Бухоро давлат университети илм ва эзгулик бухоро – 2016



Download 0,54 Mb.
bet13/77
Sana29.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#591624
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   77
Bog'liq
Илм ва эзгулик Баратов 2 март, 2016 янги

Биринчидан, психология бошқа фанлар билан алоқадорлиги, яъни инсон танаси ва инсон руҳияти доимо боғлиқ ривожланади. Шундай экан бу Ш.Баротовнинг ижоди учун таянч бўлиб келди. Шунинг учун ҳар бир психолог ўз ижодида бунга доим эътибор бериши лозим, деб таъкидлайди олим. “Мен ёшликдан табиатга, географияга жуда қизиқардим, ҳатто географиядан туманда ўтказилган фан олимпадаларининг бир неча марта ғолиби бўлдим. Вилоят босқичларида совринли ўринларни эгалладим” деб хотирлайди Ш.Баротов.
Иккинчидан, психология фанида яратилган ғоя ва қонуниятларни амалиётда қўллаш, бошқача қилиб айтганда фаннинг ижтимоий нуфузини юксалтириш ғояси Ш.Р.Баротов илмий фаолиятида яққол кўриниб туради. “Амалиётсиз фан – қуруқ сафсата” деб ёзган эди географ олим И.Қ.Назаров.
Ш.Р.Баротов ташаббуси билан 1997 йилдан бошлаб, мамлакатимизда биринчи марта Бухоро вилоятида психолог-штат бирлиги жорий қилинди. Мазкур тажриба мувоффақиятли натижа берганлиги туфайли бу илмий янгилик бугунги кунда республикамизнинг барча вилоятларида амал қилмоқда.
Учинчидан, Ш.Баротов психология фанининг тарғиботчиси. У мамлакатимиз ва халқаро миқёсда (Москва, Киев, Олма-ота, Чимкент шаҳарларида) ўтказилган 10 дан ортиқ илмий анжуманларда ўз маърузаси билан қатнашишга улгурган. Шунингдек, бевосита Ш.Баротов раҳбарлигида Бухорода психология фанининг долзарб муаммолари бўйича халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий конференциялар ўтказилди. Таълим-тарбия, илмий-тадқиқот тизими учун зарур бўлган илмий журнални ташкил қилиш ғояси Шариф Баротовга узоқ йиллар давомида орзу бўлди. Ниҳоят, “Психология” жур­нали 2011 йили ташкил этилди. Журнал Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат Аттестация Қўмитасининг рўйхатига киритилган. бугунги кунда журнал халқаро нуфузга эга бўлгани учун бош муҳаррир Шариф Баротовга катта масъулият юкланган.
Тўртинчидан, ёш олимларга раҳнамолик, талаб, қатъийлик, масъулият каби сифатлар устоз учун хос. Бугун устоз билан ҳамкор, ҳамфикр бўлиб ишлаётган шогирдларидан кафедранинг тажрибали доцентлари Э.Мухторов, Ш.Улуғовалар номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилдилар.
Шунингдек, Ш.Р.Баротов ташаббуси билан Тошкент, Москванинг етакчи олимлари психология бўлими талабаларига маърузалар ўқиш учун таклиф этиб келинмоқда. Бугун бу хайрли ишлар натижаси боис тадқиқотчи – ўқитувчилардан кўпчилиги докторлик диссертацияларини якунлаш арафасида турибди.
Шариф Рамазонович Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссияси раёсатининг 2014 йил 30 сентябрдаги 9-сонли қарорига мувофиқ Тошкент давлат Педагогика университети ҳузуридаги 19.00.05–Ихтисослиги бўйича (психология фанлари) докторлик диссертациясини ҳимоясини ўтказиш учун тузилган фан доктори илмий даражасини берувчи бир марталик илмий кенгаш раиси этиб тайинланганлиги эътиборга лойиқ.
Ш.Баротов томонидан психология, педагогика, социология фанларига бағишланган 60 дан ортиқ номзодлик, докторлик диссертация ва уларнинг авторефератларига тақризлар ёзилиб, таклифлар билдирилган.
Ш.Р.Баротовнинг саъй-ҳаракатлари билан психология кафедрасида магистратура очилди ва уни аъло баҳоларда тугатган 20 дан зиёд магистрантлар вилоятимизнинг турли академик лицей ва касб – ҳунар коллежларида меҳнат қилишмоқда, иқтидорли магистрантлардан кўплари эса кафедрада, устоз раҳбарлигида илмий – тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish