Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016


ИЛМ ВА ТАРБИЯ ЙЎЛИДА ИБРАТ УСТОЗ



Download 0,54 Mb.
bet40/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

ИЛМ ВА ТАРБИЯ ЙЎЛИДА ИБРАТ УСТОЗ


Х.Т.Артикова,
БухДУ Табиий фанлар факультети декани,
биология фанлари номзоди, доцент

“Барчамизга аёнки, инсон қалбига йўл аввало таълим-тарбиядан бошланади. Шунинг учун қачонки бу – ҳақда гап кетса, аждодларимиз қолдирган бебаҳо меросни эслаш билан бирга, ота-оналаримиз қатори биз учун энг яқин бўлган яна бир буюк зот – ўқитувчи ва мураббийларнинг олийжаноб меҳнатини ҳурмат билан тилга оламиз”.


Юқорида қайд этилган бу фикрлар муҳтарам Президентимиз И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” китобининг “Инсон қалбига йўл” деб номланган бўлимида келтирилган. Шу билан бирга худди шу бўлимининг ўзида яна “Она тилимизда “мактаб кўрган”, “мактаб яратган” деган чуқур маъноли ибораларнинг мавжудлиги заҳматкаш ўқитувчи меҳнатининг давлат ва жамият ҳаётида қанчалик муҳим ўрин тутишидан далолат беради” деган теран фикрлар келтирилган.
Ҳақиқатдан ҳам ана шундай “мактаб яратган” илм йўлида ибрат бўлган устоз Шариф Рамазонович Баротов бугун 55 ёшда!
Шариф Рамазонович Баротовнинг кучли психолог олим, салоҳиятли раҳбар эканликларига мен Бухоро давлат университети хотин-қизлар кенгаши раиси сифатида фаолият олиб боришим даврида бир неча маротаба гувоҳ бўлганман.
2005-2011 йиллар давомида университетда хотин-қизлар билан ишлаш фаолиятимда устоз Ш.Р.Баротов билан муаммоли оилалар, жамоада соғлом муҳитни янада яхшилаш масалаларида тузилган ишчи гуруҳларда кетма-кет бирга фаолият олиб борганмиз. Асосан психолог сифатида Шариф Рамазонович ишчи гуруҳ раиси сифатида фаолият олиб борганлар. Мен ана шундай устоз билан фаолият олиб бориб раҳбарлик учун зарур бўлган қуйидаги хислатларни Ш.Р.Баротовдан ўрганганман десам муболаға бўлмайди.
1. Жамоанинг аъзоларидан бири асабийлашиб турганида унча камчилиги ҳақида эмас, аввало уни асабини тинчлантириб, унинг шахсий муаммоларига қизиқиб ҳол-аҳвол сўрашни кейин унинг камчилиги юз бермаслиги мумкинлиги тўғрисидаги йўллар ҳақида суҳбатлашиш лозимлигини.
2. Устма-уст камчиликка йўл қўяётган малакаси кам жамоа аъзосини аввал яхши сўз билан рағбатлантириб туриб, кейинги сафар ҳушёрроқ бўлишга ундаш зарурлигини.
3. Тажрибали устозлар фикрини олиб хулоса чиқариш.

Ш.Р.Баротов ўша пайтда Психология кафедрасининг мудири лавозимида фаолият олиб борардилар. Қатор шогирдларни илм йўлига бошлаган Ш.Р.Баротов бугунги психология соҳасида умид ниҳолларини етказиб бердилар. Факультетимиз жамоаси “Психология” журналининг ҳар бир сонини ўқиб, муҳокама қилиб боради. Жиддий эътибор ва юқори савияда чоп этилаётган бу журнал ортида тинимсиз меҳнат ва изланиш турганлигини ҳар сафар журнални ўқиганда ҳис қиласан, Университетимиз факультетлари ичида энг катта факультетлардан бири бўлган Педагогика факультети жамоасига раҳбарлик қилиб келаётган Ш.Р.Баротов жамоада етакчи раҳбар сифатида фаолият олиб бориш билан бир қаторда олийжаноб инсоний фазилатларни намоён этишга қодир ўз мустақил фикрига эга, мустаҳкам иродали, чуқур билимли, соғлом ва баркамол авлодларни сабр-бардош билан тарбиялаб, рақобатбардош кадрларни жамиятимизга етказиб бермоқдалар. Факультет раҳбарлари ва университет жамоаси орасида ҳурмат ва эътиборга лойиқ инсон.


Илмнинг ва тарбиянинг осон бўлмаган мушкул йулларида ибрат бўла олган устоз Ш.Р.Баротовга сабр-тоқат, ирода ва фидоийлик тилаб 55 ёшингиз муборак бўлсин деймиз!



Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish