Бухоро давлат университети “ИҚтисодиёт” кафедраси



Download 2,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/89
Sana11.12.2022
Hajmi2,43 Mb.
#883764
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   89
Bog'liq
BN48yaqTgFCuLjxcyGgh12hbvsJCPLu7PdAx8mOG

 
 
ИНВЕСТИЦИОН МУҲИТНИ ЯХШИЛАШ БОРАСИДА ХОРИЖ 
ТАЖРИБАСИ 
Тошкент давлат иқтисодиёт 
университети Молия ва солиқлар 
кафедраси катта ўқитувчиси PhD 
Алладустов Рустам Джонмуротович
 
 
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида Ўзбекистон бир қанча 
хорижий мамлакатларни тажрибасидан фойдаланиш бугунги кунинг 


108 
долзар масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Шу сабабли ҳам 
мамлакатимизга капитал оқими ва инвестицияларни жалб қилишда 
хорижий тадрибани ўрганиш хусусан, тез суръатларда ривожланаётган 
мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиш мамлакатимизга кўпроқ самара 
келтиради. 
Жаҳон бозорларида бўш инвестицион ресурсларга бўлган талаб 
таклифларга қараганда сезиларли кўпаймоқда, шунинг учун мамлакатлар 
ташқи ва ички инвестицияларни жалб қилиш бўйича энг қулай 
шароитларни яратишга ҳаракат қилмоқдалар. 
Шундай экан, кўпгина мамлакатларнинг солиқ тизими инвесторлар 
учун енгиллик ва қулайликларни кўриб чиқмоқда: корхона фойдасидан 
паст ставка бўйича солиқ ундириш, инвестиция ҳажмига қараб солиқ 
имтиёзларини табақалаш, капитал киритилиши соҳасига қараб солиқ 
ставкаларини камайтириш, хорижий инвестициялар иштирокидаги 
корхоналар фаолиятининг дастлабки йилларида солиқ тўловларидан озод 
қилиш, махсус эркин иқтисодий ҳудудларда солиқ ставкаларини 
камайтириш ва бошқа солиқ имтиёзлари.
Австралияда корпоратив солиқ (фойда) 30 фоизни, саноат солиғи эса 
– 13-14 фоизни ташкил этади. Агар Авсртия фирмаси хорижий 
фирмаларнинг инвестициясига эга бўлса, у ҳолда ушбу фирма хорижий ва 
маҳаллий инвесторларга берилган қулай шартларга биноан даромад 
солиғидан озод этилади. Малайзияда эса корпоратив солиқ ҳамма учун 
баробар бўлиб, 35 фоизни ташкил этади, бошқа турдаги солиқлар паст ёки 
умуман улар мавжуд эмас. “Рионер” саноатига инвестициялар (бу каби 
тармоққа деярли барча ишлаб чиқарувчилар киради) 5 йил ичида солиқ 
тўловларидан озод этилган. 
АҚШда ишлаб чиқариш аппарати ва асосий фондларни янгилашни 
жадаллаштириш учун инвестицион солиқ кредити рағбатлантирувчи 
аҳамиятга эга бўлиб, машина ва қурилмаларни сотиб олиш учун 
фойдаланиш мақсадида инвестициялардан олинган даромад солиғини 
камайтиришни назарда тутади. 
Жаҳон амалиётида инвестицион оқимларни уларни жалб қилувчи 
устувор соҳаларни аниқлаш орқали тартибга солиш кенг тарқалган. 
Вьетнамда давлат иқтисодий дастурларини амалга оширишга, илғор 
технологиялар 
ва 
малакали 
ишчи 
кучига, ишлаб 
чиқаришни 
жадаллаштириш ва саноат корхоналарининг салоҳиятини кенгайтиришга
инвестициялар жалб этилади. 
Германияда 
орқада 
қолган 
районларнинг 
иқтисодиётини 
ривожлантириш мақсадида қуйидагилар назарда тутилади: 
-
Имтиёзли инвестицион кредитлар, яъни юқори технологияли ишлаб 
чиқаришни яратиш учун махсус инвестиция кредитлари;
-
“Европа қутқарув дастури” доирасида минтақавий кредитлар;
-
Саноатни ривожлантириш дастурлари бўйича субсидиялар;


109 
-
Ўрта шаҳарларни ривожлантириш тузилмавий дастури билан 
мувофиқ субсидиялар ва бошқалар.
Инвестицион жараёнларни фаоллаштириш либерал амортизация 
тўғрисидаги қонунга мувофиқ, хусусан АҚШ, Буюк Британия, Германия, 
Япония, Франция, Швеция, Швецария ва бошқа мамлакатларда анчадан 
буён амал қилувчи тезлаштирилган амортизация усулларини қўллаш 
орқали амалга оширилади. ХХ асрнинг 90-йилларида ушбу мамлакатларда 
асосий капитал чиқиб кетишининг юқори даражаси такрор ишлаб 
чиқарувчи ишлаб чиқаришнинг интенсив характеридан далолат беради.
Жаҳон амалиётида лизинг жуда катта аҳамиятга эга.
Умумий капитал қўйилмаларнинг лизинг операцияларига кетадиган 
харажатларининг улуши АҚШда – 30 %, Англия, Франция, Швеция ва 
Испанияда – 13-17 %, Италия, Голландияда – 12-14%, Австрия, Даия ва 
Норвегияда – 8-10%ни ташкил этади. 
Саноати ривожланган мамлакатларда самарали давлат инвестицион 
сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга катта аҳамият берилмоқда. 
Англиянинг меҳнат ресурслари бўйича назоратчилари маълумотларига 
қараганда, Америка ва Япония саноатининг умумий самарадорлиги 15 %га 
кўтарилди, бунга сабаб ишчи кучларидан фойдаланиш характерининг 
ўзгариши , капитал қўйилмалар – 25 %, технологиялардаги ўзгаришлар – 
60 %га тенг бўлди. 
Хулоса қилиб такидлашимиз мумкинки шундай қилиб, инвестиция 
муҳити мажмуавий ва кўп босқичли тушунчадир. Бу мажмуавийлик, 
юқорида таъкидланганидек, инвестицион фаолият учун шарт-шароит 
яратадиган кўплаб омиллар таъсири натижасида шаклланаётганлигидадир. 
Инвестицион муҳитнинг кўпдаражали характери унинг мамлакати, 
митақа, иқтисодиёт тармоқлари даражасида баҳолашни билдиради. 
Аммо агар хорижий инвестор учун мамлакат рейтинги қатъий 
аҳамиятга эга бўлса, минтақа ва тармоқ рейтинги хорижий ҳамда маҳаллий 
инвесторлар учун муҳимдир. Шундай энан мамлакатимизда олиб 
орилаётган инвестицион сиёсат хар бир тармоқ ва соҳаларда янги 
иннавацияларни жорий қилишни тақоза қилиб қолади. 

Download 2,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish