Бухоро давлат университети жисмоний маданият факультети


хотин- қизларни соғлом турмуш тарзи ва турмуш маданияти талаблари асосида тарбиялаш



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/374
Sana19.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#459411
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   374
Bog'liq
“Xotin – qizlar sporti imkoniyatlar va istiqbollar”

хотин-
қизларни соғлом турмуш тарзи ва турмуш маданияти талаблари асосида тарбиялаш 
спортга жалб 


“ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР” 
80 
қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашда спортнинг аҳамияти беқиёс эканлиги 
ўз аксини топган. Бугунги кунда бунинг ёрқин исботи сифатида қишлоқ ҳудудларининг аёллари ўз кун 
тартибида жисмоний тарбия машғулотлари билан мунтазам шуғулланиб келаётганлиги айён бўлди. 
Давлатимизда ўқувчи-қизларнинг, аёлларнинг сиҳат-саломатлигини мустаҳкамлаш учун шароитлар 
яратилиб берилмоқда фақат аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти катта эканлиги 
янада тадбиқ этиб юқоридаги муаммолар ҳақида ҳам ўйлаб кўриш вақти келди. Мактабларда жисмоний 
тарбия дарсларининг сифатини яхшилаш қолаверса ўқувчи-қизлар фаолиятини кучайтириш учун эса 
аёл устозларни кўпайтириш лозим. 
Зеро Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёшлар тўғрисида гап кетганда шундай дейдилар “Биз 
учун долзарблиги ва ахамиятини йўқотмайдиган масала бу – фарзандларимизни мустақил фикрли, 
билим ва касб- ҳунарларни эгаллаган, мустақил ҳаётий позитциясига эга чинакам ватанпарвар 
инсонлар этиб тарбиялаш вазифасидир”
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИНГ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ САЛОҲИЯТИНИНГ 
ШАКЛЛАНИШИДА ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ 
Мухитдинова Н.М., 
Бухоро давлат университети, Бухоро ш. 
Жисмоний машқларнинг бола организмининг жисмоний, физиологик ва ақлий фаолиятининг 
шаклланишида алоҳида ўрин эгаллайди. Боланинг биринчи йили ривожланиши тез сурьатлар билан 
борадиган даврдир. Унинг организми жуда мулойим, эластик бўлади. 
Мунтазам равишда ўтказиб туриладиган соғломлаштирувчи чоралари, гимнастика машқлар ва 
гимнастикани суст тури массаж боланинг ривожланшига катта ёрдам беради. Гимнастика билан 
мунтазам шуғулланиш таьсирида бола анча тик бўлади, уйқуси яхшиланади, ҳаракат туфайли туфайли 
болада анчагина янги шартли рефлекслар ҳосил бўлади: улар фаолроқ, хушёр бўлиб боради, кайфият 
тетик бўлади. Жисмоний машқ бутун танага ижобий таьсир кўрсатади, ҳаракат аппарати, 
мустаҳкамланади, қисқариш функцияси яхшиланади. Ҳаракат вақтида мускулларни озиқ моддалар 
билан қон ва лимфалар яхшироқ таьминлайди. Жисмоний машқлар овқат ҳазм қилиш тизими 
фаолиятини яхшилайди.Улар таьсирида бу тизимнинг мотор ва секретор функцияси кучаяди, қабзият, 
газ тўпланиши барҳам топади, озиқ моддаларнинг сўрилиши яхшиланади. 
Шуни ҳам алоҳида таькидлаб ўтиш керакки жисмоний машқлар нафақат боланинг жисмоний, 
физиологик ҳолатига ижобий таьсирини кўрсатибгина қолмай балки руҳий ва ақлий фаолиятини 
мустаҳкамлашда хизмат қилади. 
Кузатишлар шуни кўрсатадики, етарлича ҳаракат қилмайдиган боланинг жисмоний тараққиёти, 
руҳий тетиклиги ва ақлий фаолияти сезиларли даражада орқада қолар экан. Мактабгача таьлим 
муассасаларида тарбияланаётган болалар асосан 3 гуруҳга бўлинади:
1.
Кичик гуруҳ – 3-4 ёш 
2.
Ўрта гуруҳ – 5 ёш 
3.
Катта ва мактабгача тайёрлов – 6 ёш 
Кичик гуруҳларда жисмоний машқларни ўргатиш воситалари ўз хусусиятига эга. Бу ёшдаги 
болалар ўрганадиган ҳаракатларни махсус ўргатиш йўли билан эмас, балки кўп мартадан, қайта-қайта 
такрорлаш орқалигина ўзлаштириб олишади. Жисмоний машқларни танлашда тарбиячи албатта болага 
хуш кайфият бахш этадиган, жисмоний қобилиятларни ривожлантирадиган ўйинларни танлаш 
баробарида боланинг ақлий фаолиятига ҳам сезиларли таьсир кўрсатувчи ўйинларни танлай олиши 
лозим. Масалан: Иккита бола қум тўлдирилган халтачаларни саватга ташлайди, учинчиси уни йиғиб 
келади ёки биттаси норвондан кўтарилади. Бу ўйин боланинг бир вақтнинг ўзида ўзининг ва 
ширигининг жисмоний ҳаракатни амалга ошириши, тўғри ва биринчи бўлиб келганда гуруҳ 
ғолибликни қўлга киритиши ва тарбиячининг рағбатлантиришини тушунган ҳолда бажаради ва бу 
ҳолатлар боланинг ақлий фаолиятини шаклланишида ёрдам беради. 
Болалар ўйин вақтида нафақат берилган топшириқларни тўғри бажаришга ҳаракат қиладилар, 
балки энг кўп физиологик ва эмотсионал юклама оладилар. Мактабгача катта ёшдаги боғча болалари 
учун жисмоний тарбия машғулотларида билиш фаоллигининг ўсишига ўзига хос хусусиятдир. Улар 
тарбиячининг кўрсатмаларини қизиқиш билан бажарадилар, машқнинг бажарилиши ва тузилишига оид 
саволлар берадилар, топшириқни қайта кўрсатиб беришни сўрайдилар ўзлари машқни қай даражада 
бажарганликларини аниқлаб оладилар. Тарбиячи болаларнинг ақлий фаоллигини уйғотиш мақсадида 
уларнинг бундай қизиқишларини қўллаб- қувватлайдилар. Болалар энди ўз малакаларини 
такомиллаштириш учун машқлар қанчалик катта аҳамиятга эга эканлигини тушунадилар. Бу нарса 
шунга олиб келадики, бола ҳар бир қилиётган хатти-ҳаракатини онгли равишда ўзи тушуниб мустақил 
равишда машқ қила бошлайди.
Шундай ўйинлар борки улар орқали биз боланинг диққатини ва ақлий фаолиятини чархлай 
оламиз. Масалан: Ўйин тартиби. Доскада тўртбурчак шакл тушурилади ва бу шаклда 1-24 гача бўлган 



Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   374




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish