СН3 — СН3 → СН2 = СН2 + H2 Этан метанга нисбатан барқарорроқдир: унинг деструкцияси ҳарорат тахминан 500 0С бўлганда бошланади. 800 0С да реакция анча катта тезлик билан боради:
СН3 — СН3 → СН2 = СН2 + H2 С–С боғ бўйича парчаланиш камроқ даражада боради. Пропан 450 0С ҳароратда икки хил йўналишда парчаланади:
Бутандан бошлаб алканларнинг С–С боғ бўйича парчаланиши устувор бўлади. Алканлар термик крекингининг нисбий тезлиги молекуляр массанинг ошиши билан ошади, бу молекула ўртасидаги С–С боғларнинг диссоцияланиш энергиясининг камайиши ва диссоцияланиш энергияси паст бўлган С–С боғлар сонининг ошиши билан тушунтирилади:
Молекулада углерод атомларининг сони
5
6
7
8
10
12
20
Крекингни нисбий тезлиги
1
4
9
10
32
46
120
Пиролиз Суюқ фазадаги термик реакцияларнинг хусусиятлар Атмосфера босимида бир см 3 газда таҳминан 10 19 , худди шу ҳажмдаги суюқликда эса тахминан 10 21 молекула мавжуд. Газда 10 МПа босим остида молекулаларнинг концентрацияси қанча бўлса суюқликдаги молекулаларнинг концентрацияси ҳам худди шунча бўлади. Шунинг учун реакцияларни суюқ фазада ўтказиш моно–ва бимолекуляр реакциялар тезлигининг нисбати нуқтаи–назаридан уларни газли фазада юқори босим остида ўтказилганига баровар бўлади. Натижасида ҳароратлар тенг бўлганда углеводородлар ва нефт маҳсулотларининг суюқ фазали термик реакциясиялари конденсация маҳсулотларининг анча кўп чиқишига ва парчаланиш маҳсулотларининг кичик чиқишига олиб келади. Суюқ фазадаги углеводородларнинг ўзгаришларининг йиғинди натижасига маълум даражадаги «катак эффекти»ва сольватланиш таъсир кўрсатади. Газ фазада углеводород молекулалари радикалларга парчаланганда улар шу зумдаёқ узоққа учиб кетади.
Суюқ фазада радикаллар қўшни молекулалардан тузилган «катак» билан қуршаб олинган. Радикалларнинг кинетик мустаққил заррачалар бўладиган масофага йироқлаштириш учун қўшимча активацион тўсиқни енгиш керак бўлади, бу активацион тўсиқ катакдан радикални диффузиясининг фаолланиш энергиясига тенгдир. Бошқа томондан эса рекомбинациялаш учун ҳам радикаллар катакли эффектни енгиши керак. Натижада суюқликдаги радикалларнинг йиғинди концентрацияси газ фазасидагидай бўлади. Аммо, агар радикаллар массаси ва фаоллиги жиҳатидан катта фарқ қилса унда катак эффекти радикалларнинг стационар концентрациясини ўзгартириши мумкин, бу эса газ фазадаги реакцияга нисбатан суюқ фазали реакциянинг фаолланиш энергиясининг ўзгаришига олиб келади. Сольватланиш қутбли заррачаларнинг ўзаро таъсир этиш тезлигига анча таъсир кўрсатади. Суюқ фазали радикал реакцияларнинг тезлиги сольватланишга деярли боғлиқ эмас.