Бухоро давлат университети “ИҚтисодиёт” кафедраси


КЛАСТЕР НИМА ВА УНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ



Download 2,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/89
Sana11.12.2022
Hajmi2,43 Mb.
#883764
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   89
Bog'liq
BN48yaqTgFCuLjxcyGgh12hbvsJCPLu7PdAx8mOG

 
КЛАСТЕР НИМА ВА УНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ.
Иқтисодиёт кафедраси катта ўқитувчиси
Абуллоев Аслиддин Жунайдуллаевич. 
Кейинги йилларда мамлакатимизда халқаро амалиётда синалган ва 
иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этувчи бозор 
муносабатларини ва тажрибаларини ҳатётга татбиқ этишга катта эътибор 
қаратилмоқда. 
Шулардан 
бири 
кластерлар 
бўлиб, 
ҳозирда 
иқтисодиётимизнинг тўқимачилик ва енгил саноат соҳасида ушбу тузилма 
фаолиятини йўлга қўйишга киришилмоқда. 
Ҳукумат қарорига кўра, 2018 йилда мамлакатда 13та тўқимачилик 
кластери пайдо бўлиши керак. Ушбу модель пахта хомашёсини 
етиштириш, дастлабки қайта ишлаш, пахта тозалаш корхоналарида қайта 
ишлаш ва юқори қўшимча қийматга эга бўлган якуний тўқимачилик 
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўз ичига олган ягона ишлаб чиқариш 
жараёни ташкил этишни назарда тутади. 
Хўш, кластер ўзи нима, унинг қандай афзалликлари бор? 
Кўпгина манбаларда ривожланган давлатларнинг тажрибалари 
барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлашда, инвестицион 
фаолликни оширишда, рақобатбардош товарлар ишлаб чиқаришда халқаро 
логистик марказлари, эркин иқтисодий зоналар каби кластерларнинг ўрни 
ва аҳамияти жуда юқори эканлиги кўрсатилган. Дунёнинг кўпгина 
мамлакатларида инновацион иқтисодиётни шакллантириш ва бошқаришда 
кластерлардан фойдаланиш бўйича маълум тажриба тўпланган. 
Хорижий ва маҳаллий тадқиқотчиларнинг таҳлилларида “кластер” 
тушунчасига бир қатор таърифлар берилган. 
Кластер – битта соҳага бирлашган ва бир-бири билан узвий алоқада 
бўлган корхоналар гуруҳи. 
Кластер – битта географик ҳудудда жойлашган ва битта тармоқни 
ташкил қиладиган фирмалар гуруҳи. 


27 
Кластер – махсус соҳалар бўйича битта географик ҳудудда фаолият 
юритаётган, бир-бири билан боғлиқ бўлган ва бир-бирини тўлдирувчи 
компаниялар, институтлар гуруҳи. 
Кластер – горизонтал ва вертикал равишда функционал боғлиқ бўлган 
фирмалар гуруҳи. 
Кластер – жамоавий, хусусий ва ярим жамоавий кўринишда бир-бири 
билан боғлиқ ва ўзаро бири-бирини тўлдирувчи фирмалар, тадқиқот ва 
ривожланиш институтлари гуруҳи. 
Кластер – тижорат ва нотижорат ташкилотлари гуруҳи бўлиб, у 
гуруҳда фаолият юритаётган ҳар бир фирманинг рақобатбардошлигини 
таъминлашга хизмат қилади. 
Кластер – ҳудудий концентрациялашувга асосланган ва технологик 
занжирга боғланган товар ва хом ашё етказиб берувчилар, асосий ишлаб 
чиқарувчиларни бирлаштирган индустрлашган мажмуа. 
Умумий олганда кластерлаштириш бу битта географик ҳудудда 
концентрациялашган ва маълум бир аниқ вазифани ечишга қаратилган 
фирмалар гуруҳи бўлиб, улар бир-бири билан узвий алоқадаги, жамовий 
рақобатлашувни мустаҳкамлаш мақсадида ишчи кучларини ўзаро 
бирлаштирувчи жараёндир. 
Ҳудудни 
ривожлантириш 
учун 
кластерли 
тузилмаларни 
шакллантириш қўшимча иш ўринларини яратиш, маҳаллий бюджет 
даромадларини ошириш, ваколатларни тақсимлаш, тадбиркорлик 
тузилмалари билан ўзаро таъсирлашиш, ахборот айирбошлашни 
жадаллаштириш ва янгиликларни тарғиб этиш, кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаоллигини ҳамда ҳудудлар 
инновацион жозибадорлигини юксалтириш, ҳудудий иқтисодиётни 
диверсификация қилиш каби янги имкониятларни тақдим этади. 
Тадбиркорлик тузилмалари учун кластерлар йирик инвестиция 
лойиҳаларида иштирок этиш, қўшимча даромад олиш, янги бозорларга 
чиқиш, инновацияларни жорий этиш бўйича харажатларни қисқартириш, 
инновацион 
фаолиятни 
инфратузилмавий 
таъминлаш, 
ходимлар 
малакасини ошириш, кичик корхоналарни инновацион фаолиятга жалб 
этиш ва пировардида рақобатбардошликни кўтариш омили ҳисобланади. 
Бунда ҳар бир кластер иштирокчиси бўлган корхона ўз мақсадини кўзлаган 
ҳолда 
нафақат 
ўз 
хўжалик 
фаолияти 
самарадорлиги 
ва 
рақобатбардошлигини оширади, балки тадбиркорлик инфратузилмасини 
шакллантиришга кўмаклашгани ҳолда, ҳудудда фаолият юритаётган турли 
хилдаги бошқа корхоналарнинг иқтисодий ўсишига ёрдам беради. 
Хорижий ва маҳалий экспертларнинг таъкидлашича, ҳудудий 
кластерда иштирок этиш фан ва таълим муассасалари учун ҳам жозибадор 
бўлиши мумкин, чунки бу илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни 
молиялаштириш ҳажмини кўпайтириш, сифатини яхшилаш, илмий 
тадқиқот ишларининг техник таъминоти даражасини юксалтириш, 


28 
инвестициявий ташқи лойиҳаларда иштирок этиш, илмий-педагог кадрлар 
малакасини оширишнинг янги имкониятларини яратади. 
Хорижлик эксперт Майкл Портер ўз тадқиқотларидан келиб чиқиб 
қайд этишича, кластер стратегиясининг устуворлиги корхона (фирма)лар 
учун таъминотчиларга, малакавий ходимларга, ахборотларга, хизмат ва 
таълим марказларига тўғридан-тўғри боғланишлари сабабли меҳнат 
унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдаги мисли 
кўрилмаган имкониятлар билан изоҳланади. 
Бундан ташқари, кластер тизимида таълим ва илмий-тадқиқот 
марказлари янги илмий-услубий ишланмаларни яратиш, уларни қисқа 
муддатда синовдан ўтказиш, ишлаб чиқариш ва илмий изланишлардаги 
ходимлар ҳамда мутахассислар меҳнатларини кўпроқ рағбатлантириш, 
янги товарларни ихтиро қилиш учун шароит пайдо бўлади. 
Кластерлаштиришга корхоналар инновацион фаолиятини тезлаштириш 
асосида рақобатбардошликни оширувчи, рақобатнинг кучли таъсирига 
қарши туриш жараёнидаги талабларга тўла жавоб берувчи тузилма 
сифатида баҳо берилади. 
Таҳлилчиларнинг яна бир фикрига кўра, юқори рақобатлашув 
кўрсаткичларига эга бўлган компания ўз ютуғи орқали атрофдаги 
иқтисодий субъектларга, яъни истеъмолчилар, хом ашё етказиб берувчилар 
ва рақобатчиларга ижобий таъсирини ўтказади. Атрофдагиларнинг 
кучайиши эса компаниянинг рақобатбардошликни янада кўтаришига олиб 
келади. Айни шундай шароит кластерлар ривожланган ҳудудда яққол 
намоён бўлади. 

Download 2,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish