
Жумладан 
касбкор 
(касб-ҳунар) 
профессиограммаси, 
профессиография, психограмма биологик, тиббий, ижтимоий, психологик 
талабларга асосланган ҳолда ишлаб чиқилади. қўйилган ҳар қайси талабларга 
мутаносиблик касбий мойиллик, лаёқат моҳиятини ўрганишга негиз 
ҳозирлайди. Асаб тизимининг хусусиятлари, мижознинг ўзига хослиги, ҳаракат 
суръати, шахснинг саломатлилиги оқилона касб танлашга имкон туғдиради. 
Шахс камолотининг иерархик тузилишга эга эканлигини текшириш ёш 
давр хусусиятлари (онтогенез), унинг босқичлари, сентизивлиги, муайян 
қонуниятга алоқадорлиги сингари мезонларга асосланади. Комиллик белгилари, 
етуклик даражалари, тарққиёт коэффициентлари тўғрисида ҳам статик, ҳам 
динамик маълумотлар тўплаш камолот босқичини аниқлашга имконият яратади. 
Камолотнинг ўзига хос жабҳалари тавсифи, талқини юзасидан мулоҳазалар 


- 32 - 
умумлашмаси ҳақчил хулосалар чиқаришга, яққол тавсиялар ҳавола этишга 
зарур шарт-шароитлар яратади. 
Менежернинг ақл-заковатини аниқловчи бир қатор методлар мавжуд 
бўлиб, улар ичида интеллектуал вербал ва новербал тестлар, креатив тестлар, 
муаммоли ва бошқарма топшириқлар фикрлар умумлашмасини умумлаштириш, 
мулоҳазалар мавҳум ҳолатини янада мавҳумлаштириш, тугалланмаган гап, бир 
неча ечимли муаммолар алоҳида аҳамият касб этади. Менежернинг ақл-идроки, 
ақл-заковати, фахм-фаросати, заҳнлилиги, топқирлиги, теранлиги, синчковлиги, 
ҳозиржавоблиги ва бошқа шаклдаги ақлий фаолияти таркибларини текшириш 
орқали аниқ маълумотлар йиғиш ва ҳақчил хулоса чиқариш мумкин. 
Бошқарув фаолияти тўпланган эмпирик маълумотларни ҳисоблаб 
чиқишнинг энг содда статистик методлари қуйидагилардан иборат: 
1. М қ V / n формуласи ўртача арифметик қийматни топиш учун 
ишлатилади. 
М-йиғинди, 
V-вариацион 
миқдор, 
n-синалувчилар 
ёки 
объектиларнинг миқдорини билдиради. 
2. формуласи сон қаторидаги ўрта квадрат оғишни ҳисоблашда ёки 
стандарт оғғишни аниқлашда ишлатилади. - квадратик оғиш, С-дисперсия, 
“n”-миқдор. 
3. Сқ ( - М)
2
- сон қаторидаги моқдорлар тарқоқлигини аниқлаш 
формуласи. У баъзан “С”-дисперсия деб ҳам аталади. 
Бошқарув психологияси асослари курси тажрибаларида тўпланган 
миқдорнинг, қўлланилган методиканинг ишончлилик даражасини аниқлаш учун 
Стюдент мезонидан фойдаланиш мумкин: tқ . Бунда t- ишончлилик 
белгиси, х-сон қаторидаги юқори балл, х-ўртача арифметик миқдор, -
квадратик ҳисоблаш фаолиятини амалга ошириб натижаларнинг валидлиги ва 
репрезентативлиги топилади. 
Бошқарув психологияси фанининг тадқиқот усуллари унинг барча 
жиҳатларини илмий асосда ўрганишга, таҳлил қилишга мўлжаллангандир. 
Мазкур фан воқеликни билишга қаратилган тадқиқот жараёнида умумфалсафий 
усулларни қўллайди. Мазкур тадқиқотнинг бошланғия босқичида бошқарув 
объектини ҳар томонлама акс эттирувчи ва уни имкони борича тўлиқроқ таҳлил 
этишга ёрдам берувчи маълумотлар жамланиб баҳоланади. Бу муносабатлар 
турли даражадаги ижтимоий-психологик воқеликка даҳлдор бўлиши мумкин. 

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish