114
-бешинчидан, ғўзани вегетация даврида суғориш ишлари ўз
вақтида амалга оширилишига сув ва электр энергияси таъминотидаги
узилишлар салбий таъсир кўрсатмокда;
-олтинчидан, кластерлар томонидан ишлаб чиқарилаётган
техник
чигитни Ўзбекистон республика товар-хомашё биржа савдолари
орқали сотишда чекловлар мавжуд.
Ишчи гуруҳ 2019 йил 1 июнгача кластерлар фаолиятини ҳар
томонлама ривожлантириш ва улар фаолиятини тўғри ташкил этишни
назарда тутувчи қарор лойиҳасини тайёрлаб Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган. Бунда:
•
кластер тизимида мавжуд тўсикларни бартараф этиш чораларини
кўрилиши;
•
кластерлар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий
асослари, уларни қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этилиши;
•
қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида кластер усулини кенг
татбиқ этиш чораларини белгиланиши;
•
кластерларни кредитлаш тизимини соддалаштириш, ер ажратиш
билан боғлик тартибларни такомиллаштирилиши;
•
пахтачилик,
ғаллачилик,
боғдорчилик,
узумчилик,
сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликда янги
кластерларни ташкил этиш назарда тутилиши.
Хўжалик юриишнинг кластер формасининг
афзаллиги кластер
услубини қўллаш, айниқса бир-бири билан боғлиқ бўлган корхоналар
мавжуд ҳудудлар учун катта ахамиятга эга. Кластерлар ҳудудларнинг
иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлашда катта рол ўйнайди. Ушбу
ёндашув иқтисодий жиҳатдан устувор тармоқлар ва лойиҳаларни аниқлаш
имконини беради.
Ҳудудлар иқтисодиётининг ривожланишида кластер усули орқали
ёндашувнинг асосий афзалликларидан бири – иқтисодий омилларнинг
ролини кучайтириш ва маъмурий омилларнинг ролини камайтиришдан
иборат. Ҳудудий маъмуриятларнинг роли фақат дастлабки босқичда
юқоридир. Масалан, янги кластерларни ташкиллаштиришда, айнан шу
ҳудуд манфаатларни ҳисобга олган ҳолда, истиқболли
кластерларни
танлашда ҳудуд маъмуриятининг роли юқори бўлади. Кейинчалик эса,
ҳудудий маъмуриятларнинг роли камайиб боради ва бозор иқтисодиёти
қонунлари ва омиллари олдинга планга чиқади. Худуд ҳокимиятларининг
роли энг муҳим ва истиқболли кластерларни қўллаб-қувватлаш ва улар
фаолиятини тартибга солишдан иборат бўлади.
Давлат имтиёзларини сақлаб қолиш билан бир қаторда, кластер
услубини жорий этиш соҳанинг тартибга солинганлик даражасини,
маҳаллий ҳукуматнинг пахта етиштириш жараёнига аралашувини
камайтиради, унга фақат ички имкониятлардан кенгроқ
фойдаланиш
вазифаларини юклайди, холос. Кластер азолари якуний натижага
115
жамоавий
равишда
жавобгар
бўладилар.
Ҳар
бир
кластер
иштирокчисининг, шу жумладан деҳқоннинг саъй-ҳаракати ушбу
кооперативнинг якуний даромадини, демак, ҳар бир иштирокчининг
даромадини белгилаб беради. Микро даражадаги иқтисодий тизимнинг
элементи сифатида фермер харажатларини минималлаштириш ва
даромадини максималлаштиришдан манфаатдор. Фермер учун рағбат
манбаси ва мажбурий меҳнатни йўқ қилиш чораси мана шунда.
Ишлаб чиқариш
кластери умумий маънода, иқтисодиётнинг бир хил
ёки бир-бирига боғлиқ соҳаларида фаолият юритадиган ва географик
жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган корхоналар гуруҳидир. Бу
корхоналарнинг технологик жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлиши жуда
муҳимдир. Бундан ташқари, ушбу корхоналар битта умумий мақсад учун –
рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш учун бирлашган.
Масалан, пахта-тўқимачилик кластерининг технологик занжири пахта
хом ашёсини ишлаб чиқариш, уни қайта ишлаш, пахта толасидан калава ип
ишлаб чиқариш, газлама ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб
чиқариш каби комплекс фаолият турларини ўз ичига қамраб олади. Шу
билан бирга, фермерларни (пахта хом ашёсини етиштирувчиларни), пахта
тозалаш заводини, пахтани қайта
ишлаш корхонасини, тўқимачилик
фабрикасини
ва
кийим-кечак
ишлаб
чиқарувчи
корхоналарни
бирлаштиришнинг мақсади
– ҳар бир ишлаб чиқарувчининг
харажатларини
камайтирадиган
ва
якуний
маҳсулотнинг
рақобатбардошлигини оширадиган ягона тузилма яратилади.
«Кластер» тушунчаси илк бор 1990 йилда Майкл Портер томонидан
«Давлатларнинг рақобатдош афзаллиги» номли асарида келтирилган. 10 та
саноат жиҳатдан ривожланган давлатларнинг ривожланиш тарихини
таҳлил қилгач, Майкл Портер кластерларнинг пайдо бўлиши иқтисодий
ривожланиш ва саноатлаштириш жараёни таркибининг ажралмас
қисмидир деган фикрга келган. Шундай қилиб, кластер – ўзаро боғлиқ
корхоналарни бирлаштиришнинг бир шакли бўлиб, бу ҳудуд
иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш имконини беради.
Ташкиллаштириш шакли жиҳатидан, кластер – вертикал равишда
интеграцияланган тузилма дейиш мумкин.
Кластер назарияси кейинчалик М.Портернинг шогирди М.Энрайт
томонидан янада бойитилди. Рақобатдошликнинг мамлакат ичидаги
минтақавий тафовутлари ва рақобат устунлигининг географик кўламлари
Энрайтга тадқиқот объекти сифатида хизмат қилди. У рақобат
устунлиги
халқаро ёки миллий миқёсларда эмас, балки минтақавий даражада
яратилади, бунда минтақалар тараққиёти учун тарихий шарт-шароит,
бизнес юритиш маданиятининг турли-туманлиги ва маълумот олиш муҳим
аҳамиятга эга, деб тахмин қилди. Пировардида минтақавий кластер
назариясини яратди. Олимнинг уқтиришича, минтақавий кластер шундай
кластерки, унга аъзо фирмалар географик жиҳатдан бир-бирига яқин
116
жойлашади. Бинобарин, минтақавий кластерни хўжаликнинг ўзаро боғлиқ
бир ёки бир нечта тармоғида фаолият юритувчи фирмалар агломерацияси
дейиш мумкин.
Юқорида таъкидлаганимиздек, рақобат курашида кластерларга асосий
урғу берилади. Чунки улар бозор иқтисодиётининг бошқа институтлари,
хусусан, ҳукумат,
университетлар, компаниялар, турагентликлар,
туроператорлар самарадорлигини ошириш имконини беради. Ўзларида
давлат сиёсатини тушунишининг янги ва қўшимча усулини намоён этади.
Айрим минтақаларда кластерлар ҳолатини тушуниш кластерлар
иқтисодиёти туризм салоҳиятининг ички хусусиятларини ҳамда уларнинг
келгуси ривожи учун мавжуд бўлган чекловларни қўллашни таъминлайди.
Хулоса қилиб, кластерлар қиёсий устунликлардан фойдаланиш ва
рақобат жиҳатидан устунликларни таъминлашга асосланган ҳолда, миллий
иқтисодиёт рақобатдошлигини оширишга кўмаклашмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: