Бухоро давлат университети “ИҚтисодиёт” кафедраси


ОЁҚОҒИТМА КЎЛИДА БАЛИҚЧИЛИК КЛАСТЕРИНИ



Download 2,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/89
Sana11.12.2022
Hajmi2,43 Mb.
#883764
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   89
Bog'liq
BN48yaqTgFCuLjxcyGgh12hbvsJCPLu7PdAx8mOG

ОЁҚОҒИТМА КЎЛИДА БАЛИҚЧИЛИК КЛАСТЕРИНИ
ТАШКИЛ ҚИЛИШ
Шамсиев Н.А.БухДУ катта ўқитувчи 
Одилова М.О., Жўраева О.Т. БухДУ Магистри 
Табиий сувликлардан квотасиз равишда, невод ва лескали тўрлар 
билан балиқ овлаш натижасида мавжуд балиқ турларининг ва 
маҳсулдорлигининг кескин камайишига сабаб бўлса, вилоятда мавжуд 


110 
сунъий ҳавзаларда эса экстенсив технологияда балиқ етиштирилган, лекин 
бу усулдан воз кечиб, янги интенсив технологияларни жорий этиш 
мақсадга мувофиқ. 
ХХI асрдаги бозор иқтисодиёти сиёсатига экстенсив усул тўғри 
келмайди. 
Янги асрдага балиқчилик усули - бу интенсив балиқчиликдир. 
Интенсив балиқчилик усулида балиқ маҳсулдорлиги кг/га эмас, кг/м
3
билан ҳисобланади. Илғор балиқчилик хўжаликлари интенсив усулда ҳар 
бир м
3
дан 100-200 кг балиқ етиштирмоқдалар. 
Интенсив усулда балиқ етиштиришнинг асосий учта шакли мавжуд. 
Ерда кичик ҳовуз балиқчилиги. 
Бассейн балиқчилиги. 
Садок балиқчилиги. 
Вилоятдаги мавжуд табиий сувликлардан ратционал фойдаланишнинг 
ягона усули - яйлов аквакултурасини ташкил қилиш ва интенсив усулни 
қўллашдир. 
Бунинг учун табиий сувликлар ҳудудида тўлиқ тизимли балиқчилик 
хўжалиги ташкил қилинса мақсадга мувофиқ бўлади (1-расм), унинг учун 
қуйидагилар талаб қилинади: 
1.Балиқчилик хўжалиги талабига жавоб берадиган жой танлаш. 
2.Инкубатцион цех ва бассейнларни сув билан таъминлаш. 
1-расм. Оёқоғитма кўлида тўлиқ тизимли балиқчилик хўжалиги кластери. 
Бассейн, садокларидаги эриган кислород миқдорини таъминлаб 
туриш шарт - карп балиғи учун 4 
мг/л
-
0
2
, лаққа учун 3.0-3,5 
мг/л
-
0
2

ўсимликхўр балиқлар учун 6,0-8,0 
мг
/
л
-
О
2
. талаб қилинади. Хўжалик 
учун ажратилган ер майдони 50 гектардан кам бўлмаслиги шарт; 


111 
3.Хўжалик ўзи учун керакли бўлган омихта емни ишлаб чиқариши 
зарур. Бунинг учун ем тайёрлайдиган комбикорм цехи керак - ғалла, соя 
етиштириш учун эса экин майдони зарур. 
4.Хўжаликда лаборатория, дам олиш хоналари, селекция ва уруғчилик 
ишлари учун балиқ зотларини сақлаш учун махсус карантин ҳовузлари 
бўлиши ихтиосервис ва ихтиоветеринария хоналар ҳам талаб қилинади. 
Бундай шароитларни Оёқоғитма кўлига сув кириш жойи атрофида ташкил 
қилиш мумкин. 
5. Балиқ човоқларини боқиш учун махсус ҳовузларда артемия 
салинани кўпайтиришни йўлга қўйиш зарур. 
Биз қуйида артемия салинани балиқчиликда қўллашни авзалликлари 
ҳақидаги маълумотларни келтирамиз. 
Артемия вояга етган даврида кучли озиқланади. Озиқаси таркибини 
асосан микроскопик сувўтлари, бактериялар, кичик оддий органик қолдиқ 
моддалар ташкил қилади. 
Артемия балиқчилик хўжаликларида балиқ човоқларини боқишда 
асосий манба бўлиб, шу билан биргаликда энг қулай озиқа ҳисобланади. 
Чунки ундан фойдаланиш ёки уни кўпайтириш қийинчиликлар 
туғдирмайди. 
Артемия тухумларини полителин идишларда музлатгичга 4 йилгача 
сақлаш мумкин. Унинг тухумларини активлаштириш учун 3% ли перекс 
водород эритмасига 15-30 минут сақлаш кифоя. Инкубацияда артемия 
тухумлари йодланмаган ош тузи ёки денгиз тузидан (30-80 г/л) сутка 
давомида кучли ёруғлик ва сув аэрациясида бўлади. 
Улар учун 25-30 
о
С оптимал ҳарорат ҳисобланиб, 24-36 соатда 
тухумдан чиқади, агар ҳарорат 17-19 
о
С бўлса, 40-50 соатда тухумдан 
чиқади. Артемия қулай шариотда 10 ойгача яшайди. 
Артемия кучли шўрланган сувларда (300 г/л)гача яшайди. Чучук сув 
улар учун ноқулай муҳит ҳисобланиб 6 соатгача яшай олади холос. 
Артемиянинг шу ҳаёт тарзи Бухоро вилоятидаги барча кўллар учун қулай 
озиқа объекти бўлади. 
Артемия салина балиқ човоқларини боқишда энг қулай озиқа 
ҳисобланади. Хусусан бассейн балиқчилигида қўлланилса, юқори балиқ 
маҳсулдорлигига эришиш мумкин. 
Агар артемияни боқиш учун алоҳида бассейнлар ташкил қилинса 
жуда мақсадга мувофиқ бўлади. Уни вояга етганда маълум вақт 
микроскопик сувўтлари, бактериялар, кичик оддий органик қолдиқлар 
моддалар билан боқиш ҳам қулай бўлади. 
Артемиянинг узунлик ва оғирлик ўлчамлари кичик бўлсада (1-
жадвал) у жуда тез кўпайиш хусусиятига эга. 

Download 2,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish