Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


ЕТУК ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ МУХАСИСЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ ВА



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet297/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

 
ЕТУК ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ МУХАСИСЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ ВА 
ЕЧИМЛАРИ 
Сатторов А.Э., 
ўқитувчи, Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
 
Ҳар қандай мамлакатнинг эртанги куни, келажак тараққиёти биринчи галда ўз халқининг, 
ёшларининг жисмоний ва маънавий камолоти билан ўлчанади. Ҳозирда давлатлар ўртасидаги ўзаро 
мусобақа, куч-қудратини намоён этиш беллашуви, асосан икки йўналишда – спорт ва жисмоний тарбия 
ҳамда ақл-заковат, яъни интеллектуал фаолият соҳасида устувор аҳамият касб этмоқда. Илмий таъбир 
билан айтганда, халқнинг жисмоний-интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, бу борада тегишли 
захираларни шакллантириш XXI асрда тараққиёт ва юксалиш кафолатига айланиб бормоқда.
Бу ҳақиқатни чуқур ва ҳар томонлама идрок этиб, мамлакатимиз Президенти бугунги кунда 
юртимизда соғлом ва баркамол авлод тарбиясини давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор 
йўналишларидан бирига айлантириш, бу борада ўзига хос миллий тизим яратиш чора-тадбирларини 
кўрди. Жумладан бугунги кунга келиб Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини туб ислох қилиш 
мақсадида қатор фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда.(2017 йил 3 июнь “Жисмоний тарбия ва 


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
221 
оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисида, 2018 йил 5 март куни давлатимиз 
раҳбари «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5368-сонли фармонлари) яққол мисол бўла олади. 
Буларнинг барчаси юртимизда ҳар бир ўғил-қиз спорт билан шуғулланиши, жисмоний бақувват 
бўлиши, шу тариқа соғлом турмуш тарзини ўз ҳаётининг маъно-мазмунига айлантириши ҳақидаги 
фикрлар амалда тобора кўпроқ ўз аксини топаётганидан дарак беради. Маълумки, жисмонан соғлом, 
билимли ва маънавий етук инсонни тарбиялаш масалалари жаҳон, айниқса, Шарқ файласуфлари ҳамда 
мутафаккирлари томонидан чуқур ўрганилган. Чунончи, Арасту, Фаробий, Ибн Сино, Ибн Рушд
Алишер Навоий, Баҳоуддин Нақшбанд, Нажмиддин Қубро каби улуғ алломаларнинг асарлари ва 
назарий таълимотлари шулар жумласидандир.
Бугунги кунда ёш авлодни жисмоний ва маънавий тарбиялаш, бўлажак мутахасисларнинг 
шаклланиши олий таълимнинг олдига қўйилган энг муҳим масалалардан ҳисобланади.
Бугунги кунда назарий, амалий ва услубий томондан талабаларни, бўлажак спорт (жисмоний 
тарбия) мутахассисларини ҳар томонлама тайёрлаш муҳим ахамият касб этади. Бундай ёндашув 
талабаларнинг ҳар томонлама ривожланиши ва бир вақтнинг ўзида спорт турлари бўйича спорт 
маҳоратининг ошишига туртки бўлади. 
- биринчи босқич талабаларида инновацион технологиялар орқали жисмоний тарбия тўғрисида 
назарий билимларини ошириш долзарб педагогик муаммо эканлиги аниқлаш. 
-
талабаларда жисмоний тарбига оид назарий билимларини ошириш-нинг илмий-педагогик 
асослари ва инновацион технологиялари белгиланди; 
-
талабаларни назарий билимларни оширишда инновацион технология-лардан фойдаланишнинг 
мавжуд ҳолати ўрганиш; 
-
талабаларни назарий билимларини оширишда инновацион технологиялар орқали мазмунини 
ошириш, шакли, восита ва йўллари белгилаш;
-
талабаларни назарий билимларни оширишда инновацион технологияларга йўналтирилган 
илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилди ва уларнинг самарадорлик даражаси аниқлаш. 
Бўлғуси (жисмоний тарбия) мисмоний маданият ўқитувчиларини шакллантиришда қуйида 
кўрсатилган тавсиялар асосида таълим жараёнини ташкил этиш муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
- муаммонинг ечимини топишда замонавий концептуал-методик йўналишлар белгиланса; 
- мулоқот, унинг маданияти, хусусан, педагогик маданияти бўйича зарурий назарий материал 
тайёрланса; муайян луғат-тушунчавий ва тоифавий аппарат англаб олинса; 
- бўлғуси жисмоний маданият ўқитувчиларида касбий маданият – мулоқотни шакллантириш 
бўйича кўрсаткичлар ва мезонлар ишлаб чиқилса; 
- педагогик мулоқотнинг энг муҳим компонент ва воситалари ажратилса ва ўзлаштирилса; 
- махсус-профилли мулоқотнинг хусусиятлари ва ўзига ҳослиги ҳисобга олинса [жисмоний 
маданият – спортнинг этик-эстетик мавзусининг устуворлиги билан]; 
-
Бўлғуси жисмоний маданият ўқитувчиларининг нафақат касбий, коммуникатив-педагогик 
маданияти, балки умумий маданияти ҳам шакллантирилади, ёш педагог кадрларнинг касбий-шахсий 
фазилатлари такомиллаштирилади. Давлат даражасида моҳиятли, амалий жиҳатдан жиддий ва долзарб 
ижтимоий-педагогик муаммо ечилади. 
Бўлғуси физкультура, жисмоний маданият ўқитувчиси турли ижтимоий-педагогик ва ижтимоий-
маданий шароитларда касбий фаолиятга шай бўлиб турмоғи лозим. Муаммо алоҳида давлат ва жиддий 
ижтимоий-педагогик моҳиятга эга. Модомики, муаммо ҳали нафақат мамлакат, балки чет эл 
педагогикасида ҳам тадқиқ қилинмаган экан, унинг ечимини топиш Ўзбекистон ташқарисида ҳам 
умумпедагогик аҳамиятга эгадир. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish