5. Нефтнинг қаттиқ алканлари
Нормал шароитда С
16
ва ундан юқори алканлар –
қаттиқ моддалар бўлиб, улар нефт парафинлари ва
церезинлари таркибига киради. Гексадекан (С
16
Н
34
) 18,1
0
С
да эрийди, техник номи
цетан
деб аталади.
Қаттиқ углеводородларни парафинлар ва
церезинларга бўлиш бу углеводородларни турли кристалл
тузилишси асосида уларни кимёвий ва физикавий
хоссаларига қараб амалга оширилади. Церезинларни
суюқланиши бир хил ҳароратда парафинлардан молекуляр
массаси, қовушқоқлиги ва зичлиги билан фарқ қилади.
Церезинлар тутаётган cульфат ва хлорсульфат кислотаси
билан тез таъсирлашади, парафинлар эса бу реагентлар
билан кучсиз таъсирлашади. Парафинлар ва церезинлар
таркибини ўрганиш учун нитролаш реакцияси қўлланилди.
Нитрат кислота таъсирида изоалканлардан
учламчи нитробирик–маларни, н–алканлардан иккиламчи
нитробирикмалар ҳосил бўлади. Нитролаш усули шуни
кўрсатдики, нефт парафинларида изоалканлар миқдори
25–35 %, церезинда эса сезиларли даражада юқори
экан.
Ҳамма нефт таркибида қаттиқ алканлар мавжуд
бўлиб, одатда кам миқдорда (0,1– 5 %), алканли нефтларда
эса 7– 12 % гача бўлиши мумкин. Саноатда турли мойлар
ва ёқилғилар таркибидаги алкан углеводородлар
деалканлаш
жараёнида
ажратиб
олинади.
Нефт
парафинлари турли молекуляр массага эга тегишли
алканларни аралашмасидан иборат, церезинларни асосий
компоненти нафтен углеводородлар ҳисобланади, улар
молекулани ён занжирида нормал, ҳалқа изотузилиш
кўринишида бўлади.
5.9–жадвал
Нефт таркибидан ажратиб олинган қаттиқ алкан
углеводородларнинг физик хоссалари
Церезинлар баъзи нафтенли нефтларнинг
қаттиқ углевород кўринишида табиатда
учрайди. Церезин ва парафин аралашмасини
амалда ажратиш жуда қийин.
Церезинларни
фарқ
қиладиган
белгилари–майда кристаллик тузилишдир.
Церезинлар парафинларга нисбатан майда
кристаллардан тузилган. Церезинларнинг
физикавий хоссалари нормал углеводород–
ларнинг хоссаларига кўпинча мос келади.
Церезинлар учун сингдириш кўрсаткичи
парафинларга нисбатан юқоридир.
Церезинларни кимёвий муносабати кам
барқарорлиги билан парафинлардан фарқ қилади.
Церезин сақлаган нефтни узоқ вақт қора чўкма
кўринишида сақлаганда у церезин ҳамда минерал
аралашмалар ва қатронсимон моддаларга ажралади. Нефт
мумлари 10–50 % нормал алканлар ва 40–90 % гача
аренларни циклоалканлар ва тармоқланган алканларни
сақлайди. Шундай қилиб, нефт парафинлари асосан
турли молекуляр массали н–алканларнинг аралашмаси
ҳисобланади, церезиннинг асосий компоненти эса
молекуласи ён занжирида ҳам нормал, ҳам изотузилишни
сақлаган нафтен углеводородлар ҳисобланади. Қаттиқ
парафинлар ва ароматик углеводород церезин таркибига
оз миқдорда киради, шу билан бирга уларни нисбати
церезин ажралган нефтни табиати билан аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |