III-ШЎЪБА.
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТАРМОҚЛАРИ БЎЙИЧА
ИХТИСОСЛАШГАН КЛАСТЕРЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ
ИЖТИМОИЙ - ИҚТИСОДИЙ ВА СТРАТЕГИК
РИВОЖЛАНИШДАГИ АҲАМИЯТИ
МАҲАЛЛА ҲУДУДИДА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН КИЧИК КЛАСТЕРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
БОСҚИЧЛАРИ
Б.Б.Беркинов,
и.ф.д., профессори
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Ё.М.Абдурахимова,
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
“Институционал ва иқтисодий тадқиқотлар маркази” илмий ходими
Мамлакатимизда қисқа давр ичида оилавий тадбиркорликни
тартибга солиш ва унинг ривожланишини рағбатлантириш тизими
шаклланди. Тизимнинг асосини оилалар ва уларнинг аъзоларига даромад
келтирувчи ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишда эркин фаолият
юритиш ва уни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳимоялаш ҳуқуқини берувчи
қонунчилик ҳужжатлари ташкил этади. Ушбу соҳадаги қонунчилик
ҳужжатларини амалиётга киритилиши билан республикада кенг миқёсда
оилавий тадбиркорликнинг турли шакллари фаолият юрита бошлади.
Ҳукумат томонидан кўрилган таъсирчан чоралар туфайли ушбу соҳада
аҳоли бандлиги ошди ва оила тадбиркорлигининг иқтисодий ўсишга
қўшаётган ҳиссаси ошиб бормоқда.
Шу билан бир вақтда, биз амалга оширган тадқиқотлар кўрсатишича
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун оилалар салоҳияти унга
тўлиқ жалб этилмагани аниқланди. Оилалардаги меҳнат ресурслари,
билимга эга мутахассислар, турли соҳаларда вақтинчалик бандлик ва шу
каби бошқа оила активлари ҳали якка тадбиркорлик, уй меҳнати ёки
оилавий корхоналар ташкил этишда тўлиқ фойдаланилмаяпти. Шу нуқтаи
назардан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июнда
қабул қилинган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш
тўғрисида”ги Қарори муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у оилавий тадбиркорлик
салоҳиятини иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга жалб
этишда янги босқични бошлаб берди.
Мазкур қарорда белгилаб берилган ўта долзарб, шу билан бир
қаторда юқори ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган вазифаларни
ҳал этиш янгича ёндашувларни талаб қилади.Шундай ёндашувлардан бири
59
маҳалла ҳудудида оила тадбиркорлигини ривожлантириш ва унинг
салоҳиятини оширишда кластер механизмини жорий этиш ҳисобланади.
Ҳозирги кунда мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва
ҳудудларида ушбу механизмни кенг жорий этиш бўйича қатор Ўзбекистон
Республикаси Президенти Фармони ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси
қарорлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинган ва улар
амалиётга жорий этилмоқда.
Иқтисодиёт тармоқлари ҳамда алоҳида ҳудудларда ишлаб чиқариш
кооперациясига асосланган кластерли ёндашув иқтисодий самарали усул
эканлиги тажрибада ўз исботини топган. Кластерли ривожланиш
назариясининг асосчиси М.Портер ҳисобланади.
М.Портернинг фикрича, кластерлар давлат иқтисодиёти учун ички
бозорни
ривожлантириш
нуқталари
ҳисобланади,
тобора
кўп
кластерларнинг ташкил этилиши натижасида мамлакатнинг халқаро
рақобатбардошлиги ошади. Таъкидлаш лозимки, ташкил этишнинг кластер
шакли инновациянинг янги шаклини – “умумий инновацион маҳсулотни”
яратишга хизмат қилади. Кластер иштирокчилари ўртасида барқарор
алоқаларнинг ўрнатилиши ихтироларнинг инновацияга ўтишига, кейинги
босқичда эса инновацияларнинг рақобат устунликларига айланишига
ёрдам беради, инновацияга йўналтирилганлик – кластернинг энг муҳим
фарқли белгиси ҳисобланади.
Ўзбекистонда
олиб
борилган
кластер
назарияси
бўйича
тадқиқотларда кластер иштирокчилари бир ҳудуд доирасида тўпланувчи
кластер корхоналаридан ташкил этилишига эътибор қаратишган. Ушбу
муаллифлар тадқиқотларда саноат корхоналари ҳамда агрокластерларни
шакллантириш ва улар фаолиятини ташкил қилиш бўйича таклифлар
асослаб берилган. Шу билан бир қаторда, хорижий давлатларда ҳам ҳудуд
иқтисодиёти тармоқларида турли мақсадларга йўналтирилган кластерлар
ташкил қилиниб ишга туширилган.
Ҳозирги кунда Россия Федерациясида 177 та кластер мавжуд бўлиб,
уларнинг 27 таси агросаноат, 4 та озиқ-овқат соҳасида ташкил қилинган.
Шу билан бирга ривожланган ғарб давлатлар (Германия, Франция,
Буюк Британия, Италия, Япония, АҚШ ва бошқалар) тажрибаси шундан
далолат берадики, минтақавий ҳамда минтақалараро кластерларни фаол
ташкил этиш ва халқаро ўзаро муносабатларни ривожлантириш бизнес ва
академик (университет) муҳити ўртасидаги кооперацияси йўли билан
амалга оширилмоқда. Хусусан, Францияда кластерлар локал (кичик)
саноат гуруҳлари, университет ва тадқиқот институтлари ўртасида
шерикчилик асосида ташкил этилмоқда. Кластер моделлари, шунингдек,
ривожланаётган давлатларда, масалан, Ҳиндистон ва Бразилияда ҳам
муваффақиятли қўлланилиб, уларда 400 дан зиёд кластерлар фаолият
кўрсатмоқда.
60
Ушбу изоҳланган илмий асослар ҳамда амалий тажрибалар оилавий
тадбиркорлик кластерларини ташкил этиш ва улар фаолиятини кластер
механизми орқали юритиш мумкин эканлигини кўрсатади.
Оилавий тадбиркорлик кластери алоҳида ҳудудда (туман, шаҳар)
жойлашган маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) ёки қишлоқ фуқаролар
йиғини (ҚФЙ) негизида ташкил этилади. Маҳаллада яшовчи оилалар (ёки
қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчилар), улар гуруҳлари кластерда якка
тадбиркорлик, уй меҳнати ёки оилавий корхона фаолиятиниюритувчи
шахслар сифатида асосий бўғин бўлиб иштирок этади. Маҳалла таркибига
кирувчи тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашии бўйича
маслаҳат маркази (жамоатчилик тузилмаси) кластерга кирувчи барча
томонлар ишларини мувофиқлаштирувчи ва ишлаб чиқариш (хизматлар
кўрсатиш) кооперациясини ташкил қилиш ҳамда якка тадбиркорларга
кўмак бериш ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш вазифаларини бажаради.
Шуларни ҳисобга олиб маҳалла маслаҳат маркази қошида юридик
шахс мақомига эга бўлган Ахборот – консалтинг марказини ташкил этиш
мумкин. Бу ташкилот кластер ичида кооперация асосида ёки якка ҳолда
янгидан оилавий тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган
фуқароларга зарурий расмий ҳужжатларни тайёрлашда пуллик хизматлар
кўрсатади.
Маслаҳат маркази қошидаги Ахборот – консалтинг маркази оилавий
тадбиркорлик билан шуғулланаётган ва шуғулланмоқчи бўлган
оилаларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини танлаш, баҳолаш, уни амалга
ошириш вазифаларини бажаришда ҳам хизматлар кўрсатади.
Биз тадқиқотлар ўтказган Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани
“Ҳувайдо” маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) 1962 йили ташкил
этилган.Хонадонлар сони 423 та, уларда 635та оила яшайди. Жаъми
аҳолиси 3062 киши, улардан 148 таси аёллар. Ўртача битта оилада 4,8
киши яшайди. Вояга етмаганлар ва ёшлар (30 ёшгача) 730 киши.
Нафақадагилар 425 киши. Хусусий тадбиркорлар 47 кишини ташкил этади.
Маҳалла хонадонлари, уларда яшовчи аҳоли сони, ўзининг
ижтимоий-иқтисодий салоҳияти билан шаҳардаги йирик маҳаллалардан
бири ҳисобланади. Маҳалла шаҳар ижтимоий – иқтисодий ривожланишига
муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Маҳаллада биз ўрганган 82 та оилада 500
дан ортиқ аҳоли яшайди. Уларнинг 53 фоизи меҳнатга лаёқатли.
Ишлайдиганларнинг 30 фоиздан ошиғи давлат ёки хусусий корхоналарда
ишлайди.
Маҳаллада оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга катта
эътибор қаратиб келинмоқда. Маҳаллада оилавий тадбиркорлик билан
бандлар жами ишлайдиганларнинг 34 фоизини ташкил этади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат
дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши билан маҳаллада оила
тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган оила аъзолари сони янада ошди.
61
Оилавий тадбиркорларга маҳалла бераётган ёрдамларни янада
кенгайтириш зарур. Бунинг учун Маслаҳат марказига “Маҳалла
институтининг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 15 февраль 2018 йил
117-сон қарори билан фуқароларга бизнесни ташкил этиш, юритиш ва
ривожлантириш, тадбиркорларга ёрдам бериш бўйича белгилаб берилган
вазифаларни бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириш
мақсадида оилавий тадбиркорлик кластерини ташкил этиш мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Маҳалла кластери ташкил этишга асос бўлувчи жиҳатларга
қуйидагилар киради:
1. Маҳалла аҳолисини оилавий тадбиркорликни ташкил этиш ва
юритиш билан боғлиқ турли даражадаги муаммоларни мавжудлиги.
2. Маҳалла аҳолисини оилавий тадбиркорликка фаол даъват этувчи
ва қўллаб – қувватловчи бошқариш тузилмаси ва механизми деярли
ишламаслиги.
3.Маҳалла
йиғини
таркибидаги
тадбиркорлик
фаолиятини
ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича Маслаҳат марказига Вазирлар
Маҳкамасининг 15.02.2017 йилдаги “Маҳалла институтининг янада
самарали фаолият юритишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
117-сонли қарори билан юклатилган вазифаларни амалда ижросини
таъминлаш зарурлиги.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила –
тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарори билан
ишбилармонлик тажрибасига эга тадбиркорларни маҳаллаларда янги
бизнес фаолияти билан шуғулланишни бошлаган оилаларга бириктириш –
кичик кластер ташкил этиш вазифаси белгиланганлиги.
Шуларни ҳисобга олганда оилавий тадбиркорлик кластери таркибига
маҳалла ҳудудига кирувчи оилалар, якка тадбиркорлар, оилавий
корхоналар, шунингдек, уларга кўмак берувчи, қўллаб-қувватловчи
тузилмалар кириши мумкин (1-расм).
Оилавий тадбиркорлик салоҳиятини белгиловчи ресурс омиллари
қуйидагилар ҳисобланади: оиланинг демографик ҳолати; оиланинг меҳнат
ресурслари; оила аъзоларининг билим даражаси ва уларнинг оилавий
тадбиркорликни
бошқариш
тажрибаси;
оилавий
тадбиркорликни
қонунчилик – институционал нормалари ва шартлари.
62
Do'stlaringiz bilan baham: |