٭Аррениус тенгламаси k=Ае ‾Е/RT га биноан А нинг қиймати деярли бир хил бўлганда константаларнинг нисбати е ∆Е/ RT катталикга тенг бўлади, бу ерда ∆Е – тегишли реацияларнинг фаолланиш энергияси фарқи. Ҳарорат ошиши билан боғларнинг мустаҳкамлиги орасидаги фарқ камаяди, шунинг учун ўртача ҳарорат (400–500 0С) да углеводород занжирининг узулиши ўртадаги боғларда амалга ошади, юқори ҳароратда эса бу узулиш бошқа боғлар бўйича ҳам амалга ошиши мумкин.
Циклоалканларда С–С боғлар нормал алканларникига қараганда барқарорлиги анча камдир: циклогександа 8 кЖ/мольга, циклопентанда 25 кЖ/мольга.
Алкенларга қўшбоғли углерод атомидаги С–С ва С–Н боғлар анча мустаҳкамдир, β–ҳолатда эса алканларга нисбатан анча кучсиздир (рақамлар– кЖ/мольга боғларнинг энергияси):
Аренларда С–Н ва С–С боғлар алканлардагига қараганда барқарорроқ бўлади, ароматик ҳалқа билан таьсирлашган боғлар эса кучсизланади. Ҳалқа билан таьсирлашиш боғнинг мустаҳкамлигини қўшбоғ билан таьсирлашишда бўлгани каби камайтиради.
Углеводородда боғнинг гомолитик узулишининг ҳосил бўлаётган радикалларнинг барқарорлигига ҳам боғлиқ бўлади.
Молекуланинг радикалларига диссоциланиш энергияси боғланиш энергиясидан жуфтлашмаган электроннинг молекуладаги бошқа боғлар билан таьсирлашиш энергияси катталигига фарқ қилади. Масалан гексафенилэтандаги С алиф –С алиф боғнинг диссоциланиш энергияси атиги ≈ 42 кЖ/ мольга тенг:
Газли фазада углеводородларнинг термик ўзгаришлари Алканларнинг ўзгаришлари. Алканларнинг термик реакциялари қуйи алкен ва алканларга олиб келади. Алканларнинг термик парчаланиши натижасида ҳосил бўлган маҳсулотларнинг таркиби бўйича тажриба маълумотлар реакциянинг радикал занжирли механизми билан яхши тушунтирилади.
Метан термик барқарордир. Унинг термик деструкцияси термодинамик нуқтаи – назардан 560 0С да юқори бўлган ҳароратда содир бўлиши мумкин. Аммо сезиларли тезлик билан реакция 1000 0С юқори бўлган ҳароратда амалга ошади. Асосий маҳсулотлар бўлиб этан, этилен, ацетилен, углерод ва водород ҳисобланади. Бирламчи реакцияни стехнометрик тенглама билан ифодаланади:
2СН4 → С2Н6 + H2
Реакция занжирли бўлиб қўйидаги схема бўйича ривожланади (охирги маҳсулот миқиёсида):
Этан метанга нисбатан барқарорроқдир: унинг деструкцияси ҳарорат тахминан 500 0С бўлганда бошланади. 800 0С да реакция анча катта тезлик билан боради: